Корхона (ЯСТ тўловчи, асосий фаолият тури – аудиторлик хизматлари) айни пайтда бизнес-марказдаги офисни 2020 йилгача ижарага олиш шартномасини тузди. Ижара молиявий ижара аломатларига эга эмас. Офис ҳудудида капитал таъмирлаш ишлари ўтказилади, қуриладиган мебель ўрнатилади. Бунда контракт шартларига кўра ижара объектининг ажралмас қисми бўлган, шифт, пол ва деворларга зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиб бўлмайдиган жами инвентарь, қурилган мебель ва бошқалар ижарага олувчига муайян компенсация тўланмай ижарага берувчининг мулкига ўтади.
1. Ижарага олинган хонадаги капитал таъмирлашни ижарага олувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин?
2. Ижара объектининг ажралмас қисми ҳисобланган ижарага олувчининг мол-мулки ижарага берувчининг мулкига ўтганда иккала тарафда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
3. Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
А.Толмачёва, МЧЖ бош бухгалтери.
1 |
Асосий воситалар объектларидан фойдали фойдаланиш муддати давомида уларни иш ҳолатида сақлаш учун капитал таъмирлаш ўтказилади ва уларнинг янги сифат параметрлари юзага келишига сабабчи бўлмайди. Асосий ишлаб чиқариш фондларини таъмирлашнинг барча турларига сарфланган харажатлар маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.5.1.2-банди).
Маъмурий аҳамиятга эга бўлган АВни сақлаш ва таъмирлаш маъмурий харажатларга киради (Низомнинг 2.2.9-банди).
Яъни ҳақиқатан капитал таъмирлаётган бўлсангиз, офисдан фойдаланиш мақсадига қараб, харажатларингизни хизматлар таннархига ёхуд маъмурий харажатларга ҳисобдан чиқаришингиз лозим.
Маблағларингизни сарфлашдан бошқа мақсадингиз капитал қўйилмалар бўлиши мумкин. Бу АВ фаолият кўрсаткичларини яхшиловчи харажатлардир. Улар 0800-«Капитал қўйилмалар» гуруҳи счётларида акс эттирилади ва объектнинг бошланғич қийматини оширишга киритилади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 23-банди). Ижарага олувчининг оператив ижара объектини яхшилаш (ободонлаштириш, қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар ўрнатиш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта қуроллантириш ва ҳ.к.) харажатлари оператив ижара объекти қийматини кўпайтирувчи капитал қўйилмалар сифатида акс эттирилади (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган 6-сон БҲМСнинг 52-банди).
Яъни офисни қўшимча жиҳозлаётган, модернизациялаётган бўлсангиз, бу оператив ижара объектини капитал таъмирлаш эмас, балки яхшилаш харажатларидир. Бундай харажатлар 0800-«Капитал қўйилмалар» счётида капиталлаштирилади.
2 |
Агар оператив ижара объекти ижарага берувчининг рухсати билан яхшиланган бўлса, шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки у бекор қилингач, ижарага олувчи ана шу мақсадда сарфлаган барча харажатларининг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга (6-сон БҲМСнинг 52-банди).
Сизнинг шартномангизда оператив ижара объектига зарар етказмаган ҳолда ундан ажратиб олиб бўлмайдиган яхшилашга сарфланган харажатлар шартнома муддати тугагач ижарага берувчига текинга ўтиши назарда тутилган.
Ижарага олувчи учун бу – мол-мулкнинг (бошқа активларнинг) текинга чиқиб кетиши. Агар капитал қўйилмалар ижарага берувчига таннархи бўйича берилаётган бўлса, ижарага олувчида солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Ижарага берувчида мол-мулкни текинга олишдан даромад юзага келади.
Мол-мулк текин асосда олинаётганда олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади. У ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан тасдиқланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси).
ЯСТ тўловчида бошқа даромад ялпи тушум таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 2-банди) ва унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади.
3 |
Ижара операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Низом (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.
Ижарага олувчидаги бухгалтерия проводкалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Оператив ижара шартномаси бўйича олинган АВни яхшилаш учун капитал қўйилмалар қилинган
|
0890-«Бошқа капитал қўйилмалар»
|
1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»; 6700-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар»; 6500-«Суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар» ва б. (хўжалик усули) |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (пудрат усули)
|
||
Капитал қўйилмаларнинг чиқиб кетиши акс эттирилди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
0890-«Бошқа капитал қўйилмалар»
|
Оператив ижара шартномаси бўйича олинган АВ қайтарилганда капитал қўйилмалар суммаси зарарга ҳисобдан чиқарилди
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Оператив ижара шартномаси бўйича олинган АВ қайтарилди
|
|
001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар»
|
Ижарага берувчидаги бухгалтерия проводкалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Текинга олинган мол-мулк акс эттирилди
|
0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»
|
8530-«Текинга олинган мол-мулк»
|
0100-«Асосий воситалар»
|
0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»
|
Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти.