Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 42 / Бевосита мулоқот

Ким кимдан қарздор?

Ходим 2012 йил декабрда ишга қабул қилинди. Барча ўқитувчилар таътилга ёзда чиққанлари боис унга тўлиқ таътил беришди, бироқ ишлаган кунлари учун ҳақ тўлашди. Сўнгра ҳар йили унга кейинги йилнинг августидан июнгача бўлган давр учун таътилга ҳақ тўлашди. 2015 йил августда ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшашга қарор қилди, бироқ ундан пулни қайтаришни талаб қи­лишяпти, чунки у навбатдаги таътилни олдиндан – декабргача олган (тўлиқ иш йили учун унинг давомийлиги ҳисобидан). Иш берувчи буни 2012 йилда ходим камроқ кун дам олиши керак бўлса-да, лекин амалда у 48 кун дам олганлиги билан изоҳлайди.

Ўқитувчиларнинг таътил ҳақи қандай ҳисобланади?

В.Ткаченко,

мактаб ўқитувчиси.

 

– Меҳнат таътиллари ходимларга Меҳнат кодексига мувофиқ берилади. Мактаблар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларининг муаллимлар таркибига биринчи иш йилида йиллик таътил уларнинг мазкур ўқув юртига ишга кирган вақтидан қатъи назар ҳақиқий ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда ёзги таътил даврида тўлиқ берилади (МКнинг 143-моддаси).

Бунинг маъноси шуки, ишга 2012 йил декабрида қабул қилинган ходим 2013 йил ёзида тўлиқ муддатли таътил (48 кун) олиш ҳуқуқига эга эди. Бироқ таътил ҳақининг ҳисоб-китоби ва тўланиши 48 кун учун эмас, балки ҳақиқатда ишланган ойлар учун амалга оширилиши лозим.

Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати МКнинг 141-моддасига мувофиқ ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини (48 кун) 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Педагогик фаолиятнинг ўзига хослиги боис ўқитувчилар таркибига мансуб ходимларга кейинги йилларда таътил пули ҳисоб-китоби одатда шунингдекишланган вақтга (яъни ўқув йили учун) мутаносиб равишда амалга оширилади.

Агар ташкилотингизда таътил ҳақи кўрсатилган усулда ҳисоб-китоб қилинган бўлса, таътил пулини қайта ҳисоб-китоб қилишга зарурат йўқ. Тегишинча, 2015 йил августида ишдан бўшашда ходимда ташкилот олдида қарз юзага келмайди.

Агар таътил ҳақининг ҳисоб-китоби иш йили учун (МКнинг 142-моддасига кўра иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади), яъни 2015 йил декабргача бўлган давр учун амалга оширилса, ходим 2015 йил августда ишдан бўшаганда унда ташкилот олдида ортиқча ҳисоблаб ёзилган таътил пули бўйича қарз юзага келади, у қайтарилиши керак.

 

Елена ГУСЕВА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2377 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика