Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 11 / Божхона

Асал олиб чиқилиши

Қариндошларга совға сифатида қанча асал олиб чиқиш мумкин? Кўп миқдорда табиий асал экспортига қандай бож белгиланган? Асални олиб чиқишда қандай ҳужжатларни тақдим этиш лозим?

Милена.

 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитаси республикадан асал олиб чиқиш (экспорт қилиш)га тааллуқли мурожаатингизни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ табиий асал 0409 00 000 0 коди билан классификацияланади.

2. Қонун ҳужжатларида Экспорт қилиниши тақиқланган предмет ва маҳсулотлар рўйхати (Президентнинг 10.10.1997 йилдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ­ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган) ҳамда Фақат эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилиш учун рухсат берилган товарларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жисмоний шахслар томонидан олиб чиқишнинг энг юқори меъёрлари (АВ томонидан 18.05.1999 йилда 731-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мавжуд. Табиий асал мазкур рўйхатларда кўрсатилмаган.

3. Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларга божхона юк декларацияси тақдим этилмайди, агар:

а) жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган ва ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарларнинг қиймати 1 000 (бир минг) АҚШ долларига эквивалент суммадан ошмаса;

б) жисмоний шахснинг шахсий (хўжалик) мол-мулки ҳисобланган товарлар яшаш жойи ўзгарганда олиб чиқилса (аввалги яшаш жойидаги ҳисобдан ўчганлиги тўғрисида белги мавжуд бўлганда);

в) узоқ муддатли хизмат сафарларига кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсий мол-мулки, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа давлатларнинг фуқаролари илгари олиб кирган шахсий мол-мулк олиб чиқилса.

Кўрсатилган товарлар йўловчиларнинг божхона декларациясини тўлдириш йўли билан декларацияланади.

Республикадан жисмоний шахсларнинг товарлар, шу жумладан табиий асални кўп миқдорларда олиб чиқиши ташқи иқтисодий фаолият сифатида қаралади.

4. «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг 3 ва 11-моддаларида белгиланишича, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахслар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир. Ташқи савдо фаолияти товарларни, ишларни (хизматларни) экспорт ва импорт қилиш йўли билан амалга оширилади.

Якка тартибдаги тадбиркор табиий асални республикадан Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон Қарори билан тасдиқланган) ва ВМнинг «Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига (15.04.1999 йилдаги 174-сон) мувофиқ экспорт қилиш учун Ўзбекистон Республикаси норезиденти билан тузилган, мазкур товарни эркин алмаштириладиган валютада олиб чиқишни назарда тутадиган экспорт контрактига эга бўлиши керак.

5. Ўзбекистон Республикасида 1997 йил 1 ноябрдан бошлаб барча турдаги товарлар (ишлар, хизматлар)га экспорт божхона божлари бекор қилинган, Президентнинг юқорида кўрсатилган ПФ-1871-сон Фармонига биноан 2002 йилнинг 1 февралидан бошлаб хўжалик юритувчи субъектлар (шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар) харидорларга хизмат қиладиган банкларнинг кафолатлари ёки экспорт шартномаларининг сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда олдиндан ҳақ олмасдан ва аккредитив очмасдан эркин алмаштириладиган валютага товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишлари мумкин.

6. Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига (ВМнинг 20.07.2015 йилдаги 197-сон Қарори билан тасдиқланган) кўра, «Экспорт» божхона режимида олиб чиқиладиган табиий асални божхонада расмийлаштиришда экспортчи қуйидагиларни тақдим этиши керак:

контракт (шартнома, битим), тегишли ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилган биржа контрактлари бундан мустасно (Президентнинг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (25.08.2011 йилдаги ПҚ-1604-сон) мувофиқ мазкур контрактни ҳисобга қўйиш бевосита товарнинг божхона расмийлаштируви жараёнида амалга оширилади);

божхона юк декларацияси;

транспорт ҳужжатлари (транспорт турига қараб юкхат) ва товарга илова қилинадиган ҳужжатлар (инвойс).

Президентнинг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (18.07.2012 йилдаги ПФ-4455-сон) ва ВМнинг «Товарларни электрон шаклда божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарорига (31.12.2014 йилдаги 376-сон) мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари ўз танлашларига қараб товарларни электрон шаклда декларациялаш ҳуқуқига эгалар. Электрон декларация ва тегишли ҳужжатлар божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис томонидан тайёрланади. Уларни мутахассис ўз электрон рақамли имзоси билан имзолайди ва «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида божхона органига юборади, у ерда товарнинг электрон шаклдаги божхона расмийлаштируви амалга оширилади.

Давлат ветеринария назорати остидаги юкларнинг экспорти, импорти ҳамда транзитида ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ташиш қоидаларига (АВ томонидан 22.01.2004 йилда 1302-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра, асалга ҳам ветеринария гувоҳномаси берилади. ВМнинг «Товарларни электрон шаклда божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарорига (31.12.2014 йилдаги 376-сон) мувофиқ, у кейинроқ товарларнинг экспортини божхонада расмийлаштириш учун ваколатли орган томонидан ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.

Товарларнинг божхона расмийлаштируви хизмат кўрсатувчи банк (ғазначилик) тақдим этадиган, ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловчининг шахсий ҳисобварағи бўйича божхона тўловлари тўланганига доир маълумотлар мавжуд бўлганда амалга оширилади.

ВМнинг «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги Қарорига (30.04.1999 йилдаги 204-сон) мувофиқ, товарлар Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинганда қуйидаги божхона йиғимлари тўланади:

«Экспорт» божхона режимида божхонада расмийлаштирганлик учун – божхона қийматининг ­0,1%и миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг 50%идан кам эмас;

«Экспорт» божхона режимида жойлаштирилган товарни ходим белгиланган жойдан ташқарида божхона расмийлаштирувидан ўтказганлиги учун, битта ходимнинг бир соатлик иши учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 10%и.

Агар сизни мазкур жавоб хати қониқтирмаган бўлса, белгиланган тартибда суд органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа юқори органларига белгиланган тартибда мурожаат этишга ҳақлисиз.

 

Мутолибжон СОЛИЕВ,

ЎзР Давлат божхона қўмитасининг раис ўринбосари.

Прочитано: 3739 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика