Хусусий тижорат ташкилоти меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ЯТСни қўллайди.
Ташкилот ходимлар даромадларини ошириш учун ўзининг энг кам иш ҳақи миқдорини белгилаши мумкинми?
О.Стоянова,
менежер.
– Энг кам иш ҳақи миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан белгиланади. Шу боис хусусий ташкилот мустақил равишда ўз ЭКИҲини белгилашга ҳақли эмас. Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2012 йилдаги 6-сон Қарори 2-банди билан хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга уларнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентларини белгилаш ҳуқуқи берилган.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси (ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон Қарори) 22 разряд ва уларга тегишли тариф коэффициентларини ўз ичига олади:
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари |
Тариф коэффициентлари |
1
|
2,476
|
2
|
2,725
|
3
|
2,998
|
4
|
3,297
|
5
|
3,612
|
6
|
3,941
|
7
|
4,284
|
8
|
4,640
|
9
|
4,997
|
10
|
5,362
|
11
|
5,733
|
12
|
6,115
|
13
|
6,503
|
14
|
6,893
|
15
|
7,292
|
16
|
7,697
|
17
|
8,106
|
18
|
8,522
|
19
|
8,943
|
20
|
9,371
|
21
|
9,804
|
22
|
10,240
|
Сизнинг корхонангиз ўзининг меҳнатга ҳақ тўлаш шароитларига тўғри келадиган диапазонларда оширилган тариф коэффициентларини белгилаши мумкин. Масалан, биринчи разрядга 3,5, иккинчи разрядга 4,2 коэффициенти мос келади ва ҳоказо. Оширилган разрядли тариф сеткасини корхона раҳбарининг буйруғи билан тасдиқлаш лозим.