Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 январдаги Фармони билан бир гуруҳ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимлари фахрий унвон ва ҳукуматимизнинг мукофотларига сазовор бўлишди.
Мукофотланганлар орасида божхона органлари вакиллари ҳам бор.
Давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун қуйидагилар мукофотланди:
«Жасорат» медали билан – ШУКУРОВ Бекзод Хазраткулович – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси катта тезкор вакили;
«Шуҳрат» медали билан – РАЗИКОВ Шаҳбоз Умарович – Давлат божхона қўмитаси Тошкент вилояти божхона бошқармаси чегара пости контрабандага қарши курашиш гуруҳи катта тезкор вакили.