Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 13 / Амалий бухгалтерия

Тезроқ сотишни кўзлаб

 

Асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлган (ХХТУТ коди – 71150) ЯСТ тўловчи корхона кейинчалик сотиш учун товар харид қилди. Бир неча ойдан кейин етказиб берувчи ва харидор илгари олинган товар бепул асосда берилаётганлиги ҳақида қўшимча битим туздилар. Бепул бериш суммаси ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилди. Шунга асосланган ҳолда корхона муассиси маблағлар айланишини тезлаштириш мақсадида мазкур товар қолдиғининг нархини пасайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Товарнинг нархи арзонлаштирилди. Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводка берилди: дт 9430; номенклатура бўйича товарни арзонлаштириш суммасига кт 2910.

Товарнинг арзонлаштирилган суммасига ЯСТ солиниши керакми?

И.Икромов,

МЧЖ директори.

 

– Товарни арзонлаштириш имконияти ва уни ўтказиш тартиби 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»да (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) назарда тутилган. ТМЗ қиймати унинг таннархидан паст бўлса, сотишнинг соф қиймати бўйича акс эттирилади. Сотишнинг соф қиймати – ТМЗни мақсадига кўра ишлатиладиган ҳолатга келтириш ва сотиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолда жорий қиймати.

ТМЗ, агар улар шикастланган, тўлиқ ёки қисман эскирган бўлса, арзонлаштирилиши мумкин. Уларнинг қиймати, агар бутлаш харажатлари, захираларни товар кўринишига келтириш бўйича ишлар ёки мўлжалланган сотиш харажатлари ошган бўлса ҳам, камайтирилиши мумкин. ТМЗни сотишнинг соф қийматига қадар таннархдан паст арзонлаштириш амалиёти захираларнинг ҳаддан ташқари тўпланиши ва уларнинг секин айланувчанлиги ҳолларида товар-моддий захиралар молиявий ҳисоботда уларни сотиш ёки ишлатишдан кутиладиган суммадан юқори акс эттирилмаслиги учун қўлланади.

ТМЗ одатда «моддалар бўйича усул» асосида сотишнинг соф қийматига қадар арзонлаштирилади. Бунда бир турдаги ёки ўзаро боғланган ТМЗни гуруҳлашдан, яъни: маҳсулотнинг биргина ассортиментига тааллуқли бўлган; худди ўша вазифа ёки пировард ишлатишга эга бўлган; биргина географик ҳудудда ишлаб чиқариладиган ёки ушбу ҳудуд бозорида таклиф қилинаётган ТМЗдан фойдаланиш мумкин.

Шуни ҳисобга олиш муҳимки, арзонлаштириш баҳоланаётганларига айнан ўхшаш ТМЗнинг ҳужжатлар билан тасдиқланган, қайта баҳолашни ўтказиш санасида юзага келган жорий қийматлари асосида амалга оширилади. Уни мустақил равишда ўтказиш ёхуд бунинг учун лицензияга эга баҳоловчи ташкилотни жалб этиш мумкин. Қайта баҳолаш мустақил равишда ўтказилганда ишлаб чиқарувчилар, уларнинг расмий дилерлари, биржаларнинг айнан ўхшаш ТМЗнинг жорий нархлари тўғрисидаги ёзма шаклдаги маълумотларидан ёхуд тегишли давлат органларида (масалан, статистика органларида) мавжуд нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлардан ёки қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётларда эълон қилинган маълумотлардан фойдаланиш мумкин.

ТМЗнинг арзонлашиш суммаси у юзага келган ҳисобот даврининг харажатларига киритилади. Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган) 2.3.15.3-бандига мувофиқ, ишлаб чиқариш захираларини ва тайёр маҳсулотни энг паст баҳолаш усули ёки сотишнинг соф қиймати бўйича қайта баҳолаш ёки баҳосини пасайтириш натижасидаги зарарлар бошқа операцион харажатларга киритилади.

Солиқ солиш мақсадида товарларни олиш баҳосидан паст баҳоларда реализация қилувчи юридик шахслар учун ЯСТ солинадиган сотишдан тушган тушум деганда уларни олиш нархи тушунилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Товарларни корхонангиз текинга олгани ҳисобга олинса, товарларнинг балансга кирим қилинган нархи уларни олиш нархи бўлади. Бу эса солиқ солинадиган ялпи тушумни аниқлаш пайтида харажатларга киритиладиган товарни арзонлаштириш суммаси товарларни сотишдан тушган соф тушумга қўшилишини англатади.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 2085 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика