Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 41 / Божхона

Совғалар учун меъёр

Октябрь ойининг охирида оиламизда тантана мўлжалланяпти – ота-онамнинг турмуш қурганларига 50 йил тўлади. Қозоғистонлик қариндошларимиз байрам дастурхони учун гўшт ва балиқдан тансиқ таомлар, конфетлар ва спиртли ичимликлар олиб келишмоқчи. Бироқ ҳамкасбларим буларнинг ҳаммасини чегарадан ўтказишмайди деб мени ранжитиб қўйишди. Шундай фармойиш борлиги тўғрими? Совға сифатида улар шартли бирликда пул беришмоқчи. Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар бошқа мамлакатдан қонунга кўра қанча доллар олиб киришлари мумкин?

Р.Азюкова. Тошкент вилояти.

 

– Президентнинг «Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (1.06.2009 йилдаги ПҚ-1118-сон) мувофиқ чегарадош мамлакатлар (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон) ҳудудидан жисмоний шахсларнинг истеъмол товарларини бож тўламасдан олиб кириш меъёри эквивалентда 10 АҚШ долларини ташкил этади. Тегишинча, қариндошларингизнинг ҳар бири ушбу лимитга амал қилиб совғаларни бож тўламасдан олиб кириши мумкин.

Лимитдан ошиб кетган тақдирда қуйидаги назарда тутилган божхона тўловларини тўлашга тўғри келади:

Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон)1 билан белгиланган бож тўламасдан олиб кириш меъёридан ошадиган қийматдан божхона божи;

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (4.12.2014 йилдаги ­ПҚ-2270-сон)1 13-2-иловада назарда тутилган, акциз солиғини тўламасдан товарлар олиб кириш меъёридан ошадиган қийматдан ставка бўйича акциз солиғи (акцизланадиган товарларга).

Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келадиган акциз солиғига тортилмайдиган товарларнинг энг юқори меъёрининг2 ­2-бандига кўра мазкур меъёрлар жисмоний шахслар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари) олиб кирадиган барча товарларга татбиқ этилади. Бундан жисмоний шахслар номига Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан келиб тушадиган товарлар (халқаро почта жўнатмаларидан ташқари) ва жисмоний шахслар чегарадош давлатлар ҳудудидан олиб кирадиган импорт истеъмол товарлари мустасно;

қўшилган қиймат солиғи – Солиқ кодексининг 206-моддасига мувофиқ белгиланадиган солиқ солинадиган базанинг 20%и;

божхона расмийлаштируви учун йиғим – товар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ долларидан кам эмас ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон Қарори).

 

Маълумот учун! Бож олинмасдан олиб кириш меъёрлари доирасида олиб кириладиган товарларнинг қиймати эълон қилинган қийматга кўра белгиланади (товарга илова қилинадиган ҳужжатлар, ҳисобварақ-фактура, инвойс, юкхат ва ҳоказолар бўйича). Бундай ҳужжатлар йўқ бўлган ҳолларда қиймат товар эгасининг ёзма аризасига кўра белгиланади. Эълон қилинган қиймат божхона расмийлаштируви пайтида ўртача шаклланган нархлардан кескин фарқ қилиши (пасайтирилиши ёки оширилиши) керак эмас.

 

Қариндошларингиз шуни ҳам ҳисобга олишлари лозимки, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга3 кўра, товарларнинг мақсадини белгилаш чоғида божхона органининг мансабдор шахси уларнинг хусусиятини (истеъмол хоссалари, уларни қўллаш ва фойдаланиш амалиёти), сони, сафар ҳолатларини эътиборга олади. Мисол учун, товарларни олиб ўтувчи шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжидан ошиб кетувчи миқдорда бир хил товарларнинг олиб кирилиши, ушбу товарлар тижорат мақсадларида олиб кирилаяпти деб тахмин қилишга асос бўлади, агар, албатта товарларни олиб ўтувчи шахс бунинг аксини исбот қилмаса.

 

ВАЛЮТА ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида валюта операцияларини ўтказиш бобидаги ҳуқуқий муносабатлар «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун4 билан тартибга солинади. Унинг 19-моддасига кўра барча тоифадаги жисмоний шахсларнинг (резидентлар ва норезидентлар) Ўзбекистон ҳудудига нақд чет эл валютасини олиб кириши чекловларсиз амалга оширилади.

Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага5 мувофиқ божхона чегараси орқали хорижий валютани олиб кириш чекланмаган, лекин уни албатта божхонада ёзма декларация қилиш шарт. 5 000 АҚШ долларигача миқдорда ёки унинг бошқа хорижий валютадаги эквиваленти бўлса, унга божхона декларацияси тўлдирилади, 5 000 АҚШ доллари эквивалентидан ошадиган миқдордаги хорижий валюта республикамизга божхона органлари томонидан ТС-28 шаклидаги гувоҳномани бериш билан ўтказилади.

 

1Президентнинг 13.08.2015 йилдаги ПҚ-2388-сон Қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда.

2МВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

47.05.1993 йилдаги 841-XII-сон, 11.12.2003 йилдаги ­556-II-сон Қонун таҳририда.

5МБ ва ДБҚнинг АВ томонидан 7.05.1999 йилда 716-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган. 

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2475 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика