Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 11 / Тадбиркорлик

Тадбиркорлар учун барча қулайликлар яратилмоқда

 

Пойтахтимизда «Янги таҳрирдаги Божхона кодекси: тадбиркорлар учун максимал қулайликлар» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. «Тошкент-аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда сенаторлар, депутатлар, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари қатнашди.

 

«Тошкент-аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи Р.Тожиев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида божхона тизими тобора мустаҳкамланаётгани мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлиги таъминланишига хизмат қилаётганини таъкидлади. Янги таҳрирдаги Божхона кодекси тасдиқлангани соҳага оид ҳуқуқий асосларни такомиллаштирди.

Кодекс самарали божхона назоратини ташкил этиш билан бирга ташқи савдо операциялари ривожланишини рағбатлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлади. Чунки унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига максимал даражада қулайликлар яратиш назарда тутилган.

Эндиликда тадбиркорлик субъектлари давлат органларига ҳужжатлар тақдим этишда «бир дарча» тамойили асосида иш кўради. Бу тадбиркорга замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат органлари томонидан ташкил этилган ягона ахборот тизими орқали барча тегишли давлат органлари ва идораларга рухсатномалар олиш учун виртуал тарзда мурожаат қилиш ва уларни олиш имкониятини беради.

Божхона кодексида божхона тўловларини тўлаш тартиби, шакли ва муддатлари батафсил ёритилган. Муҳими, ушбу жараёнга сарфланадиган вақт янада қисқаради. Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситаларини аниқ божхона режимига расмийлаштиришга оид қоидалар тартибга солинди. 16 турдаги божхона режими, уларни қўллаш ва тугатиш шартлари ҳамда тартиблари батафсил кўрсатилган.

– Янги таҳрирдаги Божхона кодексида товарни импорт божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари аниқлаштирилгани биз, тадбиркорларга янада кенг қулайлик яратади, – дейди пойтахтимизда фаолият юритаётган «Gratus Servis» корхонаси божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси Баҳодир Қосимов. – Маҳсулотимизни хорижга экспорт қилиш, хориждан хом ашё ёки эҳтиёт қисмлар келтиришда божхона юк декларацияларини ўз идорамиздан чиқмасдан электрон тарзда топширмоқдамиз. Вақтимиз ҳам, маблағимиз ҳам тежалмоқда, бюрократик тўсиқларга дуч келмаяпмиз.

Тадбирда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

ЎзА.

Прочитано: 2047 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика