Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2017 йил 1 августдаги ҳолатига кўра.
ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
ЯСТ бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 356, 358-моддалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган. Улар қуйидаги кўринишда берилади:
ЯСТ тўлашдан озод қилиш (тўлиқ ёки қисман);
солиқ солинадиган базани камайтириш;
солиқ ставкасини пасайтириш.
Қуйидаги ЯСТ тўловчилар имтиёзларни қўллашлари мумкин:
ходимлар сони мезонига кўра микрофирмалар ва кичик корхоналарга кирадиган корхоналар, бундан Солиқ кодексининг 350-моддаси 2-қисмида кўрсатилганлар мустасно. Мезонлар фаолият турига боғлиқ бўлиб, Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичида (ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланган;
савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, оилавий корхоналар, таъминот-сотиш ташкилотлари, лотереялар ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасидаги юридик шахслар, шунингдек ишончли бошқарув шартномаси асосида газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газ сотиш бўйича хусусий операторлар.
Материалда ЯСТ бўйича, шунингдек айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун тизимли имтиёзлар келтирилган. ЯСТ бўйича амалдаги имтиёзларнинг тўлиқ рўйхати «Амалий солиқ солиш» («Практическое налогообложение»), «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» («Налоги: вопросы и ответы») ЭМТда берилган.
ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар
|
Имтиёз объекти
|
Имтиёз тури, имтиёзни қўллаш шартлари
|
Имтиёзнинг амал қилиш муддати
|
Асос
|
Солиқ кодексига мувофиқ фаолият давридаги имтиёзлар
|
||||
Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган корхоналар. Имтиёз савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти ҳамда лотереялар ташкил этиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга татбиқ этилмайди |
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш.
Ходимларнинг умумий сонига штатда бўлган ходимлар киритилади |
Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий |
Солиқ кодексининг 358-моддаси
|
Муайян муддатга бериладиган имтиёзлар
|
||||
Ишлаб чиқариш ва хизматлар
|
||||
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармонига иловага мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналар
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли.
Муайян шартларни бажариш зарур: ● мазкур корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини истисно қилган ҳолда, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш; ● инвестицияларни Ўзбекистоннинг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш; ● корхонанинг УКда хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33%ни, АЖлар учун эса – камида 15%ни ташкил этиши лозим; ● хорижий инвестицияларни ЭАВ ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш; ● мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50%ини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш |
Хорижий инвестициялар ҳажмига қараб: 300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача – 3 йил муддатга; 3 млн дан ортиқ АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача – 5 йил муддатга; 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга |
11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармоннинг 1-банди.
Имтиёзни қўллаш тартиби Низомда (АВ томонидан 26.08.2016 йилда 2822-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган |
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорига 35-иловага мувофиқ хизматлар кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар
|
Ялпи тушум.
Товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан соф тушумнинг умумий ҳажмида имтиёзли хизматлар турларидан тушум 80% ва ундан ортиқни ташкил этса, имтиёз барча даромадларга татбиқ этилади |
Тўлашдан озод қилиш
|
1.01.2020 йилгача
|
17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарорнинг 7-банди; 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорнинг 26-банди |
Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар.
Улар жумласига умумий сотиш ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60%ни ташкил этадиган корхоналар киради |
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш.
Имтиёз мақсадли |
1.01.2018 йилгача
|
28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорнинг 3-банди.
Имтиёзни қўллаш тартиби Низомда (АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган |
Қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқарувчи қурилмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар.
Улар жумласига умумий сотиш ҳажмида ушбу қурилмаларни сотишдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 50%ни ташкил этадиган корхоналар киради |
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йил муддатга
|
5.05.2015 йилдаги ПҚ-2343-сон қарорнинг 5-банди
|
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК таркибига кирадиган қайта ишлаш корхоналари
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли |
1.01.2019 йилгача
|
12.04.2016 йилдаги ПҚ-2520-сон қарорнинг 6-банди
|
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлари ва Уюшма таркибига кирувчи юридик шахслар
|
Личинка, балиқ чавоқлари ва товар балиқ етиштиришдан, балиқчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадлар
|
Тўлашдан озод қилиш
|
1.01.2023 йилгача
|
1.05.2016 йилдаги ПҚ-2939-сон қарорнинг 16-банди
|
Дори-дармон воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар.
Улар жумласига умумий сотиш ҳажмида ана шу товарларни ишлаб чиқаришдан тушган маблағлар улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60%ни ташкил этувчи корхоналар киради |
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
1.01.2021 йилгача
|
16.09.2016 йилдаги ПҚ-2595-сон қарорнинг 8-банди
|
Белгиланган тартибда сертификатланган камида 4 юлдузли даражадаги меҳмонхона ва мотелларни фойдаланишга топширган санадан бошлаб юридик шахслар
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
Фойдаланишга топширилган санадан бошлаб 5 йил муддатга
|
2.12.2016 йилдаги ПФ-4861-сон Фармоннинг 12-банди
|
Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорига 7-иловага мувофиқ рўйхат бўйича тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналари.
Улар жумласига ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60%ни ташкил этадиган корхоналар киради |
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
1.01.2020 йилгача
|
21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорнинг 14-банди
|
Маҳаллийлаштириш дастурида қатнашувчи корхоналар
|
Маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот қисмидаги ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
2017–2019 йиллар.
Маҳаллийлаштириш дастурида бошқа имтиёзли давр назарда тутилиши мумкин
|
26.12.2016 йилдаги ПҚ-2698-сон қарорнинг 7-банди.
Имтиёзни қўллаш тартиби Низомда (АВ томонидан 14.07.2015 йилда 2697-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган |
Автомобиль транспорти ташкилотлари
|
Йўловчиларни шаҳар атрофида ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда (қишлоқ жойларда) автобуслар ва микроавтобусларда ташишдан тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
1.01.2022 йилгача
|
10.01.2017 йилдаги ПҚ-2724-сон қарорнинг 10-банди; ПҚ-2724-сон қарорга шарҳ |
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган саноат соҳасида (автомобилларга газ тўлдирувчи компрессор станцияларидан ташқари) янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
1.01.2027 йилгача – Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой туманларида, Хоразм вилоятининг Янгиариқ ва Қўшкўпир туманларида.
1.01.2022 йилгача – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туманларида |
18.01.2017 йилдаги ПҚ-2731-сон қарорнинг 4-банди
|
Пилла етиштирувчи ташкилотлар
|
Ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлаш, тайёр ипак маҳсулотлар ҳамда пиллачилик тармоғи учун ёрдамчи материалларни ишлаб чиқаришдан олинадиган даромадлар
|
Тўлашдан озод қилиш
|
1.01.2023 йилгача
|
29.03.2017 йилдаги ПҚ-2856-сон қарорнинг 7-банди
|
Тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар.
Улар жумласига ҳисобот даври якунлари бўйича шундай буюмларни ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60%ини ташкил этадиган корхоналар киради |
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
1.01.2021 йилгача
|
20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон қарорнинг 2-банди
|
ЭИЗ ҳудуди, саноат ва туристик зоналар, технопарклардаги фаолият
|
||||
«Навоий», «Ангрен», «Жиззах», «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон», «Ҳазорасп», «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари иштирокчилари бўлган корхоналар.
|
Ялпи тушум |
Тўлашдан озод қилиш |
Киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, жумладан қуйидаги эквивалентда: 300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 3 йил муддатга; 3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 5 йил муддатга; 5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 7 йил муддатга; 10 млн ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар – 10 йил муддатга, ундан кейинги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50% кам ҳажмдаги солиқ ставкаси қўлланган ҳолда берилади.
|
26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармоннинг 12.01.2017 йилдаги ПФ-4931-сон Фармоннинг 6-банди; 3.05.2017 йилдаги ПФ-5032-сон Фармоннинг 9-банди.
Имтиёзни қўллаш тартиби Низомда (ВМнинг 10.04.2017 йилдаги 196-сон қарорига 3-илова) белгиланган. |
Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида бўшаб ётган ва фаолият юритмаётган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи ташкилотлар.
«Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» ЭИЗ Маъмурий кенгаши томонидан лойиҳалар маъқулланганидан ҳамда уларга тегишли ЭИЗ иштирокчиси мақоми берилганидан кейин имтиёз татбиқ этилади.
|
12.06.2017 йилдан бошлаб. |
ВМнинг 2.06.2017 йилдаги 341-сон қарори 2-банди. |
||
Жиззах вилоятидаги, Жиззах шаҳри бундан мустасно, саноат корхоналари (янгидан ташкил этилаётган)
|
Инвестициялар ҳажмидан қатъи назар 1.07.2017 йилдан 1.01.2021 йилгача
|
ВМнинг 31.05.2017 йилдаги 332-сон қарорига 10-илованинг 1-банди
|
||
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги кичик саноат зонасининг қатнашчилари – ишлаб чиқариш микрофирмалари ва кичик корхоналар
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
Хўжалик юритувчи субъектни ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 йил муддатга, ЭКИҲнинг камида 2 000 карра миқдоридаги ҳажмда инвестициялар киритилганда ва йиллик тушум ЭКИҲнинг 1 000 каррасидан кам бўлмаганда
|
30.03.2017 йилдаги ПҚ-2860-сон қарорнинг
|
Президентнинг 18.05.2017 йилдаги ПҚ-2973-сон қарорига 1-иловага мувофиқ Тошкент шаҳрида ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида ташкил этиладиган кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар.
Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПҚ-3194-сон қарорига 1-иловага мувофиқ Тошкент вилоятида ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида ташкил этиладиган кичик саноат зоналарида иштирок этувчилар
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
Хўжалик юритувчи субъектни КСЗ ҳудудида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 2 йил муддатга, ЭКИҲнинг 3 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритилганда ва йиллик тушум ЭКИҲнинг 2 000 бараваридан кам бўлмаганда.
Имтиёзнинг амал қилиш муддати ишлаб чиқарилган маҳсулот умумий ҳажмининг камида 30%и экспортга реализация қилинганда яна 2 йилга узайтирилади
|
18.05.2017 йилдаги ПҚ-2973-сон қарорнинг 7-банди.
10.08.2017 йилдаги ПҚ-3194-сон қарорнинг 7-банди |
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар
|
Имтиёз объекти
|
Имтиёз тури, имтиёзни қўллаш шартлари
|
Имтиёзнинг амал қилиш муддати
|
Асос
|
«Яшнобод» технопарки маъмурияти ва резидентлари амалга оширилаётган инновация лойиҳалари доирасида.
«Яшнобод» технопарки резидентлари статуси 10 йилгача танлов асосида берилади |
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
«Яшнобод» технопаркининг бутун фаолият кўрсатиш даврида
|
5.06.2017 йилдаги ПФ-5068-сон Фармоннинг 10-банди
|
«Қадимий Бухоро» туристик зонаси ҳудудида фаолият юритувчи корхоналар, шунингдек инвестицион компаниялар
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
1.01.2020 йилгача
|
19.05.2017 йилдаги ПҚ-2980-сон қарорнинг 10-банди
|
«Samarkand city» туризм зонаси ҳамда эшкак эшиш канали ҳудудидаги спорт-соғломлаштириш ва туризм-рекреацион ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари, шунингдек инвестиция компаниялари
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
1.01.2020 йилгача
|
ВМнинг 30.06.2017 йилдаги 450-сон қарори 9-банди
|
Қурилиш, лойиҳа-қидирув ишлари
|
||||
2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида:
|
|
Тўлашдан озод қилиш
|
1.01.2022 йилгача.
|
21.10.2016 йилдаги ПҚ-2639-сон қарорнинг 12-банди.
|
пудрат ташкилотлари;
|
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуриш бўйича ишлар ҳажмлари қисмида ялпи тушум;
|
|||
субпудрат ташкилотлари;
|
массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуришга «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотлари билан тузилган контрактлар бўйича улар томонидан бажариладиган ишлар ҳажмлари қисмида ялпи тушум;
|
|||
қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек уларни ташийдиган ташкилотлар;
|
фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уйлар қуриш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга ва МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотларига қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни реализация қилиш ва уларни ташиш (жумладан импорт материалларни) ҳажмлари қисмида ялпи тушум;
|
|||
«Тошкент қишлоқ қурилиш сервис» МЧЖ ва транспорт корхоналари.
|
металл листларни қайта ишлаш ва уларни «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга етказиб бериш бўйича ишлар ҳажмларидан ялпи тушум
|
|||
Имтиёз ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойи билан таъминлаш дастури доирасида хизмат уй-жойлари қуришда ҳам қўлланади.
|
|
|
2017–2018 йиллар.
|
20.04.2017 йилдаги ПҚ-2906-сон қарорнинг 8-банди.
|
ВМнинг 13.07.2017 йилдаги 493-сон қарори 1-бандида назарда тутилган ишларни амалга оширишда қатнашувчи пудрат ташкилотлари
|
|
|
1.01.2022 йилгача
|
ВМнинг 13.07.2017 йилдаги 493-сон қарори 11-банди
|
2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш доирасида:
|
|
Тўлашдан озод қилиш
|
1.04.2021 йилгача
|
22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорнинг 17-банди
|
бош пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари;
|
кўп квартирали уйлар объектларини «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуриш ва реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган ишлар қисмидаги ялпи тушум;
|
|||
қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспортлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (республика ҳудудидаги);
|
кўп квартирали уйлар объектларини «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуриш учун «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК ва пудрат ташкилотларига сотиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспортлари ҳажми бўйича ялпи тушум;
|
|||
ишларни (хизматлар) бажараётган ташкилотлар.
|
2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастури доирасида (ишларни) хизматларни сотишдан ялпи тушум
|
|||
Имтиёз ВМнинг 7.07.2017 йилдаги 473-сон қарорини амалга ошириш доирасида ҳам қўлланади
|
|
|||
Етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари, жумладан, Президентнинг 2.05.2017 йилдаги ПҚ-2946-сон қарори доирасида республика минтақаларида қайтадан ташкил этилаётган, шунингдек, инвестиция дастурлари лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари
|
Асосий фаолият тури бўйича ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли |
1.07.2017 йилдан бошлаб 3 йил муддатга
|
2.05.2017 йилдаги ПҚ-2946-сон қарорнинг 8-банди
|
Соғлиқни сақлаш ва спорт
|
||||
Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли |
1.01.2018 йилгача
|
19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармоннинг 7-банди; ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 414-сон қарори 4-банди |
Профессионал футбол клублари, Ўзбекистон Футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли |
1.06.2012 йилдан 1.01.2018 йилгача
|
ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 158-сон қарори 1-банди
|
Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари, жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли |
1.01.2022 йилгача
|
1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорнинг 8-банди
|
Қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида ташкил этиладиган янги микрофирмалар ва кичик корхоналар
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
Давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга
|
1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорнинг 9-банди
|
Аҳолига пулли тиббий хизматлар кўрсатувчи соғлиқни сақлаш давлат тизимининг тиббиёт ташкилотлари (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно)
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли |
1.01.2022 йилгача
|
20.06.2017 йилдаги ПҚ-3071-сон қарорнинг 11-банди
|
Таълим ва илмий-тадқиқот ишлари
|
||||
Таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари
|
Хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномалар бўйича амалий, инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажаришдан ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
1.01.2022 йилгача
|
20.04.2017 йилдаги ПҚ-2909-сон қарорнинг 14-банди; ПҚ-2909-сон қарорга шарҳ |
Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари давлат бюджети ҳисобидан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажаришда
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий |
17.02.2017 йилдаги ПҚ-2789-сон қарорнинг 19-2-банди (5.06.2017 йилдаги ПФ-5069-сон Фармон билан киритилган)
|
ЎзР Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларига консультация, консалтинг ва таълим хизматларини кўрсатиш учун ташкил этилган унитар корхоналар
|
Савдо-саноат палатасидан молиялаштиришга олинган маблағлар
|
Тўлашдан озод қилиш
|
3.07.2017 йилдан бошлаб 10 йил муддатга
|
19.06.2017 йилдаги ПҚ-3068-сон қарорнинг 5-банди
|
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида турли фанлар, жумладан, чет тилларни ўргатиш, компьютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган шуъба корхоналари
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш.
Корхона ихтиёрида қоладиган сумманинг 20%и Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади |
1.08.2027 йилгача
|
5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармоннинг 13-банди
|
Ахборот ва алоқа
|
||||
Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчи корхоналар
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли |
1.01.2020 йилгача.
Имтиёзнинг амал қилиш муддати, агар ўзи ишлаб чиқарган дастурий таъминот воситаларини экспорт қилиш ҳажми сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50%ини ташкил этган тақдирда, 2 йилга узайтирилади |
20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон қарорнинг Низомнинг (АВ томонидан 26.12.2013 йилда 2541-сон билан рўйхатдан ўтказилган) IV боби |
Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказининг резидентлари
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
1.01.2028 йилгача
|
30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 5-банди
|
Молиявий хизматлар
|
||||
Тижорат банклари томонидан, жумладан, банкрот корхоналарнинг мулки негизида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва йўлга қўйиш ҳамда маҳсулотларни сотишда муваффақиятли иш тажрибасига эга бошқа инвесторлар иштирокида янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар.
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли |
Улар стратегик инвесторга сотиладиган пайтгача, бироқ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йилдан кўп эмас.
|
19.11.2008 йилдаги Ф-4010-сон Фармойишнинг 2-банди; 28.07.2009 йилдаги ПҚ-1166-сон қарорнинг 9-банди. |
Хўжалик юритувчи субъектлар стратегик инвесторларга сотилган вақтдан бошлаб 3 йил мобайнида имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
|
26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон қарорнинг 4-банди.
|
|||
Аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида тижорат банклари томонидан янги ташкил этилган корхоналар
|
1.05.2017 йилдан бошлаб
|
20.04.2017 йилдаги ПФ-5022-сон Фармоннинг 7-банди
|
||
Тижорат банклари таъсис этадиган бошқарув компаниялари
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш
|
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин дастлабки 2 йил мобайнида
|
19.11.2008 йилдаги Ф-4010-сон Фармойишнинг 2-банди
|
Собиқ «Ташигрушка» заводи ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида «NBU Investment» МЧЖ иштирокида ташкил этиладиган корхоналар
|
Ялпи тушум
|
Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли |
Улар стратегик инвесторга сотиладиган пайтгача, бироқ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йилдан кўп эмас
|
6.07.2017 йилдаги ПҚ-3115-сон қарорнинг 6-банди
|
ЯСТ БЎЙИЧА СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН БАЗАНИ КАМАЙТИРИШ КЎРИНИШИДАГИ ИМТИЁЗЛАР
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар
|
Имтиёз объекти
|
Имтиёз тури
|
Имтиёзнинг амал қилиш муддати
|
Асос
|
Солиқ тўловчи корхоналар
|
Харид қилинган янги технологик жиҳозлар қиймати
|
Солиққа тортиладиган базани (СТБ) харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига, аммо СТБнинг 25%идан кўп бўлмаган миқдорда камайтириш
|
Солиқ даврида технологик жиҳозлар ишга туширилган пайтдан бошлаб 5 йил давомида
|
Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисми; 14.03.2007 йилдаги ПФ-3860-сон Фармоннинг 3-банди.
Имтиёзни қўллаш тартиби 28.08.2017 йилдан бошлаб Низомда (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган), 28.08.2017 йилгача – Низомда (АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган
|
Солиқ тўловчи корхоналар
|
Сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификациядан ўтказиш, шунингдек лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш комплексларини харид қилишга йўналтириладиган маблағлар
|
СТБни кўрсатилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммасига, бироқ СТБнинг 25%идан кўп бўлмаган миқдорда камайтириш
|
Харажатлар қилинган солиқ давридан бошлаб 5 йил давомида
|
Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисми; 26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон қарорнинг 7-банди.
Имтиёзни 28.08.2017 йилдан бошлаб қўллаш тартиби Низомда (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган |
Солиқ тўловчи корхоналар
|
Ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларга ипотека кредитлари бадаллари тўлашга ва (ёки) мулк сифатида уй-жой олишга текин йўналтириладиган маблағлар суммаси.
Ёш оила тоифасига эр-хотиннинг иккиси ҳам 30 ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган 30 ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) киради («Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси) |
СТБни кўрсатилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммасига, бироқ СТБнинг 10%идан ошмаган миқдорда камайтириш
|
Имтиёз доимий
|
Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисми; 18.05.2007 йилдаги ПФ-3878-сон Фармоннинг 5-банди |
Солиқ тўловчи корхоналар
|
Ҳар йилги Инвестиция дастурига киритиладиган ахборот тизимларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дастурий таъминот воситаларини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар миқдори
|
СТБни ўтказиладиган маблағлар суммасига, бироқ СТБнинг 25%идан ошмайдиган миқдорда камайтириш
|
Харажатлар қилинган солиқ давридан бошлаб 5 йил давомида
|
20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон қарорнинг 6-банди.
Имтиёзни 28.08.2017 йилдан бошлаб қўллаш тартиби Низомда (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган |
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси таркибига кирувчи корхоналар
|
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК таркибидаги Озиқ-овқат саноати корхоналарини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармасига ажратмалар
|
СТБни ўтказиладиган маблағлар суммасига камайтириш
|
Имтиёз доимий
|
18.02.2016 йилдаги ПҚ-2492-сон қарорнинг 10-банди
|
Уй-жойга эҳтиёжманд ўз ходимлари учун кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришда улушли иштирок этувчи ташкилотлар.
Имтиёз ВМнинг 7.07.2017 йилдаги 473-сон қарорини амалга ошириш доирасида ҳам қўлланади |
2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури бўйича кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар
|
СТБни ўтказиладиган маблағлар суммасига камайтириш
|
Имтиёз доимий
|
22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорнинг 18-банди
|
Солиқ тўловчи корхоналар
|
Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастурини амалга оширишни молиялаштириш учун йўналтирилган хайрия маблағлари
|
СТБни ўтказиладиган маблағлар суммасига камайтириш
|
2017–2021 йиллар
|
20.04.2017 йилдаги ПҚ-2909-сон қарорнинг 11-банди
|
ЯСТ СТАВКАСИНИ ПАСАЙТИРИШ КЎРИНИШИДАГИ ИМТИЁЗЛАР
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар
|
Имтиёз объекти
|
Имтиёз тури, имтиёзни қўллаш шартлари
|
Имтиёзнинг амал қилиш муддати
|
Асос
|
Ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларни ЭАВга экспорт қилувчи (ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган жойдан қатъи назар) корхоналар.
|
Ялпи тушум
|
ЯСТ ставкаси: экспорт улуши 15%дан 30%гача миқдорда бўлганида – белгиланганидан 30%га; экспорт улуши 30% ва ундан кўпроқ бўлганида – 50%га камайтирилади.
Имтиёз Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармонига 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича хом ашё товарларини экспорт қилишга татбиқ этилмайди |
Имтиёз доимий.
|
5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон Фармоннинг 1-банди.
Имтиёзни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни, ишларни, хизматларни аниқлаш тартиби Қоидаларда (АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган. |
«Ўзагроэкспорт» компаниясининг таркибига кирган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи корхона ва ташкилотлар.
|
18.04.2016 йилдан бошлаб.
|
7.04.2016 йилдаги ПҚ-2515-сон қарорнинг 7-банди.
|
||
Президентнинг 26.05.2017 йилдаги ПҚ-3009-сон қарорига 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича «Ўзтрейд» АЖнинг таркибига кирувчи ташкилотлар.
|
5.06.2017 йилдан бошлаб.
|
26.05.2017 йилдаги ПҚ-3009-сон қарорнинг 4-банди.
|
||
Ўзлари эгаси бўлган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ЭАВга экспорт қилувчи ташкилотлар
|
1.07.2017 йилдан бошлаб
|
21.06.2017 йилдаги ПҚ-3077-сон қарорнинг 1-банди; ПҚ-3077-сон қарорга шарҳ |
||
Гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашаётган микрофирмалар ҳамда кичик корхоналар
|
Асосий фаолият тури бўйича ялпи тушум.
Имтиёз мақсадли |
ЯСТ ставкасини 50%га камайтириш
|
1.01.2021 йилгача
|
26.01.2009 йилдаги ПҚ-1047-сон қарорнинг 8-банди; 29.12.2015 йилдаги ПҚ-2460-сон қарорнинг 8-банди; ахборот (ДСҚнинг 6.01.2016 йилдаги 16/2-288-сон) |
Материал «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан «Амалий солиқ солиш» («Практическое налогообложение»), «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» («Налоги: вопросы и ответы») ЭМТ асосида тайёрланди.
Давоми. Боши 29.08.2017 йилдаги 35 (1203), 5.09.2017 йилдаги 36 (1204) ва 12.09.2017 йилдаги 37 (1205)-сонларда.
Давоми бор.