Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 41 / Иш берувчининг ён дафтарига

Нафақалар: турлари, тўлаш шартлари, ҳисоблаш тартиби

Газетхонларимиз кўпинча ижтимоий нафақалар: уларнинг турлари, иш берувчи қандай нафақаларни ва қандай ҳолларда тўлаши шартлиги, уларни тўлаш шартлари қандайлиги ва бунинг тартиби тўғрисида саволлар беришади. Уларга жавоб топишда «Norma Ekspert» мутахассисларининг «Ходимлар билан ҳисоблашишлар» («Расчеты с персоналом») электрон маълумотнома тизими материаллари бўйича тайёрланган тушунтиришлари ёрдам беради.

 

Меҳнат кодексида содир бўлганида ходимларга нафақалар тўлаш кафолатланадиган ҳодисалар ва ҳоллар белгиланган (МКнинг 230-моддаси; 284–288-моддалари). Уларга қуйидагилар киради:

касаллик (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик);

ҳомиладорлик ва туғиш таътили;

бола туғилиши;

бола 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш таътилида бўлиш;

ногирон боланинг ота (она)сига қўшимча дам олиш куни;

ходимнинг ёки ходим қарамоғида бўлган оила аъзосининг вафот этиши.

Нафақаларни тўлаш манбалари уларнинг турига боғлиқ. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (касаллик варақалари), ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек бола 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш нафақаларини иш берувчи ўзининг маблағларидан тўлайди*. Бола туғилганда, дафн этишга, ногирон бола ота (она)сининг қўшимча дам олиш кунига нафақалар тўланишига пул Пенсия жамғармаси маблағларидан ажратилади.

Нафақаларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш, тўлашда Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом1, Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома2, Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом3, Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом4, Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом5 ва бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилиш керак.

 

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш – мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-3-моддаси. 

 

Ҳисоб-китоблар, бухгалтерия проводкалари, аризалар, буйруқлар, иш жойи бўйича меҳнатга қобилиятсизлик варақалари, нафақалар тайинлаш тўғрисидаги баённомалар ва бошқа бошланғич ҳужжатлар, Пенсия жамғармаси учун ҳисоботларни расмийлаштириш намуналари илова қилинадиган хилма-хил мисоллар билан биргаликда ижтимоий нафақалар бўйича батафсил тушунтиришлар ва иш берувчилар учун зарур бўлган бошқа ахборот янги «Ходимлар билан ҳисоблашишлар» («Расчеты с персоналом») электрон маълумотнома тизимининг «Нафақалар» («Пособия») бўлимида келтирилган.

 

I. АГАР МЕН КАСАЛ БўЛИБ қОЛСАМ...

Тиббиёт муассасаси берган ҳужжат билан тасдиқланган ҳолда касал бўлган тақдирда ходим вақтинча ишдан озод қилинади. Бу ҳужжат маълумотнома ёки меҳнатга қобилиятсизлик варақаси (касаллик варақаси, бюллетень) бўлиши мумкин. Улар ўртасида муҳим фарқ бор: маълумотнома фақат ишдан озод этилиш ҳуқуқини беради, меҳнатга қобилиятсизлик варақаси бўйича эса нафақа тўлаш ҳам белгиланади.

Маълумотномалар ва меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини қоидага кўра яшаш жойидаги давлат соғлиқни сақлаш тизимининг (поликлиникалар) даволовчи шифокорлари берадилар. Бироқ меҳнатга қобилиятсизлик хусусий даволаш-профилактика муассасаси (ДПМ)да ҳам ҳужжат билан тасдиқланиши мумкин, агар у, биринчидан, стационар шароитда фаолият юритаётган бўлса, иккинчидан вақтинча меҳнатга қобилиятсизликни экспертизадан ўтказиш учун етарли малакали ходимга эга бўлса.

Меҳнатга қобилиятсизлик варақасини иш жойи бўйича корхонада раҳбарнинг буйруғига кўра тузилган ижтимоий суғурта бўйича махсус комиссияга (бундан кейин – комиссия) ёки комиссия бўлмаганда раҳбар тайинлаган ваколатли шахсга кўриб чиқиши учун тақдим этиш керак. Одатда у касаллик тугаганидан кейин ишга чиқиш кунида тақдим этилади. Бироқ касаллик давом этса, масалан, силни даволашда навбатдаги иш ҳақи тўланиши вақтида варақа тақдим этилади.

Агар меҳнатга қобилиятсизлик варақаларида барча зарур маълумотлар (ташхис, касаллик даври ва бошқалар) кўрсатилган, ДПМ ваколатли шахсларининг имзолари ва муҳр мавжуд бўлса, улар кўриб чиқишга қабул қилинади. Ўриндошлик асосида ишга ДПМ бўлим мудири томонидан тасдиқланган варақа нусхаси берилади. Варақанинг орқа томонини корхонанинг масъул шахслари – табелчи, кадрлар бўлими ходими, ижтимоий суғурта бўйича ваколатли шахс тўлдиради. Улар қайд этадиган ёзувлар нафақа суммасини ҳисоб-китоб қилиш учун зарур.

 

Меҳнатга қобилиятсизлик варақасини тўлдириш тартиби ва уларнинг намуналари билан «Ходимлар билан ҳисоблашишлар» («Расчеты с персоналом») электрон маълумотнома тизими 13-«Нафақалар» («Пособия») бўлимининг «Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини бериш ва расмийлаштириш» («Выдача и оформление листов нетрудоспособности») кичик бўлимида танишишингиз мумкин.

 

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси суммасини белгилаш учун кетма-кет қуйидаги кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқарилади:

ўртача ойлик иш ҳақи;

ўртача кунлик иш ҳақи;

нафақанинг кунлик суммаси;

меҳнатга қобилиятсизликнинг бутун даври учун нафақа суммаси.

Ўртача ойлик иш ҳақи ходимнинг амалдаги иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади:

меҳнатга вақтбай ҳақ тўланганда – меҳнатга қобилиятсизлик бошланган, яъни касаллик варақаси очилган кунда олинадиган доимий қўшимча ҳақ ва устамалар ҳисобга олинган ҳолда ойлик лавозим маоши, кунлик ёки соатлик тариф ставкасидан келиб чиқиб (ҳисоб-китоб ойи) (1-мисолга қаранг);

меҳнатга ишбай ҳақ тўланганда – ходим касал бўлган ойнинг биринчи кунидан олдинги охирги календарь (ҳисоб) ойи учун ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб (2-мисолга қаранг).

Бундан ташқари, ҳисоб-китобда Солиқ кодексининг 172–175-моддаларида назарда тутилган, суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзиладиган меҳнат ҳақи тарзидаги бошқа даромадлар иштирок этади. Шу тариқа, иш ҳақидан ташқари, амалдаги иш ҳақига рағбатлантирувчи ва компенсация тўловлари, ишланмаган вақт учун тўловлар, иш берувчи амалга оширадиган бошқа устамалар ва қўшимча ҳақларни киритиш зарур. Ушбу тўловлар турлари, бундан доимий устамалар мустасно, амалда олиниши бўйича эмас, балки уларни ҳисоблаб ёзиш вақти бўйича иш ҳақига киритилади ва нафақа ҳисоб-китобида 1/12 миқдорида (бундан кейин – тарифдан ташқари тўловлар, мукофотлар) ҳисобга олинади.

Нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоб (ҳисоб) ойидаги иш ҳақи суммаси ва меҳнатга қобилиятсизлик даври бошланишидан олдинги 12 ой учун тарифдан ташқари тўловларнинг ўртача ойлик суммаси, яъни уларнинг 1/12 қисми сифатида белгиланади. Тарифдан ташқари тўловлар суммаси бўлинадиган ойлар сонидан қуйидаги сабабга кўра ходим тўлиқ ишламаган ойларни чиқариб ташлаш керак:

вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик;

ҳомиладорлик ва туғиш таътили;

бола 3 ёшга тўлгунча уни парваришлаш таътили;

ҳарбий ўқув ёки синов йиғинларида бўлиш;

бошқа корхонада ишлашга юбориш.

Агар ходим корхонада 12 ойдан кам вақт ишлаб касал бўлса, тарифдан ташқари тўловларни ишланган ойлар сонига қараб ҳисобга олиш керак (6 ой ишлаганда – 1/6, 8 ой ишлаганда – 1/8 ва ҳоказо). Болани парваришлаш таътилидан кейин ишга тушган ходималар учун нафақани ҳисоб-китоб қилишда худди шундай тартиб қўлланади. Агар 3 ойдан кам вақт ишланган ва ушбу даврда, масалан, чораклик мукофот ҳисоблаб ёзилган бўлса, ҳар бир ойда мукофотнинг кўпи билан 1/3 қисмини ҳисобга олиш зарур.

Вақтбай меҳнат ҳақи оладиган ходимларда ўртача кунлик иш ҳақи ўртача ойлик иш ҳақини жадвал бўйича меҳнатга қобилиятсизлик ойидаги барча иш кунлари сонига бўлиш йўли билан белгиланади. Агар меҳнатга қобилиятсизлик даври 2 ойга (ҳар бир ойда бир неча кундан) тўғри келса, меҳнат ҳақининг вақтбай шаклида ишлайдиган ходим учун ўртача кунлик иш ҳақи ҳар бир ойга тўғри келадиган иш кунларини ҳисобга олган ҳолда меҳнатга қобилиятсизликнинг ҳар бир ойи учун ҳисоблаб чиқарилади (3-мисолга қаранг).

Ишбай асосда ишловчилар учун касалланишдан олдинги ой (иш ҳақи олинган ой) ҳисоб ойи бўлиб ҳисобланади, шу сабабли ушбу ой жадвали бўйича иш кунлари сонига бўлиш лозим. Агар ходим жадвал билан белгиланган кунларнинг ҳаммасида ишламаган бўлса, нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ушбу ойнинг амалда ишланган кунлари учун иш ҳақи олинади (4-мисолга қаранг). Бундан ташқари, ҳисоб ойининг иш кунлари сонига ходим касал бўлган, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида, навбатдаги ва қўшимча таътилларда бўлган ёки ишдан озод қилинган ёки қонун ҳужжатларига кўра бошқа ҳолларда бўлган кунлар кирмайди.

Нафақанинг кунлик суммаси ходимнинг ўртача кунлик иш ҳақини унга тегишли бўлган, фоизларда белгиланган нафақа миқдорига кўпайтириш йўли билан белгиланади. Миқдор ўз навбатида касаллик тури, ходимнинг умумий меҳнат стажи (меҳнат дафтарчаси маълумотлари бўйича) ва бошқа ҳолатларга боғлиқ (жадвалга қаранг). 

 

Ўртача ойлик иш ҳақига %ларда вақтинча меҳнатга

қобилиятсизлик нафақаларининг миқдорлари

Ходимлар тоифалари

 

Умумий иш стажи

 

Нафақа миқдори (иш ҳақидан %ларда)

 

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, ОИТС, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимлар

 

8 йил ва ундан ортиқ

 

100%

 

5 йилдан 8 йилгача

 

80%

 

5 йилгача

 

60%

 

Ишлаётган 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари;

байналмилал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахслар;

қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган 3 ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимлар;

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимлар;

Чернобиль АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без ва хавфли ўсмалар (аденома, саратон) билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимлар;

меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимлар

иш стажидан қатъи назар

 

100%

 

21 ёшга етмаган чин (сағир) етимлар

 

иш стажидан қатъи назар

 

80%

 

Қолган ходимлар

 

8 йил ва ундан ортиқ

 

80%

 

8 йилгача

 

60%

 

 

Барча ҳолларда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси энг кам иш ҳақидан кам ва у ҳисоблаб ёзилаётган иш ҳақидан кўп бўлмаслиги керак. Агар бу жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатлари билан белгиланган бўлса, корхона нафақани оширилган миқдорларда тўлашга ҳақли. Масалан, мазкур корхонада 8 йилдан кўп муддат ишлаган ходимларга касаллик бўйича нафақа 100% миқдорида тўланади.

Меҳнатга қобилиятсизликнинг бутун даври учун нафақа суммаси нафақанинг кунлик суммасини меҳнатга қобилиятсизлик даврида ишланмаган иш кунлари сонига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. Шу сабабли ходимга ЖШДС чегирилган ҳолда сумма берилади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасига суғурта бадаллари ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоблаб ёзилмайди, чунки улар бошқа даромадларга киритилган (Солиқ кодекси 178-моддасининг 1-банди).

 

1-МИСОЛ. Вақтбай меҳнат ҳақи оладиган ходим 2015 йилнинг 25 августидан 28 августигача бўлган муддатга касаллик варақаси тақдим этди. Унинг мансаб маоши 800 минг сўмни ташкил қилади. 23 февралда унга йиллик мукофот (13-иш ҳақи) – 1 200 минг сўм, 6 апрелда чораклик мукофот – 400 минг сўм тўланган. Ҳисоб даврида (бундан олдинги 12 ой: 2015 йил июль – 2014 йил август) тарифдан ташқари бошқа тўловлар тўланмаган.

Ходимнинг умумий меҳнат стажи – 12 йил.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблаб чиқариш учун тарифдан ташқари тўловларнинг (ҳисоб даврига киритиладиган мукофотлар) ўртача ойлик суммаси:

(1 200 000 + 400 000) / 12 = 133 333 сўмни ташкил этади.

Ўртача ойлик иш ҳақи:

800 000 + 133 333 = 933 333 сўмга тенг.

Ўртача кунлик иш ҳақи ўртача ойлик иш ҳақи ва ходим касал бўлган даврда жадвал бўйича иш кунлари сонидан келиб чиқиб белгиланади. Августда 5 кунлик иш ҳафтасида 21 иш куни бўлган. Тегишинча, ўртача кунлик иш ҳақи:

933 333 / 21 = 44 444 сўмни ташкил этади.

Нафақанинг кунлик суммаси иш ҳақига фоизларда белгиланган нафақа миқдорини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. 8 йилдан ортиқ иш стажи бўлганда ўртача кунлик иш ҳақининг 80%и миқдорида нафақа ҳисобланиши боис касаллик сабабли ишланмаган ҳар бир иш куни учун кунлик нафақа суммаси:

44 444 х 80% = 35 555 сўмни ташкил қилади.

25 августдан 29 августгача бўлган даврга 5 иш куни тўғри келади (дам олиш куни кўчирилиши муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларда 29 август иш куни эди). Ана шу кунлар учун нафақа ҳисоблаб ёзилади:

35 555 х 5 = 177 775 сўм.

 

2-МИСОЛ. Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Ишбай меҳнат ҳақи оладиган ходим 2015 йилнинг 18 августидан 21 августигача касаллик варақаси тақдим этди. Унинг ишбай ҳақи июлда 500 000 сўмни ташкил қилган. Аввалги 12 ой (2015 йил июль – 2014 йил август) учун иш ҳақидан ортиқча тариф бўйича қуйидагилар тўланган: хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик учун қўшимча ҳақ – 400 000 сўм, йиллик иш якунлари бўйича мукофот – 800 000 сўм. 26 августда байрамга мукофот ҳисоблаб ёзилган.

Меҳнат стажи – 3 йил.

Ўртача ойлик иш ҳақига 26 августда ҳисоблаб ёзилган мукофот киритилмайди, чунки нафақа ҳисоб-китоби учун ҳисоб даври бўлиб 2015 йил июлидан 2014 йил августгача бўлган давр ҳисобланди. Мазкур ҳолда ўртача ойлик иш ҳақи:

500 000 + (400 000 + 800 000) / 12 = 600 000 сўмни ташкил қилади.

Ўртача кунлик иш ҳақи (жадвал бўйича июлда 23 иш куни бўлган):

600 000 / 23 = 26 087 сўмга тенг.

Кунлик нафақа тайинланган нафақанинг миқдорини (60% – иш стажи 8 йилдан кам бўлганда) ҳисобга олган ҳолда белгиланади:

26 087 х 60% = 15 652 сўм.

Меҳнатга қобилиятсизлик даврида ишланмаган 4 иш куни учун нафақа:

15 652 х 4 = 62 608 сўмни ташкил қилади.

 

3-МИСОЛ. Ходим 29 апрелдан 8 майгача касаллик варақаси олган ҳолда ишга чиқмади. Унинг мансаб маоши 1 000 минг сўмни ташкил қилади. Ҳисоб даврида (2015 йил март – 2014 йил апрель) 2 500 минг сўм миқдорида мукофотлар тўланган.

Апрелда 5 кунлик иш ҳафтасида 22, май ойида 21 иш куни бўлган. Нафақа миқдори 80%ни ташкил қилади.

Ўртача ойлик иш ҳақи 1 208 333 сўмга (1 000 + 2 500 / 12) тенг.

Меҳнатга қобилиятсизлик даври 2 ойга тўғри келганлиги учун нафақани апрель ва май учун алоҳида-алоҳида ҳисоблаш зарур. Ходимнинг ўртача кунлик иш ҳақи:

апрель учун – 54 924 сўм (1 208 333 / 22);

май учун – 57 540 сўм (1 208 333 / 21).

Кунлик нафақа миқдори:

апрель учун – 43 939 сўм (54 924 х 80%);

май учун – 46 032 сўм (57 540 х 80%).

Апрелда ходим 2 иш куни, май ойида эса 5 иш куни ишламаганлиги сабабли меҳнатга қобилиятсизликнинг бутун даври учун нафақанинг умумий суммаси 318 038 сўмни (43 939 х 2 + 46 032 х 5) ташкил этади.

 

4-МИСОЛ. Ташкилотда 6 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Ишбай меҳнат ҳақи оладиган ходим 2015 йилнинг 2 июлидан 4 июлигача касаллик варақасини тақдим этди. Июнда ишланган 20 кун учун (жадвалда назарда тутилган 26 иш кунидан) унга 440 000 сўм иш ҳақи ҳисобланган. Ҳисоб-китоб даврида (2015 йил июнь – 2014 йил июль) тарифдан ортиқча тўловлар тўланмаган. Нафақанинг миқдори – 100%.

Июнь учун ходимнинг ўртача кунлик иш ҳақи ишланган кунлардан келиб чиқиб ҳисобланади ва 22 000 сўмни (440 000 / 20) ташкил қилади.

Нафақа ишланмаган 3 иш куни учун ҳисоблаб ёзилади – 66 000 сўм (22 000 х 100% х 3).

 

Амалиётда, масалан, касаначилик шароитида ёки ўриндошлик бўйича; туман коэффициенти белгиланган жойда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш; ёки меҳнатга қобилиятсизлик ҳақ тўланадиган ва ҳақ тўланмайдиган таътил даврига, малака ошириш курсларида таълим олиш, корхона ишини тўхтатиш ва бошқа вақтга тўғри келиб қолиши билан боғлиқ турли хил ҳолатлар юзага келади. Ҳисоб-китоб қилишга оид мисоллар билан бирга ушбу ва бошқа вазиятлар бўйича батафсил тушунтиришлар «Ходимлар билан ҳисоблашишлар» («Расчеты с персоналом») электрон маълумотнома тизимининг «Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси» («Пособия по временной нетрудоспособности») бўлимида келтирилган.


II. ОНАМ, ОНАЖОНИМ

Бўлғуси оналар – ходималарга қуйидагилар кафолатланади:

барча кунлар учун нафақа тўланадиган туғишгача ва туққандан кейинги даврда таътил;

бола туғилганда бир йўла тўланадиган нафақа;

ҳар ойда нафақа тўлаган ҳолда бола 2 ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш таътили;

бола 2 ёшга тўлгандан кейин таътилда бўлиш даври учун нафақа тўламасдан бола 3 ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш таътили.

Ҳомиладорлик ва туғиш, бола 2 ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш нафақаларини молиялаш манбалари бўлиб иш берувчилар, бола туғилганда – Пенсия жамғармаси ҳисобланади.

Бола туғилганда ва уни парвариш қилиш нафақаси асосий иш жойида тўланади. Ўриндошлик бўйича ишлайдиган аёллар ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини асосий иш жойида ҳам, улар ўриндошлик бўйича расмийлаштирилган ташкилотда ҳам олишга ҳақлилар. 

 

ҲОМИЛАДОР ходимага нафақалар

Барча ходималарга туққунга қадар ва туққанидан кейин жами 126 календарь кунга таътил (декрет таътили) берилади (МКнинг 233-моддаси). Туғиш қийин кечган ёки 2 ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда у 14 календарь кунга узайтирилади.

Таътилни расмийлаштириш ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш учун асос бўлиб меҳнатга қобилиятсизлик варақаси ҳисобланади, уни ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасида амбулатория поликлиникаларининг акушер-гинекологи (умумий амалиёт шифокори) даволаш-профилактика муассасаси бош шифокорининг ўринбосари билан биргаликда беради. Таътил 14 календарь кунга узайтирилганда туғруқхона томонидан меҳнатга қобилиятсизлик варақасининг давоми берилади. Ўриндошлик бўйича ишда нафақа олиш учун даволаш-профилактика муассасасининг бўлим мудири тасдиқлаган меҳнатга қобилиятсизлик варақасининг нусхасини тақдим этиш керак.

Нафақа 100% миқдорида, туғишгача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, бутун таътил даври учун бир йўла тўланади. Меҳнатга қобилиятсизлик варақаси узайтирилган тақдирда нафақа туғруқдан кейин қўшимча тўланади.

Нафақа тўланадиган таътил болалар тўғридан-тўғри туғруқхонадан фарзандликка олинганида ҳам, фарзандликка олинган кундан бошлаб улар туғилган кундан бошлаб 56 (янги туғилган 2 ва ундан кўп бола бўлса – 70) календарь кун тугашигача давр учун назарда тутилган. Худди шундай кафолатлар янги туғилган болаларнинг васийларига ҳам берилади.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили даври календарь кунларда ҳисобланади, нафақа эса унга тўғри келадиган иш кунлари учун тўланади. Иш кунлари корхона ёки ходиманинг иш жадвали бўйича (5, 6 кунлик иш ҳафтаси ва бошқалар) қабул қилинади.

 

МИСОЛ. Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Ходиманинг меҳнатга қобилиятсизлик варақаси бўйича 6  июлдан бошлаб 126 календарь кунга декрет таътили берилган. У 2015 йилнинг 8 ноябрида тугайди. Нафақа 87 иш куни учун (июлда – 20, августда – 21, сентябрда – 20, октябрда – 21, ноябрда – 5) тўланади.

 

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ходиманинг ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади. У ҳисобга олинадиган ойдаги иш ҳақига ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан аввалги 12 ой учун олинган тарифдан ташқари тўловларнинг 1/12 қисмини қўшиш йўли билан белгиланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаб ёзиш мақсадида ўртача ойлик иш ҳақининг ҳисоб-китоби ҳам вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоб-китоб қилгандагидек тартибда амалга оширилади.

 

МИСОЛ. Вақтбай меҳнат ҳақи оладиган ходимага 2015 йил 17 августдан бошлаб 126 календарь кунга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган. Ундан аввалги 12 ой учун (2015 йил июль – 2014 йил август) унга фақат мансаб маоши (мукофотлар, устамалар ва бошқаларсиз) тўланган. 5 кунлик иш ҳафтасида 2015 йил августда 21 иш куни бўлган.

Агар ходимага қуйидагича ишлаш шарти билан 1 100 минг сўмлик мансаб маоши белгиланган бўлса:

тўлиқ иш куни ҳафтасида 5 кун бўлса, нафақани ҳисоб-китоб қилишда унинг мансаб маоши – 1 100 минг сўм қабул қилинади;

ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланадиган тўлиқсиз иш куни белгиланган бўлса (масалан, белгиланган 8 соат ўрнига ҳар куни 4 соат), ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби учун августда соатбай тариф ставкаси белгиланади. Шу тариқа, нафақа тўлаш учун 553,293 минг сўм (1 100 / 167 х 4 х 21, бу ерда 167 – августда 5 кунлик иш ҳафтасида иш соатлари сони) ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

 

Тарифдан ташқари тўловларга аввалги 12 ой учун ҳисоблаб ёзилган, улардан суғурта бадаллари ушлаб қолинган меҳнат ҳақи тарзидаги даромадлар – мукофотлар, овқатланиш ва йўлкира учун компенсациялар, доимий тусдаги тўловларга кирмайдиган устама ва қўшимча ҳақлар, шунингдек Солиқ кодексининг 172–175-моддаларига киритиладиган бошқа тўловлар киритилади. Қуйидагилар нафақани ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинмайди:

моддий наф тарзидаги даромадлар, мулкий ва суғурта бадаллари солинадиган объектлар бўлиб ҳисобланмайдиган бошқа даромадлар, – моддий ёрдам, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари, совғалар, дивидендлар ва Солиқ кодексининг 176–178-моддаларида назарда тутилган бошқа даромадлар;

Солиқ кодексининг 308-моддаси ва айрим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича имтиёзларни қўллаш туфайли суғурта бадаллари солинмайдиган даромадлар (грантлар, меҳнатда майиб бўлиш муносабати  билан белгиланган миқдорлардан ортиқча қоплаш суммалари ва бошқалар);

ходиманинг даромади ҳисобланмайдиган иш берувчининг харажатлари – белгиланган меъёрлар доирасида хизмат сафари тўловлари, шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсациялар ва бошқа тўловлар, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари учун ҳақ ва ҳоказо (Солиқ кодексининг 171-моддаси).

 

МИСОЛ. Ходима 10 августдан декретга чиқади. Ушбу санага келиб унинг мансаб маоши 1 200 минг сўмни ташкил қилган. Аввалги 12 ой учун (2015 йил июль – 2014 йил август) маошдан ташқари унга қуйидагилар ҳисоблаб ёзилган: қишлоқ хўжалиги маҳсулоти харид қилиш учун моддий ёрдам – 500 минг сўм, ишдан ташқари ишлар учун – 280 минг сўм, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси – 196 минг сўм, кўп йил ишлаганлиги учун тақдирлаш – 1 800 минг сўм, овқатланишга компенсация – 2 156 минг сўм. Бундан ташқари, корхона ушбу ходимага хусусий клиникада даволаниши учун 3 000 минг сўм тўлаган.

Санаб ўтилган тўловлар орасидан тарифдан ташқари қисмда суғурта бадаллари солинмайдиган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси, моддий ёрдам ва даволаниш қиймати ҳисобга олинмайди (Солиқ кодекси 178-моддасининг 1 ва 16-бандлари, 177-моддасининг 1-банди). Қолган тарифдан ташқари тўловлар меҳнат ҳақи тарзидаги даромадларга киради. Шу тариқа, нафақа ҳисоб-китоби учун ўртача ойлик иш ҳақи 1 553 минг сўмни (1 200 + (280 + 1 800 + 2 156) / 12) ташкил этади.

 

12 ойдан кам ишлаган ходимада ишланган ойлар учун тарифдан ташқари тўловлар суммасини ишланган ойлар сонига бўлиш лозим.

 

МИСОЛ. Корхонада 3 ой ишлаган ходима 21 июлда декретга чиқади. Унга белгиланган ишбай нархлар бўйича иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган. Июнда (тўлиқ ишланган) унга 700 минг сўм ҳисобланган. У ишлаган давр учун тарифдан ташқари 630 минг сўм мукофот тўланган. Ҳисоб-китоб чоғида мукофотлар суммасининг 1/3 қисми, яъни 210 минг сўм ҳисобга олинади. Нафақа тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи 910 минг сўмни ташкил қилади.

 

Корхонадаги иш стажидан қатъи назар тарифдан ташқари тўловлар суммаси бўлинадиган ойлар сонидан ходима қуйидаги сабабларга кўра тўлиқ ишламаган ойларни чиқариб ташлаш лозим:

касаллик сабабли;

бола 3 ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш таътили туфайли;

ҳарбий ўқув ёки синов йиғинларида бўлиш сабабли;

бошқа корхонада ишлашга юборилганлиги сабабли.

Ўртача кунлик иш ҳақи ўртача ойлик иш ҳақини иш вақти календари билан белгиланган ҳисоб ойидаги иш кунлари сонига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади ва ойлар бўйича фарқ қилиши мумкин.

Нафақа ўртача кунлик иш ҳақини ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврига тўғри келадиган ойлардаги иш кунлари сонига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади. Таътилнинг тўлиқ ойларига тўғри келадиган нафақа суммаси ўртача ойлик иш ҳақига тенг деб қабул қилинади. Тўлиқсиз ой учун нафақа ҳисоб-китоби таътилга тўғри келадиган иш кунларидан келиб чиқиб амалга оширилади.

 

МИСОЛ. 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи корхона ходимасига 2015 йил 24 июлдан 26 ноябргача ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган. Ўртача ойлик иш ҳақи – 920 минг сўм.

Таътил даврига тўғри келадиган тўлиқ ойлар – август, сентябрь ва октябрга – тўлиқ ўртача ойлик иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.

Тўлиқсиз иш ойлари учун нафақани ҳисоблаш учун июль (23 иш куни) ва ноябрь (21 иш куни) учун ўртача кунлик иш ҳақи белгиланади. Ўртача кунлик иш ҳақи июль учун 40 минг сўмни (920 / 23), ноябрь учун 43,81 минг сўмни (920 / 21) ташкил қилади. Июлда декрет таътилига 6, ноябрда 19 иш куни тўғри келишини ҳисобга олганда, нафақанинг умумий суммаси 3 832,39 минг сўмни (40 х 6 + 920 х 3 + 43,81 х 19) ташкил этади.

 

Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходималар, хусусан, касаначилар, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, иккиламчи ва бошқа хил хом ашёларнинг штатдаги тайёрловчилари, кўчма ва сайёр тусдаги савдо сотувчилари учун нафақалар ҳисоб-китоби чоғида бошқача тартиб қўлланади. Мазкур ҳолда нафақа суммаси кейинги 12 ойлик иш учун ўртача кунлик иш ҳақидан ҳисобланади (агар 12 ойдан кам ишланган бўлса, декрет таътили бошлангунга қадар иш даври учун). У ушбу давр учун ҳисоблаб ёзилган амалдаги иш ҳақини ушбу даврдаги календарь кунлар сонига бўлиш йўли билан белгиланади. Ҳисоб-китоб чоғида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, меҳнат таътиллари (асосий ва қўшимча) кунларини, шунингдек ходима меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳолларда ишдан озод қилинган кунларни чегириш керак.

 

МИСОЛ. Касаначи аёлга 2015 йил 8 июндан 11 сентябрга қадар ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган. Ҳисоб даври (2015 йил майдан 2014 йил июнгача – 365 кун) учун унга жами 9 580 минг сўм ҳисобланган, шундан таътил пули – 880 минг сўм. Таътилда у 28 календарь кун бўлган, ҳисоб даври улар сонига камайтирилади. Тегишинча, нафақа ҳисоб-китоби учун 337 календарь кун (365 – 28) олинади. Ўртача кунлик иш ҳақи – 25 816 сўм (8 700 000 / 337), ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг барча календарь кунлари учун нафақа суммаси – 3 252 816 сўм (25 816 х 126).

 

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов солинмайди (Солиқ кодексининг 179, 306 ва 307-моддалари). Тегишинча, у ходимага тўлиқ суммада тўланади.

 

ОНАЛАР УЧУН НАФАҚАЛАР

 

Нафақа тури

 

Нафақа тўланадиган давр

 

Нафақа миқдори

 

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси

 

жами 126 календарь кун (туғиш қийин кечганда ёки 2 бола туғилганда –  140)

 

бутун давр учун иш ҳақининг 100%и миқдорида бир йўла тўланадиган тўлов (ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб)

 

Бола туғилганда тўланадиган нафақа

 

туғилиш далили бўйича

 

боланинг туғилиш санасида белгиланган ЭКИҲнинг 2 баравари суммасида бир йўла тўланадиган тўлов

 

Болани парвариш қилиш нафақаси

 

нафақа олиш учун мурожаат қилинган ойдан (бироқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан олдин эмас) бола 2 ёшга тўлгунга қадар

 

йил бошида белгиланган ЭКИҲнинг 2 баравари суммасида ҳар ойда

 

 

 

СУЮНЧИ ПУЛИ

Бола туғилганда бериладиган нафақа (суюнчи) ота-онадан бирига (унинг ўрнини босадиган шахсга) асосий иш ёки ўқув жойи бўйича бир маротаба тўланади. Унинг миқдори қонун ҳужжатлари билан бола туғилган санада белгиланган ЭКИҲнинг 2 бараварини ташкил этади. 2 ва ундан кўп бола туғилганда (фарзандликка олинганда) нафақа ҳар бир болага ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида тўланади. Бола туғилганда бериладиган нафақага ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 20-банди, 306, 307-моддалари).

Корхонада нафақа олиш учун:

ФҲДЁ органлари томонидан берилган боланинг туғилганлиги ҳақидаги маълумотномани, маълумотнома йўқотилган тақдирда – дубликатини;

бошқа ота (она)нинг иш жойидан (хизмат, ўқиш жойидан) бола туғилганда унга нафақа тайинланмаганлиги ҳақидаги маълумотномани (агар ота-онанинг иккаласи ўқиса ёки ишласа) топшириш лозим.

Ушбу ҳужжатларни туғилган кундан бошлаб 6 ой ичида тақдим этиш зарур ва нафақа улар тақдим этилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай тўланади.

 

МИСОЛ. Ходима 2015 йил 13 июлда туғди. Ушбу санада ЭКИҲнинг 118 400 сўм миқдори амал қилган. 10 августда тегишли ҳужжатлар тақдим этилган, 14 августда 236 800 сўм тўланган (иккита эгизак бола туғилганда – 473 600 сўм, учта эгизак бола туғилганда – 710 400 сўм ва ҳоказо).

 

Агар ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган даврда ёки у тугаганидан кейин ишдан бўшаган бўлса, у нафақа олиш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимига (ижтимоий таъминот бўлимига) мурожаат қилиши мумкин.

 

Бола парваришига... УЧ ЙИЛга 

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин ходима ўз хоҳишига кўра бола 3 ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш таътилига чиқиши мумкин. Бироқ нафақа унга фақат бола 2 ёшга тўлгунча таътил даври учун тўланади. Таътилнинг қолган вақтига ҳақ тўланмайди.

Болани парвариш қилиш нафақаси ҳар ойда йил бошида белгиланган ЭКИҲнинг 2 баравари суммасида тўланади. Болалар сони унинг миқдорига таъсир кўрсатмайди – 2, 3 болани парвариш қилганида ҳам аёл ўша ЭКИҲнинг 2 бараварини олади. 2015 йилда нафақа 118 400 сўм ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланади, яъни жорий йилда 236 800 сўм тўланади. Болани парвариш қилиш нафақаси суммасидан ЖШДС, суғурта бадаллари ушланмайди ва унга ЯИТ ҳисоблаб ёзилмайди.

Кўп ҳолларда болани парвариш қилиш нафақаси боланинг онасига тўланади. Уни тайинлашлари учун онанинг иш жойига (хизмат ёки ўқув жойига):

болани парвариш қилиш таътили бериш ва тегишли нафақа тайинлаш тўғрисида ариза;

бола туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадан нусха тақдим этиш керак.

Бироқ бошқа шахс (боланинг отаси, бошқа қариндоши, фарзандликка олувчи, васий) ҳам, агар у ҳақиқатда болани парвариш қилса, нафақа олувчи бўлиши мумкин. Ушбу ҳолда қўшимча равишда боланинг онаси вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома, онанинг оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги тўғрисида суд органларининг маълумотномаси ёки нафақани боланинг онаси ололмаслигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат тақдим этилади.

Нафақа ҳар ойда уни тайинлаш учун мурожаат қилинган ойдан бошлаб, бироқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан кейин тўланади.

 

МИСОЛ. Ходиманинг ҳомиладорлик ва туғиш таътили 2015 йил 9 августда тугайди, ишга чиқиш санаси – 10 август. Жорий йилнинг 31 июлида унга бола 2 ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш таътили берилиши ва унга нафақа тайинланиши тўғрисида ариза тақдим этди. Болани парвариш қилиш таътили ҳисоби 10 августдан бошланади, болани парвариш қилиш нафақаси ҳам ана шу кундан ҳисобланади.

Болани парвариш қилиш таътилида тўлиқсиз ой бўлганлик учун нафақа ундаги таътилнинг календарь кунлари сонига мутаносиб равишда тўланади. Август учун нафақа суммаси 31 календарь кундаги таътилнинг 22 куни ҳисобидан 168 052 сўмни (236 800 / 31 х 22) ташкил этади.

 

Болани парвариш қилиш таътилида бўлган аёл, башарти у тўлиқсиз иш вақти (тўлиқсиз иш куни ва (ёки) тўлиқсиз иш ҳафтаси) ишлаётган ёки иш берувчининг буюртмаларини уйда бажараётган бўлса, ишлаши ва бир вақтнинг ўзида иш ҳақини ҳам, нафақани ҳам олиши мумкин. Агар бола 2 ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш таътилида бўлиш даврида аёл ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга қобилиятсизлик варақасини тақдим этса, у икки нафақанинг фақат биттасини танлаб олиши мумкин.

 

МИСОЛ. Ходима биринчи боласини парвариш қилиш таътилида бўлиб, ҳар ойда ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида нафақа олади. Июлда у 2015 йил 1 июлдан 3 ноябргача туғишдан олдин ва туғишдан кейинги таътилга касаллик варақасини тақдим этди. Бутун ушбу давр биринчи болани парвариш қилиш таътилига тўғри келади.

Ходиманинг мансаб маоши – 945 минг сўм. Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган.

Нафақаларнинг қайси бирини олиш ходима учун фойдали эканлигини белгилаш учун таътилнинг 126 календарь куни (87 иш куни) учун иккинчи болага ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда ана шу давр учун биринчи болани парвариш қилиш бўйича нафақалар суммаларини таққослаш лозим.

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси суммаси 3 870 000 сўмни (945 000 х 4 + 945 000 / 21 х 2), биринчи болани парвариш қилиш бўйича – 970 880 сўмни (236 800 х 4 + 236 800 / 30 х 3) ташкил этади. Шубҳасиз, бундай маълумотлар бўлганда ходимага иккинчи бор ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан таътилни расмийлаштириш мақбулроқ. 

 

ИЖТИМОИЙ ДАМ ОЛИШ КУНИ

Ногирон боласини тарбиялаётган ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) Меҳнат кодекси билан кафолатланган ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи – ойига қўшимча 1 дам олиш куни берилади. Ундан ота-онадан бири фойдаланиши мумкин. Ушбу кун унинг иш жойидан берилади ва Пенсия жамғармалари маблағлари ҳисобидан тўланади. У ходиманинг (ходимнинг) қўшимча дам олиш куни берилиши тўғрисида аризаси ва боланинг ногиронлигини тасдиқлайдиган ҳужжат асосида берилади.

Қўшимча дам олиш кунига тўланадиган ҳақ ходиманинг мансаб маоши ёки устама ва мукофотларни ҳисобга олган ҳолда бир бирлик иши учун белгиланган ишбай нархлардан келиб чиқиб ҳисобланган 1 кунлик иш ҳақига тенг. Ушбу кун учун ҳисобланган сумма ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди.

 

МИСОЛ. Ногирон болани тарбиялайдиган ходимага ҳар бир ойнинг охирги иш кунида қўшимча дам олиш куни берилади. Унинг мансаб маоши 1 200 минг сўм.

Июлда 5 кунлик иш ҳафтасида 23 иш куни бўлади. Ушбу ойда, иш ҳақидан ташқари, ҳайитга мукофот – 100 минг сўм тўланган.

2015 йил 31 июль учун бир кунлик иш ҳақи – қўшимча дам олиш куни учун ҳақ – 56 522 сўмни (1 200 000 + 100 000) / 23) ташкил этади.

 

III. дафн ЭТИШ нафақаси ХУСУСИДА...

Дафн этиш нафақаси ходим ёки унинг оила аъзоси вафот этган тақдирда тўланади. Нафақа эр (хотин), ота-она, болалар ва бошқа қариндошларига ёки марҳумнинг қонуний вакилига, бундай шахслар бўлмаган тақдирда – ўз зиммасига дафн маросимини ўтказиш вазифасини олган бошқа шахсга тайинланади ва тўланади. Нафақани олувчилар Ўзбекистон фуқаролари, республикада доимий яшовчи чет эллик фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлиши мумкин.

Юридик шахсларга, ҳатто улар дафн маросимини ўтказсалар ҳам, нафақа тўланмайди.

Дафн маросими учун нафақани корхона фақат икки ҳолда тайинлайди:

меҳнат шартномаси тузилган ходим (шу жумладан ишлаётган пенсионер) вафот этганда;

ходимнинг қарамоғида бўлган оила аъзоси вафот этганда.

Қолган ҳолларда нафақани Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимлари тайинлайди ва тўлайди. Бундан ташқари, агар корхона маблағларининг йўқлиги ёки етарли эмаслиги сабабли нафақа тўлай олмаса, шунингдек ариза берувчи нафақа учун мурожаат қилиш ҳуқуқи бўлган даврда корхона тугатилган бўлса, Пенсия жамғармасига мурожаат қилиш мумкин.

Ходим ёки унинг оила аъзоси вафот этган тақдирда нафақа 2015 йил 1 январдан бошлаб вафот этиш кунида амал қилган энг кам иш ҳақи миқдорининг 4 баравари суммасида тўланади (илгари ЭКИҲнинг 3 баравари эди). Агар объектив сабабларга кўра (марҳумни қидириш, жасадни чет эл давлатидан олиб келиш ва бошқалар) дафн маросими белгиланган вафот этиш кунидан кейин амалга оширилса, ушбу далилни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида дафн этиш кунидаги ЭКИҲ олинади. Агар дафн этиш жойида иш ҳақига туман коэффициенти белгиланган бўлса, нафақа миқдори уни ҳисобга олмасдан белгиланади.

Нафақа тайинлаш учун асос бўлиб ўз зиммасига дафн маросимини ўтказиш вазифаси олган шахснинг аризаси ҳисобланади. Шу билан бирга вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ва ўлим тўғрисида маълумотноманинг асл нусхаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси ёки марҳум билан қариндошлик даражасини тасдиқлайдиган ҳужжат (туғилиш гувоҳномаси, никоҳ гувоҳномаси ва бошқалар), ариза берувчи паспортининг нусхаси тақдим этилади. Ушбу ҳужжатларни вафот этиш кунидан бошлаб 6 ой мобайнида тақдим этиш керак, акс ҳолда нафақа тўлаш рад этилади.

Корхонанинг ижтимоий суғурта комиссияси ёки бунга ваколат берилган шахс ҳужжатларни кўриб чиқиш учун қабул қилади. Барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлса, нафақа мурожаат қилинган кунда тайинланади. Тўлов тўлиқ суммада, яъни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадаллари ушлаб қолинмасдан, ариза берувчининг паспорти асосида нақд пул билан амалга оширилади. Масалан, ЭКИҲ 2015 йил 1 сентябрдан 130 240 сўм қилиб белгиланган ҳолатда нафақа 520 960 сўм миқдорида тўланади.

 

*Бу ерда ва бундан кейин иш берувчи деганда бюджетдан молияланмайдиган ташкилот тушунилади.

1Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Соғлиқни сақлаш вазирининг АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3МАИМҚВ ва МВнинг АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

4МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

5ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон Қарорига 1-илова. 

 

Эслатмани «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 58070 раз(а)

Комментарии к статье (10)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-03-22 00:18:19, Гость_абдулахатов шавкат:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2017-11-03 11:17:51, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2018-04-26 14:19:52, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2019-02-09 15:20:26, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2019-06-27 14:33:28, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2019-09-12 11:00:11, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-08-27 17:15:51, Гость_Лазиза тел: +99897 412 14 06:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-10-22 21:12:42, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-12-15 08:20:53, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-12-23 19:56:08, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика