Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 03 / Солиқ солиш

2016 йилги солиқ янгиликлари

«СБХ» ва «Норма маслаҳатчи» газеталарининг 2016 йилдаги 5 ва 12 январь сонларида биз «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон) ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон, бундан кейин - ЎРҚ-398-сон Қонун) қонунлар ҳамда Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорини (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон, бундан кейин – ПҚ-2455-сон Қарор)ни чоп этдик, улар билан кириб келган йилдаги солиқ солиш тизимига янгиликлар киритилди.
«Norma Ekspert» мутахассислари қонун ҳужжатларининг илгари амал қилган ва янги талабларини тезкорлик билан таҳлил қилиб ва таққослаб, газетхонларимиз учун қиёслама жадвал тайёрладилар, у солиқ тўловчиларга 2016 йилнинг ишбилармонлик муҳитига киришни енгиллаштириш имконини беради.

 

2016 ЙИЛГИ СОЛИҚ ЯНГИЛИКЛАРИ

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

ФОЙДА СОЛИҒИ

 

Солиқ солинадиган базани аниқлаш

 

2015 йилда амал қилган Солиқ кодексининг (Кодекс) 143-«Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари» моддаси 5-бандининг «ж» кичик банди таҳририда фақат таътилга қўшимча ҳақлар киритилган эди. Бунда таътилга қўшимча ҳақларнинг ўзи

рағбатлантириш тўловлари таркибига киритилар эди

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 8-банди билан Кодекснинг
143-моддаси 5-бандининг «ж» кичик бандига қўшимча киритилди:

таътилга қўшимча ҳақлар ва Солиқ кодексининг 173-«Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар» моддасида назарда тутилган моддий ёрдам

Кодекснинг 143-моддаси бўйича харажатлар фойда солиғининг ҳисоб-китобида чегириладиган харажатлардир (Кодекснинг 141-моддаси). Шу тариқа, чегириладиган харажатлар Кодекснинг
173-моддасида назарда тутилган моддий ёрдамга кўпайди

 

147-«Чегирилмайдиган харажатлар» моддаси
13-бандининг таҳрири ўзгартишлар киритилгунига қадар қуйидагича бўлган: ходимларга тўланадиган моддий ёрдам, Кодекснинг 145-«Бошқа харажатлар» моддасида назарда тутилганлар

бундан мустасно

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 10-банди билан 147-модданинг
13-бандидаги
«145-моддасида» деган сўзлар «143 ва
145-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилди

 

Ўзгартишлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириладиган ва чегирилмайдиган моддий ёрдам турларини аниқлаш имконини беради.

Таъкидлаш жоизки, 173, 178-«Бошқа даромадлар» ва 179-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари» моддаларига – моддий ёрдамга тааллуқли қисмига ўзгартишлар киритилди, уларни фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда, ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ оқибатларини аниқлашда ҳисобга олиш лозим.

Кодекснинг 173-моддаси бўйича моддий ёрдам сифатида Кодекснинг 178-моддаси 16-бандида кўрсатилмаганлари ҳам тан олинади.

Кодекснинг 178-моддасида моддий ёрдамнинг 5 тури ажратилади:

 1) вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;

2) ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар;

3) фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар;

4) бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар (янги таҳририда);

5) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар.

Шу тариқа, Кодекснинг 173-моддаси бўйича моддий ёрдам сифатида ҳар қандай бошқа ёрдам, масалан, юбилейни нишонлашга, набира ва эвараларнинг тўйларига, квартира ва автомобиль таъмири, шахсий шароитларга кўра турли хил харидлар ва ҳоказолар тан олиниши мумкин. Бунда мазкур модда бўйича ёрдамга Кодекснинг 178-моддасидаги ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайдиган моддий ёрдамдан фарқли равишда, ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади.

Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда қуйидагилар бўйича моддий ёрдам чегириладиган ёрдам ҳисобланади:

Кодекснинг 173-моддаси бўйича (тўлиқ);

Кодекснинг 178-моддаси бўйича – фақат унинг 2 тури:

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан.

Моддий ёрдамнинг бошқа турлари фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

(«Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи» бўлимига ҳам қаранг)

Кодекснинг 145-моддаси 19-бандининг 2015 йилги таҳрири қуйидагича бўлган: «банкнинг ва депозитарийнинг хизматларига ҳақ тўлаш»

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 9-банди билан Кодекснинг 145-моддаси 19-бандининг янги таҳрири киритилди:

«банкнинг, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматларига ҳақ тўлаш»

Кодекснинг 145-моддаси янги таҳрири «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунга
(22.07.2008 йилдаги ЎРҚ-163-сон, 3.06.2015 йилдаги ЎРҚ-387-сон Қонун таҳририда, кейинги ўринларда – ЎРҚ-163-сон Қонун) мувофиқлаштирилди. Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириладиган бошқа харажатлар рўйхатида қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматлари ҳақи алоҳида ажратиб кўрсатилди (илгари бундай чегирмалар Кодекснинг 145-моддаси 1-бандига асосан қўлланилар эди)

 

2015 йилги таҳрирда Кодекснинг 152-«Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромадлари» моддасининг 5 ва 7-бандларида қуйидаги даромадлар акс эттирилган эди:

5) қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар;

7) ҳисоб-китоб-клиринг фаолияти бўйича даромадлар

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 11-банди билан Кодекснинг 152-моддаси 5 ва 7-бандлари чиқариб ташланди

 

ЎРҚ-163-сон Қонунга мувофиқ қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мутлақ вазифаси ҳисобланади.

Ҳисоб-китоб-клиринг фаолиятини даромадлари Кодекснинг 152-моддаси 6-бандига киритилган қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчилари амалга оширадилар

 

Фойда солиғи ставкалари

 

2015 йилда юридик шахслар учун (қуйидаги келтирилганларидан ташқари) умумий фойда солиғининг 7,5%лик ставкаси амал қилган эди.

Тижорат банклари учун ставка 15%ни ташкил қилган;

аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан, норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун – 35%

2016 йилга умумий фойда солиғи ставкаси 2015 йилдаги даража – 7,5%да сақлаб қолинди.

Тижорат банклари ва аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан, норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун
2015 йилдаги солиқ даражаси сақлаб қолинди.

Фойда солиғи ставкаларида мобил алоқа хизматини кўрсатадиган юридик шахслар учун ставкаларга ўзгартиришлар киритилди. Ставкалар рентабеллик даражасига қараб табақалаштирилади: 20%гача солиқ 7,5%лик ставка бўйича, рентабеллик 20%дан юқори бўлганда рентабелликнинг 20%лик даражасидан ошадиган фойда суммасининг 50%и ундирилади, яъни ушбу ҳолатда уяли алоқа операторлари экспорт улушидан қатъи назар солиқ ставкасига тузатиш киритиш ҳуқуқига эга бўлмайдиган қўшимча фойда солиғини тўловчиларга айланадилар.

Бундан ташқари, 2016 йил 1 январдан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақ ойига 1 500 сўмгача оширилди (2015 йилда 750 сўм эди). Олинган тўлов миқдорининг 80%и Давлат бюджетига (илгари 70% эди), 20%и эса Ахборот-коммуникация технологиялари жамғармасига
(2015 йилда 30% эди) йўналтирилади.

2016 йилда Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадларга солинадиган солиқ ўтган йилги даражада – 10%лигича  сақлаб қолинди

ПҚ-2455-сон Қарорга 8-иловада фойда солиғи ставкалари белгиланди.

Иловада таъкидланишича, Молия вазирлиги ва ДСҚ томонидан фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби рентабеллик даражасига қараб белгиланади. Бунда Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомга (5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚ билан тасдиқланган) мувофиқ рентабеллик фойда солиғи тўланишига қадар фойданинг реализация қилинган маҳсулотнинг (товарлар, ишлар ва хизматларнинг) ишлаб чиқариш таннархи суммасига нисбати сифатида аниқланади.

ПҚ-2455-сон Қарорнинг 6-бандида 2016 йилга абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи, тақсимлаш эса 27-иловада белгиланган.

ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-бандида 2016 йилги дивидендлар ва фоизлар тарзида
тўланадиган даромад солиғи ставкалари
белгиланди

Фойда солиғи бўйича имтиёзлар

 

Бекор қилинган имтиёзлар

 

Имтиёз 22.07.2004 йилдаги 349-сон ВМҚга асосан амал қилган эди

 

2016 йил 1 январдан сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш ва қўллаб-қувватлашга маблағларни инвестиция қиладиган юридик шахслар учун фойда солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинди

 

ПҚ-2455-сон Қарорга 35-илованинг 2-бандига асосан имтиёз ўз кучини йўқотди

 

Имтиёз Президентнинг 3.08.2006 йилдаги ПҚ-433-сон Қарорига мувофиқ амал қилган эди

 

2016 йил 1 январдан кўрсатилган хизматларга пластик карточкалар қўлланиб тўланган тушум ҳажмидан 5% пасайтирилган ставка бўйича солиқ тўлаш тарзидаги имтиёз бекор қилинди

 

ПҚ-2455-сон Қарорга 36-илованинг 1-бандига асосан имтиёз бекор қилинди

 

Муддати узайтирилган имтиёзлар

 

2015 йилда имтиёз Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон Қарори 3-бандига ва 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорга асосан амал қилган эди

 

Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун фойда солиғи бўйича имтиёзлар 2018 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига сотув умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60%ини ташкил этадиган корхоналар киради

ПҚ-2455-сон Қарорга 36-илованинг 4-бандига асосан имтиёз муддати узайтирилди

 

Солиқ кодексига киритилган имтиёзлар

 

Кодекснинг 158-«Имтиёзлар» моддасининг иккинчи қисми юридик шахсларнинг даромадларидан фойда солиғини тўлашдан озод қилади

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 14-банди билан Кодекснинг 158-моддаси иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилди:

«фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларни реализация қилишдан олинган фойдаси»

Таъкидлаш жоизки, ЎРҚ-163-сон Қонуннинг
16-моддасига асосан имтиёз 4.06.2015 йилдан амал қилган эди: сотувчининг, шу жумладан, ЎзР норезидентининг эмиссиявий қимматли қоғозларга доир битим тузишдан олган даромадларига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи солинмайди.

ЎРҚ-163-сон Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ битта чиқарилиш доирасида бир хил белгилар ва реквизитларга эга бўлган, мазкур чиқарилиш учун ягона шартлар асосида жойлаштириладиган ҳамда муомалада бўладиган қимматли қоғозлар эмиссиявий қимматли қоғозлар деб тан олинади. Уларга акциялар, облигациялар, опционлар ва бошқалар киради

 

 

Ўзбекистон норезидентларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

 

Кодекснинг 155-«Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларига солиқ солиш» моддаси 3-қисмининг 3-бандидаги 2-хатбошисида норезидентларнинг тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлари рўйхати белгиланган эди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган мол-мулкни: юридик шахсларнинг – ЎзР резидентларининг устав фондидаги акциялари улушлари (пайлари)ни реализация қилишдан олинган даромадлар шундай даромадлар ҳисобланар эди

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 12-банди билан Кодекснинг 155-моддаси 3-қисми 3-бандининг 2-хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«юридик шахсларнинг — Ўзбекистон Республикаси резидентларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган акциялар мустасно), улушлари (пайлари)»

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ фонд биржасида акциялар  реализациясидан олинган даромадлардан Ўзбекистон норезидентининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларининг тўлов манбаида солиқ ушланмаслиги лозим. Мазкур имтиёз ЎРҚ-163-сон Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ 2015 йил 4 июндан қўлланилади

 

Кодекснинг 155-моддаси 9-қисмида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси ушлаб қолинмаган ёки Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари қоидаларининг ғайриқонуний тарзда қўлланилиши мазкур солиқ ушлаб қолинмаслигига ёки тўлиқ ушлаб қолинмаслигига сабаб бўлган тақдирда, норезидентга даромад тўлаётган ЎзР резиденти ёки Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезиденти юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ушлаб қолинмаган суммасини ва у билан боғлиқ пеня суммасини қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга киритиши шартлиги белгиланган эди.

Кодекснинг 165-«Солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш тартиби» моддаси 3-қисмининг 2015 йилги таҳририда шундай қоида белгиланган эди: юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш учун жавобгарлик даромадни тўлаш манбаи, шунингдек Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи, бошқа норезидентларга даромад тўловчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари зиммасида бўлади

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 12-банди билан Кодекснинг 9-қисми чиқариб ташланди.

Бироқ бунда ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 15-банди билан Кодекснинг 165-моддаси учинчи қисми таҳрири ўзгартирилди, у моҳиятига кўра чиқарилган 9-қисмни такрорлайди:

«Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси тўлов манбаида ушлаб қолинмаган ёки Ўзбекистон Республикаси халқаро шартнома қоидаларининг ғайриқонуний тарзда қўлланилиши мазкур солиқ ушлаб қолинмаслигига ёхуд тўлиқ ушлаб қолинмаслигига сабаб бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ушлаб қолинмаган суммасини ва у билан боғлиқ пеня суммасини қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга киритиши шарт».

Шу сабабли солиқ солинадиган даромадни норезидентга тўлайдиган, бироқ мазкур солиқни ушлаб қолмаган манба ушлаб қолинмаган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва пеня суммасини бюджетга киритиши шарт

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ Кодекснинг 155-моддасидаги Ўзбекистон норезидентларининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларига солиқ солинишини тартибга солувчи қоида Кодекснинг 165-моддасига кўчирилди, у тўлов манбаида солиқнинг ҳисоб-китоб қилиниши ва ушлаб қолиниши аниқ тартибини белгилайди

 

Кодекснинг 155-моддаси 18-қисмида агар солиқ суммаси мазкур модданинг 9-қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезидентининг доимий муассасаси томонидан тўланган бўлса, ЎзР резиденти ёки норезидентининг доимий муассасаси мазкур суммани мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан 12 ой ичида бюджетдан қайтариш ҳуқуқига эга. Шунингдек тўланган солиқни қайтариш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳам белгиланган эди

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 12-банди билан Кодекснинг 155-моддаси 18-қисми чиқариб ташланди

 

Солиқ тўловчи томонидан ЎзР тузган икки ёқлама солиш солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги халқаро шартномалар меъёрларини мустақил қўллаш жорий этилиши муносабати билан мазкур қисм чиқариб ташланди (Кодекснинг 155-моддаси 12-қисми)

 

Кодекснинг 155-1-«Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг мол-мулкни реализация қилишдан олган даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари» моддаси 15-қисмига ўзгартиришлар киритилгунига қадар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ортиқча тўланган суммасини қайтариш Кодекснинг 57-моддасида белгиланган тартибда ариза топширилган санадан эътиборан 30 иш куни ичида амалга оширилар эди

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 13-банди билан Кодекснинг 155-1-моддаси 15-қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ортиқча тўланган суммасини қайтариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади»

Киритилган меъёрга кўра юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ортиқча тўланган суммасини қайтаришнинг қўшимча тартибини ишлаб чиқиш талаб этилади

 

 

 

«Norma Ekspert» мутахассислари.

Прочитано: 4500 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика