Харидор ташкилот (асосий фаолият тури – дори-дармон воситалари билан улгуржи савдо қилиш) хорижий ҳамкор билан биржа орқали шартнома тузди, унинг асосида товар (дори-дармон воситалари) сотиб олинди. 28.02.2017 йилда товар олинди. Унинг қиймати спецификация, божхона ва товарга илова қилинувчи ҳужжатларда еврода кўрсатилган. Товар учун кредиторлик қарзи 6011-валюта счётида акс эттирилади. Товарнинг ҳақи биржа орқали сўмда тўланади.
1. Импорт контракти бўйича кредиторлик қарзи валютаси ўзгаришини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин?
2. Биржа орқали ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим?
Е.Прунова,
МЧЖ бош бухгалтери.
1 |
Еврода ифодаланган импорт контракти бўйича қарз сўмда қопланади. Товар нархлари хорижий валюта эквивалентида белгиланиб, сўмда тўланса, кредиторлик қарзи хорижий валютада (6011-счёт) акс эттирилади. Бунда товар олинган кундан унинг ҳақи тўлангунча бўлган даврда МБ курси ўзгариши муносабати билан юзага келувчи курс фарқи 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» (9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар») счётига киритилади (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 13-банди).
Шу тариқа, қарз валютаси ўзгармайди, уни сўмдаги счётга ўтказиш керак эмас.
2 |
Товарларнинг биржадаги олди-сотди битимлари Қоидалар («ЎзРТХБ» АЖ бошқарувининг 11.05.2015 йилдаги 75-сон баённомаси билан тасдиқланган) билан тартибга солинади. Уларга кўра, рўйхатдан ўтказилган иштирокчилар ўз пул мажбуриятларини бажариш учун биржага хизмат кўрсатувчи банкда очилган Ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи счётларига пул ўтказадилар. Улардан биржа битимлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш ва биржа хизматлари учун фойдаланилади.
Биржа орқали ҳисоб-китоб қилган ҳолда импорт товарни сотиб олишга доир бухгалтерия проводкалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Товарлар (дори-дармон воситалари) БЮД расмийлаштирилган кундаги курс бўйича евродаги контракт қийматида сотиб олинди
|
2900-«Товарлар»
|
6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (хорижий валютада)»
|
Товарларнинг харид қийматига киритиладиган божхона тўловлари ва импорт бўйича бошқа харажатлар акс эттирилди (4-сон БҲМСнинг 13-банди)
|
2900-«Товарлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»; 6990-«Бошқа мажбуриятлар» |
Божхона тўловлари ва бошқа харажатлар тўланди
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»; 6990-«Бошқа мажбуриятлар» |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Тўғридан-тўғри киритиш усули билан валютадаги кредиторлик қарзи қайта баҳоланди
|
9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар (салбий курс фарқи)»; 6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (хорижий валютада)» |
6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (хорижий валютада)»; 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар (ижобий курс фарқи)» |
Пул маблағлари махсус шахсий счётга ўтказилди
|
5530-«Бошқа махсус счётлар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Воситачилик йиғими ва брокернинг ҳақи ТМБ қийматига киритилди (4-сон БҲМСнинг 13-банди): агар товарлар сотувга келиб тушмаган бўлса; агар товарлар сотилган бўлса |
2900-«Товарлар»; 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи» |
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
Импорт контракти бўйича қарз ва воситачилик йиғими тўланди
|
6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (хорижий валютада)»; 6990-«Бошқа мажбуриятлар» |
5530-«Бошқа махсус счётлар»
|
Надежда ГРИШУТИНА, «Norma Online» эксперти.