Мен яшаш гувоҳномаси муддатини узайтиришни унутдим. Менга ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида жарима санкцияси белгилашди.
Жаримани фирма орқали пул ўтказиш йўли билан тўласам бўладими? Мазкур ҳолда қандай меъёрий ҳужжатларга амал қила оламан?
С. Белодед,
МЧЖ бош бухгалтери.
– Қонун жисмоний шахсга белгиланган жаримани фирма ҳисобварағидан пул ўтказиш билан тўлашни тақиқламайди. Агар сиз хусусий корхона мулкдори бўлсангиз ва жаримани барча солиқлар тўлангандан кейин тасарруфингизда қоладиган корхонанинг соф фойдаси ҳисобидан тўласангиз, мазкур ҳолда солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Жарима дивидендларингиз ҳисобидан тўланса, тўлов манбаида олдиндан дивиденд солиғи ушлаб қолинади.
Агар тўлов фирма маблағларидан амалга оширилса, у моддий наф тарзида сизнинг даромадларингиз ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси), ундан тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинади. Агар фирма умумбелгиланган солиқлар тўловчиси ҳисобланса, фойда солиғи ҳисоб-китоби чоғида жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган солиқ тўловчининг харажатлари солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 9-банди).
Жаримани унинг суммасини иш ҳақидан ушлаб қолиш шартларида ҳам тўлаш мумкин. Ушбу ҳолда жисмоний шахсда ҳам, фирмада ҳам солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Маҳмуджон УМАРОВ,
экспертимиз.