Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 33 / Хўжалик юритиш амалиётидан

Харажатлар ҳисобини алоҳида юритинг

 

Оилавий корхона Тошкент вилоятининг Зангиота туманида рўйхатдан ўтказилган. Корхона муассисларидан бирининг участкаси ҳудудида макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Фирма бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда бўлганида цехни ижарага олган ёки сотиб олган бўларди. Бироқ оилавий корхонадаги турар жой ва участка муассисга қарашли.

Ишлаб чиқариш жойлашган турар жой ва ер участкасини сақлаш (ижара, коммунал тўловлар, ободонлаштириш ва б.) харажатларини корхонанинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш зарурми? Бу ҳолда фирманинг ҳеч қандай харажат қилмаслиги далили таннархни пасайтириш деб ҳисобланмайдими?

А.Толмачёва, МЧЖ бош бухгалтери.

 

Оилавий корхона иштирокчиларига мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган жойларда оилавий корхона фаолиятни амалга оширади («Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси). Бинобарин, оилавий корхона иштирокчиси билан ижара шартномасини тузиш шарт эмас.

Оилавий корхона турар жойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, коммунал хизматлар ҳақини аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича тўлайди (Қонуннинг 28-моддаси).

Ишлаб чиқариш хонасидан фойдаланиш, электр энергияси, сув истеъмол қилиш ишлаб чиқариш жараёнининг мажбурий таркибий қисми ҳисобланади. Шу сабабли маҳсулот таннархини тўғри шакллантириш ва уни реализация қилишдан реал молиявий натижани аниқлаш учун қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

● корхона билан унинг мулкдори ўртасида хонани ижарага олиш шартномасини расмийлаштириш;

● цехга тўғри келадиган коммунал тўловлар бўйича харажатларни алоҳида ҳисобга олиш.

Бунинг учун алоҳида ҳисоблагичлар ўрнатишни тавсия этамиз. Ушбу харажатларни ишлаб чиқариш таннархига киритган ҳолда корхона маблағларидан тўланг.

Акс ҳолда оилавий корхона ­аъзоларининг корхона фойдасига қилган харажатлари, шунингдек ҳеч қандай ҳужжатни расмийлаштирмасдан хонадан фойдаланиши корхона учун ягона солиқ тўлови солинадиган даромад деб ҳисобланади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1762 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика