Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 11 / Тадбиркорлик

Мурожаатларнинг 92 фоизи истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинган

 

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

 

Тадбирда аҳолининг ҳуқуқий маданияти юксалиб бораётгани, Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни аҳоли манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Соҳада қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш, истеъмол товарлари нархлари ва хизматлар тарифлари устидан мониторинг ўтказиш, бозорда сифатсиз истеъмол товарлари ва хизматлари пайдо бўлишининг олдини олиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига истеъмолчилардан 5 мингдан зиёд шикоят ва ариза келиб тушган. Мурожаатлар ёзма шаклда, «ишонч телефони», www.istemolchi.uz, potrebitel.uz веб-порталлари орқали қабул қилинган. Ёзма аризаларнинг 92 фоизи истеъмолчилар фойдасига ҳал қилиниб, 1 миллиард 325 миллион 500 минг сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган. Шунингдек, фуқароларнинг коммунал соҳалардаги, хусусан, табиий газ ва электр таъминотидаги мурожаатлари жойида ўрганилиб, ҳал қилинган.

– Мамлакатимизда истеъмолчилар ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш имконига эга, – дейди қўмита бошқарма бошлиғи Дилшод Азимов. – Бу борада уларга истеъмолчилар ҳуқуқлари муҳофазаси йўлида кўмаклашувчи ваколатли давлат тузилмалари ҳамда жамоат ташкилотлари ёрдам бермоқда. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқи муҳофаза қилинаётгани фуқаролик жамиятининг муҳим тармоғи сифатида намоён бўлмоқда.

Тадбирда хўжалик субъектлари, савдо ташкилотлари, тиббиёт муассасалари, маиший хизмат кўрсатиш, коммунал хўжалик соҳалари фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш, истеъмол бозорида қонунчиликка риоя этилиши бўйича олиб борилган ишлар хусусида маълумот берилди. Журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

ЎзА.

Прочитано: 1927 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика