Пудрат ташкилоти тақдим этган бажарилган ишлар далолатномасини буюртмачи қанча муддатда кўриб чиқиши лозим?
– Бажарилган ишларни қабул қилишнинг аниқ муддати пудрат шартномасида белгиланади. Пудрат шартномасида муддат белгиланмаган бўлса, пудратчидан ишлар натижаси топширишга тайёр эканлиги тўғрисида хабар олган буюртмачи дарҳол уни қабул қилиб олишга киришиши шарт. Ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди (ФКнинг 680-моддаси).
Буюртмачига объектни ўз вақтида топширишдан манфаатдор томон сифатида бажарилган ишлар далолатномасини ўз вақтида расмийлаштириш ташаббуси билан чиқишингиз мумкин.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.