Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 42 / Амалий бухгалтерия

Капиталга нимани ҳисобдан чиқариш керак?

Молиявий ижара ва (ёки) лизинг бўйича тўловлар квалификацияланган активларга капиталлаштирилиши керакми? Ёки уларни молиявий фаолият бўйича харажатларга киритиш лозимми? 

Олег, аудитор.

 

– 24-сон БҲМС «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби» (молия вазирининг АВ томонидан 18.08.2009 йилда 1996-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) квалификацияланган активни тахмин қилинаётган фойдаланиш ёки сотишга тайёрлаш кўп вақтни талаб қиладиган актив сифатида белгилайди.

24-сон БҲМСнинг II бўлими 4-параграфида белгиланишича, хўжалик юритувчи субъект қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишни квалификацияланган актив таннархи таркибида капитализация қилишни бошлаш санасидан бошлаб амалга ошириши лозим. Уни бошлаш санаси бўлиб, хўжалик юритувчи субъект бир вақтнинг ўзида биринчи марта қуйида келтирилган шартларнинг барчасига мувофиқ келиш санаси ҳисобланади:

мазкур актив бўйича харажатларни амалга оширганда;

қарзлар бўйича харажатларни амалга оширганда;

активни белгиланган мақсади бўйича ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган фаолиятни амалга оширганда.

Хўжалик юритувчи субъект активни белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган барча ишлар тугатилганда қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишни тугатиши лозим. Кейинчалик фоизли тўловлар молиявий ижара ва (ёки) лизингга нисбатан улар амалга оширилган давр харажатлари деб эътироф этилиши керак (молиявий фаолият харажатлари сифатида).

Шуни таъкидлаш лозимки, юқорида айтилганларнинг барчаси фақат ижара (лизинг) тўловларининг фоизларни тўлашга йўналтириладиган қисмига тааллуқлидир. Шунингдек ижарачи (лизинг олувчи) қарзнинг асосий суммасини сўндириши керак, унинг тўловларининг ушбу қисми эса капиталлаштирилмайди ҳам, молиявий харажатлар деб ҳам эътироф этилмайди.


Олеся ПАК,

«Faba-Eхpert» МЧЖ.

Прочитано: 1955 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика