Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 33 / Солиқ солиш

Солиқ имтиёзлари: қўллаш шартлари

 

Ташкилотимиз Янгийўл туманида жойлашган. Аҳолига пуллик хизматлар кўрсатамиз. Булар пойабзал таъмирлаш – умумий ҳажмдан 14%, сартарошхона хизматлари – 59%, кимёвий тозалаш – 14% ва кир ювиш – 13%. Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарорига мувофиқ, 2017 йил 1 январдан 2020 йил 1 январгача қишлоқ жойларда пойабзал таъмирлаш хизматлари ва сартарошхона хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун имтиёзлар назарда тутилган.

Президентнинг ПҚ-325-сон қарори бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида ташкилотимиз қишлоқ жойда жойлашганлар сирасига кирадими?

А.Аҳмаджонов, ХК директори.

 

Қишлоқ жойларда пойабзал ва чармдан тайёрланган буюмларни таъмирлаш соҳасидаги хизматлар, сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар даромад (фойда) солиғи ва ЯСТни тўлашдан озод қилинган (Рўйхат, 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 35-илова).

Якка тартибдаги турар жой қурилиши сифатида қурилган, қишлоқ мавзеларида ташкиллаштирилган, кирларни ювишга қабул қилиш ва кимёвий тозалаш хизматлари учун ҳам солиқ имтиёзлари назарда тутилган.

Ташкилотингиз имтиёзлардан фойдалана олиши учун:

1) микрофирма ёки кичик корхона бўлиши;

2) қишлоқ жойда жойлашган бўлиши керак.

Аҳоли пунктларини барпо этиш, ободонлаштириш ва ривожлантириш учун фойдаланиладиган ерлар қишлоқ жойларга киради. Аҳолисининг асосий фаолияти тури қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа қишлоқ жойларга хос бўлган фаолиятни юритиш ҳисобланади (ВМнинг 30.10.2014 йилдаги 301-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-банди).

Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларига қуйидагилар киради:

√ қишлоқлар ва овуллар ҳудудида жойлашган ерлар;

√ қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудида жойлашган ерлар (Низомнинг 9-банди).

Янгийўл шаҳри ва тумандаги шаҳар посёлкалари (Гулбаҳор, Бўзсув, Нов, Қирсадоқ, Қовунчи) қишлоқ жойларга кирмайди.

Агар ташкилотингиз қишлоқ ёки овул ҳудудида жойлашган бўлса, қишлоқ жойда бўлади. Бу ҳолда пойабзал таъмирлаш ва сартарошхона хизматларига имтиёзларни қўллай оласиз.

Бундай хизматлар умумий тушум ҳажмининг 80%идан ортиғини ташкил қилса, имтиёз корхонанинг барча даромадларига татбиқ этилади.

 

* * *

Корхона колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун импорт контрактлари бўйича хом ашё ва асбоб-ускуналар олиб киради. Солиқ кодексининг 211-моддаси 7-банди, Президентнинг 31.10.2011 йилдаги ПҚ-1633-сон қарори ҳамда ИВ, МВ, ТИАИСВ ва ДБҚнинг қарори (АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосида имтиёзлар қўлланиши муносабати билан БЮДнинг ­47-бандида ҚҚС, акциз солиғи ва божхона божи суммалари «Тўланмайди» деб кўрсатилган.

Ушбу имтиёзлар мақсадли деб ҳисобланадими? Олинган материаллар ва асбоб-ускуналар таннархига ҚҚС, акциз солиғи ва божхона божини киритиш зарурми?

Г.Ким, ХК бош бухгалтери.

 

– Республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхатлар бўйича ёғ-мой, гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда фойдаланиш учун олиб кириладиган асбоб-ускуналар, уларнинг эҳтиёт қисмлари, ёрдамчи материаллар, ингредиентлар ва компонентлар 2019 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинган (31.10.2011 йилдаги ПҚ-1633-сон қарорнинг 11-банди).

Солиқ кодекси билан Ўзбекистон ҳудудига тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса, ҚҚСдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 211-моддаси 7-банди).

ИВ, МВ, ТИАИСВ ва ДБҚнинг қарори (АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхати тасдиқланган.

Юқорида кўрсатилган ҳужжатларда бўшайдиган маблағларни муайян мақсадли вазифаларни бажариш учун йўналтириш шарти қайд этилмаган.

Агар имтиёзларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган бўлса, солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисоблаб ёзилмайди ҳамда маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар)нинг харид қийматига киритилмайди (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2915 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика