Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 31 / Жавоб берамиз

Қандай ўлчашни ўзингиз ҳал қилинг

 

Ташкилот металл прокатини сотиб олаётганда «тонна» ўлчов бирлиги кўрсатилган шартномани олади. Товарни ҳисобдан чиқараётганда «килограмм» ўлчов бирлигидан фойдаланиш қулай.

Харид қилувчи ташкилот бошланғич ҳужжатларда «тонна» қайд этилишига қарамай, материалларни кирим қилиш чоғида аввалбошдан «килограмм» ўлчов бирлигидан фойдаланиши мумкинми?

 

Ташкилот бошқа ўлчов бирлигидан фойдаланиб материални кирим қилиши мумкин. Товар-моддий захиралар бухгалтерия ҳисобининг ўлчов бирлиги корхона томонидан мустақил равишда белгиланади.

Бунда товарлар тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни шакллантириш ҳамда уларнинг мавжудлиги ва ҳаракати устидан лозим даражада назоратни таъминлаш лозим (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 7-банди).

Янги ўлчов бирлигини, сизнинг ҳолатда «килограмм»ни белгилаш чоғида корхона бош бухгалтери ва раҳбари томонидан имзоланган ўзгартиришлар киритилиши тўғрисида бухгалтерия маълумотномасини тузишни тавсия этамиз.

«Альфа» МЧЖ (СТИР – 200 000 000)

«Тасдиқлайман»

директор А.Бузруков

 

2018 йил май ойи учун

БУХГАЛТЕРИЯ
МАЪЛУМОТНОМАСИ

 

Ҳисобдаги ахборот тўлиқ ва ишончли акс эттирилишини таъминлаш учун «Бетта» МЧЖ билан тузилган шартнома, 2018 йил 12 майдаги 5-сон ҳисобварақ-фактура асосида келиб тушган товарнинг ўлчов бирлиги ўзгартирилди.

Янги ўлчов бирлиги – «килограмм» белгиланади.

Ўлчов бирлиги қуйидаги асосга кўра ўзгартирилади:

1 тонна = 1 000 кг.

Қайта ҳисоблаш учун қўлланиладиган коэффициентлар (зичлиги, намлиги ва б.) = 1.

2018 йил 12 майдаги 5-сон ҳисобварақ-фактура маълумотларига кўра 5 тонна металл прокати келиб тушди,

«Альфа» МЧЖ омборига кирим қиламиз – 5 000 кг (5 х 1 000 х 1).

 

Бош бухгалтер ____________________ М.Сиддиқов.

Омбор мудири ____________________ И.Аҳмедов.

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1206 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика