Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 32 / Бухгалтерга ёрдам

Жамиятдан чиқиш ёки улушни сотиш: фарқи нимада?

 

Масъулияти чекланган жамиятнинг деярли ҳар битта бухгалтери муассиснинг иштирокчилар таркибидан чиқиб кетиши ёхуд улушини бошқа шахсга сотиши билан тўқнаш келади.

Муассис қуйидагиларга ҳақли:

устав фондидаги улушини иштирокчиларга ёки учинчи шахсларга сотиш, ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечиш;

бошқа иштирокчиларнинг розилигидан қатъи назар жамиятдан чиқиш. Чиқиш тартиби қонун ҳужжатлари ва устав билан белгиланади Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси, бундан кейинҚонун).

Ушбу икки турдаги операция ҳуқуқий моҳияти, муассислар билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва ҳисобда акс эттирилишига кўра турлича бўлса ҳам, амалиётда бухгалтерлар уларни кўпинча фарқламайдилар. Биринчи ҳолатда бир шахснинг бошқасига улушни бериши ҳақида, иккинчисида эса – улушнинг жамиятга берилиши ҳақида сўз бормоқда.

 

Улушни сотиш

Агар муассис жамиятдаги улушни бошқа шахсга сотса, бир иштирокчи ўрнига ­бошқаси келади.

Сотиш ёки бериш битим иштирокчилари томонидан расмийлаштирилади. Шу сабабли муассислар таркиби ўзгаргани давлат рўйхатидан ўтказилган санада ҳисобда муассис алмашиши бўйича проводкалар берилади:

8330-«Пай ва улушлар» дебети – чиқиб кетаётган муассис субконтоси бўйича чиқиб кетаётган муассис улуши қийматига;

8330-«Пай ва улушлар» кредити – жамиятда улуш олаётган муассис субконтоси бўйича чиқиб кетаётган муассис улуши қийматига.

Бир иштирокчи бошқасига улушни бераётганда даромад ёки зарар ва, тегишинча, солиқ оқибатлари фақат уларнинг ўзида юзага келиши мумкин. Жамият на даромад, на харажат қилади ва даромад тўлаш манбаи ҳисобланмайди.

 

Муассис жамиятга улуш қолдирганда

Муассис иштирокчилар таркибидан чиқиб, жамият улуш эгасига айланганда муассиснинг чиқиши ҳақида сўз юритамиз. Жамиятга тегишли улуш жамиятга ўтган кундан бошлаб бир йил ичида жамият иштирокчилари ўртасида уларнинг устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади ёхуд сотилади. Белгиланган муддатда сотиб олинмаган жамият улуши устав капитали ҳисобига сўндирилади ва унинг миқдори камаяди. Муассис чиқиб кетаётганда унга улушнинг ҳақиқий қиймати тўланади ёхуд худди шундай қийматдаги мол-мулк берилади (иштирокчи рози бўлганда). Чиқиб кетаётган муассис улушининг ҳақиқий қиймати соф активлар қийматини иштирокчининг корхона устав капиталидаги улушига (фоизларда) кўпайтириш йўли билан аниқланади (Қонуннинг 22-моддаси).

Соф активлар қиймати 14-сон БҲМС «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» (АВ томонидан 7.04.2004 йилда 1335-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бўйича аниқланади. Соф активлар деганда хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари билан таъминланган узоқ муддатли ва жорий активлари қиймати тушунилади. Бошқа сўз билан айтганда – бу хўжалик юритувчи субъектнинг қарз мажбуриятларидан озод мол-мулки қиймати. Шу тариқа, соф активлар мажбуриятларни чегирган ҳолда узоқ муддатли ва жорий активларни ўз ичига олади («Бухгалтерия баланси» 1-сон шакли1 активининг 400-сатри айирув пассивининг 770-сатри), бу балансдаги «Ўз маблағлари манбалари» I бўлими бўйича жами» 480-сатрига тенгдир.

Соф активларни ҳисоблаш учун кўрсаткичлар ўтган ҳисобот даври учун бухгалтерия балансидан олинади. Масалан, агар иштирокчи 2016 йил августда жамиятдан чиқиш ҳақида ариза берган, корхонада ҳисобот даври эса – чорак бўлса. Бунда улушнинг ҳақиқий қиймати 2016 йил 6 ойи учун ҳисобот маълумотларига кўра аниқланади. 9 ой ёки жорий йил якунларини кутиш керак эмас.

Жамиятга ўтган улушни ҳисобга олиш учун 8600-«Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» гуруҳи ҳисобварақларидан фойдаланилади. Ундан, ҳисобварақ номида «акциялар» сўзи борлигига қарамай, жамиятнинг ўзи сотиб олган улушни ҳисобга олиш учун фойдаланилади2. Қулай бўлиши учун бухгалтер 8630-«Жамиятга тегишли бўлган сотиб олинган улушлар» ёрдамчи ҳисобварағини ҳисобварақлар ишчи режасига киритиши мумкин. У балансдаги хусусий капитал суммасини камайтиради.

 

МИСОЛ. Устав капиталининг 30%ига эга бўлган А муассис (ҳиссаси миқдори – 1 050 000 минг сўм) иштирокчилар таркибидан чиқаяпти. Чиқиб кетиши пайтига келиб устав капитали 3 500 000 минг сўмни, захира капитали – 1 085 500 минг сўмни, тақсимланмаган фойда – 500 000 минг сўмни ташкил этди.

Корхона соф активлари суммаси – 5 085 500 минг сўм (3 500 000 + 1 085 500 + 500 000). А муассис улушининг ҳақиқий қиймати – 1 525 650 минг сўм (5 085 500 х 30%).

Чиқиб кетишда қилинадиган проводкалар:

8630-«Жамиятга тегишли бўлган сотиб олинган улушлар» дебети

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» кредити – 1 050 000 минг сўмга;

8700-«Тақсимланмаган фойда» дебети

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» кредити – 475 650 минг сўмга (1 525 650 – 1 050 000).

Агар жамият устав капиталини чиқиб кетаётган муассис улушига камайтирса, қуйидаги проводка қилинади:

8330-«Пай ва улушлар» дебети

8630-«Жамиятга тегишли бўлган сотиб олинган улушлар» кредити – 1 050 000 минг сўмга.

 

Баъзан соф активлар ҳажми билан жамият устав капитали ўртасидаги фарқ чиқиб кетаётган иштирокчига тўланадиган улуш қийматидан кам бўлади. Бунда жамият устав капиталини етишмаётган суммага камайтиради ва шундан кейингина улушнинг ҳақиқий қийматини тўлайди (Қонуннинг ­22-моддаси).

 

МИСОЛ. МЧЖ устав капиталининг 30%ига эга бўлган А муассис иштирокчилар таркибидан чиқаяпти. Чиқиб кетиши пайтига келиб устав капитали – 3 500 000 минг сўм, захира капитали суммаси – 1 086 000 минг сўм, қопланмаган зарар – 1 500 000 минг сўм.

Корхона соф активлари суммаси – 3 086 000 минг сўм (3 500 000 + 1 086 000 – 1 500 000). Муассис улушининг ҳақиқий қиймати – 925 800 минг сўм (3 086 000 х 30%).

Соф активлар билан устав фонди ўртасидаги фарқ 414 000 минг сўмни ташкил этади. Жамият жамғарилган қопланмаган зарарни камайтириш ҳисобига устав фондини камайтириши керак. Устав фондини камайтириш бўйича проводка:

8300-«Устав капитали» дебети

8700-«Тақсимланмаган фойда» кредити – 414 000 минг сўмга.

Сўнгра чиқиб кетаётган муассис олдидаги қарз акс эттирилади:

8630-«Жамиятга тегишли бўлган сотиб олинган улушлар» дебети

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» кредити – 925 800 минг сўмга.

 

Муассис чиқиб кетаётганда юзага келадиган солиқ оқибатлари

Агар улушнинг ҳақиқий миқдори ҳиссадан ошса, муассис чиқиб кетаётганда солиқ оқибатлари юзага келади. Ошиш суммаси дивидендларга тенглаштирилади (Солиқ кодексининг 22-моддаси) ва унга тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 165-моддаси 2-қисми; 184-моддаси 2-қисми 3-банди).

Агар муассис улушни жамиятга текинга берса, жамиятда мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромад юзага келади. У фойда солиғини тўлашда (Солиқ кодексининг 129-моддаси) жами даромад таркибига кирадиган бошқа даромадларга ёки ЯСТ тўлашда (Солиқ кодексининг 355-моддаси) ялпи тушумга киритилади (Солиқ кодексининг 132, 136-моддалари). Даромад суммасидан 10 фоизлик солиқни тўлашга ҳам тўғри келади, сабаби муассиснинг дивидендларни тасарруф этиши уларнинг тўланишига тенглаштирилади.

Баъзан улушнинг ҳақиқий ҳажми ҳисобланмайди ва муассисга чиқиши пайтида унинг номинал миқдори тўланади. Бу хатодир. Ҳақиқий улуш ҳажмига қараб жамиятнинг ўзи ва чиқиб кетаётган муассис учун солиқ оқибатлари юзага келади.

 

1

Агар ҳақиқий улуш қиймати номинал қийматдан кўп бўлса, жамиятда мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш кўринишида даромад юзага келади. У муассис олдидаги ҳақиқий улуш миқдоридаги қарз билан унга ҳақиқатда тўланган сумма ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади. Муассис ўз улуши қийматини олишдан бош тортганида бўлганидек даромадга солиқ солинади.

 

2

Агар ҳақиқий улуш қиймати номинал қийматдан кам бўлса, жамиятда зарарлар – номинал ва ҳақиқий улушлар ўртасида фарқ юзага келади. Улар фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди (Солиқ кодексининг 147-моддаси). Чиқиб кетган муассисда худди шу суммадаги даромад юзага келади, сабаби у керагидан кўп олган. Муассис – жисмоний шахснинг даромади моддий наф тарзидаги даромадларга киради (Солиқ кодексининг 177-моддаси) ва ЖШДС бўйича солиқ солинадиган базага киритилиши керак. Агар муассис юридик шахс бўлса, номинал ва ҳақиқий улушлар ўртасидаги фарқ бошқа даромадларга киритилади ва муассисга солиқ солиш тартибига кўра унга солиқ солинади.

 

Муассис чиқиб кетаётганда қилинадиган проводкалар

 

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Сана

 

дебет

 

кредит

 

Устав фондининг камайиши акс эттирилган – чиқиб кетаётган муассиснинг ҳақиқий улуши номинал улушдан кам

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

8700-«Тақсимланмаган фойда»

 

Устав фонди камайиши ҳақида таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган санада

 

Муассиснинг иштирокчилар таркибидан чиқиши акс эттирилган. Улуш жамиятга ўтади

 

8630-«Жамиятга тегишли бўлган сотиб олинган улушлар»

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

Таъсис ҳужжатларига улуш жамиятга берилаётганлиги ҳақидаги ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган санада

 

Чиқиб кетаётган муассис ҳақиқий улушининг номинал улушдан ошиши суммаси акс эттирилган

 

8700-«Тақсимланмаган фойда»

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

Чиқиб кетаётган муассиснинг улуши жамиятга ўтаётганда иштирокчилар таркиби ўзгартирилди

 

8330-«Пай ва улушлар»

(чиқиб кетаётган муассис)

8330-«Пай ва улушлар» (жамият)

 

10%лик солиқ ушланди

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Муассисга ҳақиқий улуш тўланган санада кечиктирмай

 

Чиқиб кетаётган муассис олдидаги қарз сўндирилди

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

Мол-мулкни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

 

Тўлов олинганини тасдиқловчи ҳужжатлар санасида

 

Улушнинг учинчи шахс ёхуд иштирокчи(лар) томонидан сотиб олиниши

 

Жамиятга тегишли улуш учун ҳақ унинг иштирокчилари ёхуд учинчи шахслар томонидан тўланди

 

Мол-мулкни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Ҳақ тўланганини тасдиқловчи ҳужжатлар санасида

 

Жамиятга тегишли улуш сотиб олинди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

8630-«Жамиятга тегишли бўлган сотиб олинган улушлар»

 

Иштирокчилар таркиби ўзгариши таъсис ҳужжатларида рўйхатдан ўтказилган санада

 

Иштирокчилар таркибида янги муассис юзага келганлиги ёхуд улуш сотиб олинганлиги муносабати билан улушлар иштирокчилар ўртасида қайта тақсимланганлиги акс эттирилган

 

8330-«Пай ва улушлар» (жамият)

 

8330-«Пай ва улушлар» (иштирокчи(лар))

 

Ҳисоблаб ёзилган дивидендлар ҳисобига улушнинг иштирокчилар ўртасида тақсимланиши

 

Ҳисоблаб ёзилган дивидендлар ҳисобига улушнинг иштирокчилар ўртасида тақсимланиши акс эттирилган

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

8630-«Жамиятга тегишли бўлган сотиб олинган улушлар»

 

Иштирокчилар улушларининг миқдорлари ўзгариши таъсис ҳужжатларида рўйхатдан ўтказилган санада

 

Муассислар таркибидаги ўзгариш акс эттирилган

 

8330-«Пай ва улушлар» (жамият)

 

8330-«Пай ва улушлар» (иштирокчи(лар))

 

Устав фондининг сотиб олинмаган улуш суммасига камайтирилиши

 

Устав фонди йил давомида сотиб олинмаган улуш суммасига камайтирилган

 

8330-«Пай ва улушлар» (жамият)

 

8630-«Жамиятга тегишли бўлган сотиб олинган улушлар»

 

Устав фонди камайтирилганлиги ҳақидаги ўзгартиришлар таъсис ҳужжатларига киритилган санада

 

 

 

Муассис чиқиб кетиши ва улуш жамиятга берилишидаги хатти-ҳаракатлар алгоритми

 

1-
қадам

 

Иштирокчилар таркибидан чиқаётган муассис ўз ниятини ёзма равишда расмийлаштиради

 

Муассиснинг аризаси

 

2-
қадам

 

 

Иштирокчилар муассиснинг аризасини кўриб чиқадилар ва унинг улушини нима қилишни ҳал этадилар

 

Таъсис йиғилиши баённомаси

 

3-
қадам

 

Бош бухгалтер муассис мурожаат этган санадан олдинги охирги ҳисобот даври учун молиявий ҳисобот асосида улушнинг ҳақиқий миқдорини ҳисоблайди

 

Чиқиб кетаётган муассиснинг ҳақиқий улуши
ҳисоб-китоби

 

4-
қадам

 

Жамият раҳбари жамият таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларни киритиш ва рўйхатдан ўтказиш ишларини ташкил этади

 

Ўзгартиришлар киритилган таъсис ҳужжатлари

 

5-
қадам

 

Улуш жамиятга ўтган пайтдан эътиборан 1 йил ичида, агар уставда камроқ муддат назарда тутилган бўлмаса, жамият улушнинг ҳақиқий қийматини тўлайди ёки мол-мулкни беради. Даромад юзага келганда тўлов манбаи муассис билан ҳисоб-китоб қилиш санасидан кечиктирмай 10%лик солиқни ушлаб қолади ва бюджетга ўтказади

 

Улушнинг ҳақиқий қиймати муассисга тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (тўлов ҳужжатлари, мол-мулк берилганлиги ҳақидаги далолатномалар)

 

6-
қадам

 

Иштирокчилар жамиятнинг улуши уларнинг ўртасида тақсимланиши, унинг учинчи шахсга берилиши ёки устав фондининг камайтирилиши ҳақида қарор қабул қиладилар

 

Таъсис йиғилишининг баённомаси

 

7-
қадам

 

Улуш сотилган тақдирда олди-сотди битими расмийлаштирилади, харидор улуш қийматини тўлайди

 

Жамият улушининг олди-сотдисига доир ҳужжатлар (шартнома, тўлов ҳужжатлари, улуш берилганлиги ҳақида далолатнома)

 

8-
қадам

 

Агар иштирокчилар жамият сотиб олган улушни учинчи шахсга сотиш ҳақида қарор қабул қилган бўлсалар, иштирокчиларнинг янги таркиби ҳақида таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилади. Агар жамият улушини иштирокчилар ўртасида тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, иштирокчилар ўртасида улушларнинг янгича тақсимланиши рўйхатдан ўтказилади. Агар чиқиб кетган муассиснинг улуши 1 йил ичида сотилмаса ва иштирокчилар ўртасида тақсимланмаса, устав капиталининг камайтирилиши рўйхатдан ўтказилади

 

Ўзгартиришлар киритилган таъсис ҳужжатлари

 

 

_______________________________________________________________________________________

1Молия вазирининг АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 1-илова.

2Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича
Йўриқноманинг (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова) 358-банди.

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 4874 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика