Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 03 / Божхона

Афсус чекиб қолишди...

 

Республикамизда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан самарали давлат назорати ўрнатилган бўлиб, бу мазкур турдаги товарларнинг яширин тарзда ишлаб чиқарилиши ёхуд республикамиз ҳудудига олиб кирилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Шу мақсадда 1996 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб келинаётган тамаки маҳсулотларини белгиланган намунадаги акциз маркалари билан мажбурий маркалаш тартиби жорий этилган. Тамаки маҳсулотларини мазкур тартибларга риоя қилмасдан юртимизга олиб кириш, акциз маркаларини ёпиштирмаган ҳолда ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш ва сотиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг чекланган нормаларига (АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, жисмоний шахслар йўловчи божхона декларациясининг тегишли бандида қайд этган ҳолда 10 қутигача тамаки маҳсулотларини божхона чегарасидан эркин олиб ўтишлари мумкин.

Бундай маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, акциз маркасисиз ёхуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган тамаки маҳсулотларининг олиб кирилишини олдини олиш божхона органлари зиммасига юкланган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимларининг божхона чегараларида олиб бораётган чора-тадбирлари давомида кўплаб қоидабузарликларни олдини олишга муваффақ бўлинди. «Келес» темир йўл чегара божхона постида Россия Федерациясидан кириб келган йўловчи поезди божхона назоратидан ўтказилганда Б.Алимов (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) томонидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 2 минг қути «Parliament» сигареталарининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Хорижда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон акциз маркалари билан маркаланмаган ушбу тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати салкам 29 млн сўмни ташкил қилар экан. Қонунбузар бу билан кифояланмасдан, қиймати 21 млн сўмлик 37 турдаги парфюмерия маҳсулотлари ва бошқа товар-моддий бойликларни ҳам ноқонуний тарзда олиб киришга уринган пайтда фош қилинди.

Шунингдек, бошқарма ходимлари Ш.Холбоевнинг қинғир қилмишларига ҳам нуқта қўйишди: «тадбиркор» республикамизнинг акциз маркаси билан маркаланмаган қиймати 11,5 млн сўмлик 880 қути «Parliament» ва «Parliament carat» номли тамаки маҳсулотларига божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжатни тақдим қила олмади.

Божхона ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор тадбир давомида Н.Нуралиева ҳамда М.Эшчоновага тегишли юкларни амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечиришганда, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 4 турдаги 270 қути тамаки маҳсулотлари борлиги фош қилинди.

Ҳозир юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

2015 йил давомида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари ҳамкорлигида салкам 600 та божхона қоидабузларлиги фош қилиниб, қиймати 10 млрд сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Шу ўринда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси фуқароларга божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан 120-76-76 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатади. Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.

 

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1991 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика