Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 32 / Божхона

Янги Кодекс: тарғибот ва амалиёт

 

Давлат божхона қўмитасида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Божхона кодексини тарғиб қилиш ва амалиётда қўллаш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Божхона брокерлари Ассоциацияси вакиллари, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатини очар экан, ДБҚ Раисининг биринчи ўринбосари Б.Раимов божхона соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкиллаштириш ва таъминлаш, мониторинг ва назорат қилиш, шунингдек қонунийликни таъминлаш соҳа олдида турган биринчи галдаги вазифалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Ф.Дадаходжаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари А.Рахмановлар сўзга чиқиб, янги таҳрирдаги Божхона кодекси божхонага оид қонуности ҳужжатларининг сони ва доирасини қисқартириш, ушбу йўналишдаги қонунчилик нормалари юқори сифатга эга бўлишига эришиш, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг ишончли механизмларини яратиш, божхона маъмуриятчилигининг барча босқичлари ва даражаларида нормалар ҳамда ташкилий-ҳуқуқий механизмларнинг бир хилда қўлланилишини таъминлашга хизмат қилаётганига урғу бердилар.

Давра суҳбатида маълум қилинишича, янги таҳрирдаги Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан божхона соҳасига оид 1 300 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар инвентаризациядан ўтказилиб, қайта ўрганиб чиқилди. Натижада 24 та ҳукумат даражасидаги ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритилди, 2 та ҳужжат эса ўз кучини йўқотди.

Шунингдек, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган, божхона соҳасини тартибга солувчи 75 та идоравий ва идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурлиги аниқланди. Шулардан 34 та ҳужжат устидаги ишлар тўлиқ якунига етказилди.

Янги таҳрирдаги Божхона кодексини кенг тарғиб қилиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик бўйича қўшма дастурлар имзоланди. Уларга мувофиқ амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида марказий оммавий ахборот воситаларида 130 га яқин чиқиш ташкил қилинди.

Айни пайтда янги таҳрирдаги Божхона кодексига шарҳлар тайёрлаш борасидаги ишлар изчиллик билан давом этмоқда.

Давра суҳбатида яна бир долзарб масала – божхона органларида коррупцияга қарши курашиш ва унинг профилактикасига фаол кўмаклашиш борасида қилинаётган ишлар юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 2276 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика