«Диснейленд» компанияси унга янги солиқ имтиёзлари бериладиган бўлса, майдонларини кенгайтиришга ваъда берди.
Курраи заминимиздаги энг йирик кўнгилочар боғ АҚШ Калифорния округининг Оринж шаҳарчаси яқинида жойлашган бўлиб, 200 гектар майдонни эгаллаб турибди. Мазкур боғ округда асосий иш берувчи саналади – унинг штатида 28 минг ходим бор. Иши гуллаб-яшнаб бораётганлиги боис «Диснейленд» боғ майдонини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Компания фурсатдан фойдаланиб, шаҳар маъмурларидан амал қилиш муддати тугаётган солиқ имтиёзларини яна 30 йилга узайтириб беришни сўрамоқда. Шаҳар кенгашида таклиф муҳокама этилганда мажлис ярим кечагача чўзилди. Пировардида боғ фойдасига қарор қабул қилинди. Компания даромадлари 30 йил мобайнида кўнгилочар ўйинлар бўйича қўшимча солиққа тортилмайди. Бунга жавобан «Диснейленд» ўз лойиҳасига яна бир млрд доллар киритадиган бўлди.
Интернет тармоғи
материаллари асосида.