Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 32 / Шахсий манфаат

Ўз имкониятингизни чамаланг

 

Жисмоний шахс янгиликлар сайтини очишни режалаштиряпти. Унда эса келгусида рекламани жойлаштирмоқчи. Барча материаллар Интернетдан (YouTube, Mover ва ҳ.к.) олинади, баъзан видеоматериални жисмоний шахснинг ўзи суратга олади.

Лицензия олишимиз зарурми?

Сайтда реклама хизматларини реализация қилиш учун қандай хўжалик юритувчи субъект сифатида рўйхатдан ўтган маъқул? Қандай солиқларни тўлаш керак бўлади?

Ж.Хоназаров.

 

– Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низом (АВ томонидан 6.04.2001 йилда 1024-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан рекламани Интернет тармоғининг веб-сайтларида жойлаштиришга рухсат берилган, рекламани тайёрловчи ва тарқатувчининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари белгиланган, шунингдек рекламага қўйиладиган талаблар шакллантирилган. Рекламани тайёрлаш ва жойлаштириш лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланмайди.

Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, янгиликлар сайти оммавий ахборот воситаси ҳисобланиб, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари ОАВни таъсис этиш ҳуқуқига эга.

Рекламани жойлаштириш хизматларини кўрсатиш учун юридик шахс ташкил этмасдан якка тартибдаги тадбиркор (бундан кейин – ЯТТ) сифатида рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг (ВМнинг 7.01.2011 йилдаги ­6-сон қарорига 1-илова) 47-бандига кўра, ЯТТ рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш ҳуқуқига эга.

Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона тартиби ва муддатлари, уларни давлат ҳокимияти органлари ва Тошкент шаҳар бошқармасида ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш механизми тўғрисидаги низомга (Тошкент шаҳар ҳокимининг 12.04.2000 йилдаги 210-сон қарорига 1-илова) мувофиқ ЯТТ рўйхатдан ўтказилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ­қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар. Қатъий белгиланган солиқ ставкалари амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлади (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорига 12-илова). Реклама тарқатувчи ЯТТ қатъий белгиланган солиқни фаолиятнинг бошқа турлари учун белгиланган ставкаларда ҳар ой тўлайди:

2 ЭКИҲ (260 480 сўм) – Тошкент шаҳрида;

1,5 ЭКИҲ (195 360 сўм) – Нукус шаҳрида ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда;

1 ЭКИҲ (130 240 сўм) – бошқа аҳоли пунктларида.

Бундан ташқари, ойига энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан кам бўлмаган суммада суғурта бадаллари албатта тўланади (Солиқ кодексининг 311-моддаси).

Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 31.07.2015 йилдаги 219-сон қарорига 1-илова) мувофиқ, ЯТТ амалга оширилаётган фаолият турига қараб 1 нафардан 3 нафаргача кишини ишга ёллаши мумкин. ЯТТ ходимларни ёллаганда ўз мажбуриятлари бўйича солиқларни тўлаш билан бир қаторда ҳар бир ходим учун қуйидагиларни тўлаш мажбурияти ҳам унинг зиммасига юкланади:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари – ойига ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;

қатъий белгиланган солиқ – амалга оширилаётган фаолият бўйича назарда тутилган белгиланган ставканинг 30%и.

Сиз юридик шахсни хусусий корхона (ХК) ёки масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) ташкилий-ҳуқуқий шаклида рўйхатдан ўтказишингиз ҳам мумкин. Иккаласини ҳам битта жисмоний шахс таъсис этиши мумкин. Бироқ уларнинг фаолиятини ташкил этишда фарқлар бор.

 

Уларнинг асосийлари жадвалда келтирилган.

 

ХК

 

МЧЖ

 

«Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади

 

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади

 

Битта жисмоний шахс томонидан таъсис этилади

 

Бир ва ундан ортиқ иштирокчилар, шу жумладан жисмоний ва юридик шахслар томонидан таъсис этилади

 

Мулкдор томонидан бошқарилади

 

Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ёки коллегиал ижро этувчи органи томонидан бошқарилади. Жамият иштирокчилари орасидан бўлиши шарт эмас

 

Устав фонди бўлинмасдир ва уни мулкдорнинг ўзи белгилайди

 

Устав фонди унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматларидан таркиб топади ва жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра ЭКИҲнинг 40 бараваридан (40 х 130 240 сўм = 5 209 600 сўм) кам бўлмаслиги лозим

 

Мулкдор ХКнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда ХКнинг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан субсидиар жавобгар бўлади

 

Иштирокчилар МЧЖнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва МЧЖ фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар

 

Соф фойда унинг мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди

 

Соф фойда унинг иштирокчиларига дивидендлар кўринишида тўланиши керак, унга тўлов манбаида солиқ солинади (2016 йилда – 10%)

 

 

Солиқ солиш тизими корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига (МЧЖ ёки ХК) қараб танланмайди. Сиз умумбелгиланган солиқларни (фойда солиғи, ҚҚС, мол-мулк солиғи, ер солиғи, бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар ва б.) ёки солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини (ЯСТ) танлашга ҳақлисиз. Соддалаштирилган тизимда хизматлар кўрсатишдан тушумга солиқ солинади, фойда солиғида эса солиқ солинадиган база чегириладиган (Солиқ кодекси билан белгиланган) харажатлар суммасига камайтирилади.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2060 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика