Биз газетамиз саҳифаларида Солиқ кодексининг 180-моддаси бўйича ЭКИҲнинг 4 баравари чегириладиган имтиёзни қўллаш ҳақида бир неча марта ёзган эдик. Маълум бўлишича, бу имтиёзни қўллаш тартиби мутахассислар томонидан турлича талқин қилинар экан. Уларнинг айримлари имтиёз ортиб борувчи якун билан, бошқалари эса ҳар бир ой учун алоҳида ҳисоблаб чиқарилади деб ҳисоблашади.
Бугун биз ушбу мавзу юзасидан ўзаро мос тушувчи фикрлар билдирган Молия вазирлигининг солиқ ва божхона тариф сиёсати бошқармасининг бўлим бошлиғи ўринбосари Шуҳрат МУЯССАРОВ ҳамда «Pastax Group» СМТ молия директори Лидия СТЕПАНОВАнинг нуқтаи назарларини чоп этамиз.
ЭКИҲнинг 4 БАРАВАРИНИ ЧЕГИРГАН ҲОЛДА ЖШДС ВА ШЖБПҲ СОЛИНАДИГАН БАЗАНИ
ҚАНДАЙ ТЎҒРИ ҲИСОБЛАШ МУМКИН
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига (ЖШДС) бағишланган «Norma» профессионал ривожланиш марказининг семинарларида ЭКИҲнинг 4 бараварини чегириш тарзидаги имтиёзни қўллаш ҳақида саволлар кўпайиб кетди. Солиқ кодексининг 180-моддаси иккинчи қисмида санаб ўтилган жисмоний шахсларнинг қатор тоифалари ушбу имтиёзга ҳақлидир. Биз ушбу имтиёзни қандай қилиб тўғри қўллаш, шунингдек ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилиш учун солиқ солинадиган базани қандай ҳисоблаш кераклигини мисолларда тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз.
ЧЕГИРМА УЧУН АСОСЛАР
Аввало Солиқ кодексининг 180-моддаси иккинчи қисмига асосан имтиёзни қўллаш тартиби ҳақида эслатиб ўтамиз. Ундаги талабларга мувофиқ айрим жисмоний шахсларнинг1 даромадлари солиқ солишдан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод қилинади.
Имтиёз тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қўлланилади. Агар имтиёзларга бўлган ҳуқуқ календарь йили давомида вужудга келса, у имтиёзга бўлган ҳуқуқ вужудга келган пайтдан эътиборан қўлланилади.
Агар жисмоний шахс бир нечта асос бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуққа эга бўлса, унга хоҳишига қараб фақат битта имтиёз берилади.
Имтиёзни қўллаш жисмоний шахснинг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи бўлмаган тақдирда – яшаш жойидаги солиқ органи томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади. Имтиёзга бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, жисмоний шахс имтиёз йўқотилган пайтдан эътиборан 15 кун ичида бу ҳақда ундан солиқни ушлаб қоладиган юридик шахсга маълум қилиши керак.
Солиқ чегирмаси тарзидаги имтиёз жисмоний шахсларнинг фоизлар ва дивидендлар тарзида ёки мол-мулкни ижарага топширишдан олинган даромадларига ҳам татбиқ этилади. Агар фоизлар ва дивидендлар асосий иш жойи бўйича ҳисобланса, имтиёз тўлов манбаида қўлланилади. Қолган барча ҳолатларда имтиёз жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида солиқ органлари томонидан қўлланилади.
Шунингдек таъкидлаш жоизки, даромадлар ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги солиқ солишдан қисман озод қилиниши улар олинган ҳар бир ой учун амалга оширилади. Бу ҳол мазкур имтиёзга ҳақли бўлган ходим асосий иш жойига жойлашгунга қадар даромад олмаган тақдирда, имтиёз унинг меҳнат фаолияти бошланган ва тегишинча даромад олинган ойдан бошлаб қўлланилишини англатади.
МИСОЛЛАРДА ТУШУНТИРАМИЗ
1-ВАЗИЯТ. Корхонада 2014 йилдан II гуруҳ ногирони ишлаяпти. Унинг ногиронлиги пенсия гувоҳномаси билан тасдиқланади. Ходимнинг маоши 1 000 000 сўмни ташкил қилади. Шкала бўйича ЖШДС солинади.
2015 йилнинг I чораги учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар бўйича солиқ солинадиган базани (ССБ) ҳисоблаймиз:
(сўм)
Ой
|
Маош
|
Жами даромад ортиб борувчи якун билан
|
ЭКИҲнинг 4 баравари ортиб борувчи якун билан (Солиқ кодексининг 180-моддаси иккинчи қисми бўйича имтиёз)
|
ЖШДС бўйича ССБ
|
ШЖБПҲ* бўйича ССБ (ойлик)
|
|
ортиб борувчи якун билан
|
бир ой учун
|
|||||
Январь
|
1 000 000
|
1 000 000
|
473 600
|
526 400
|
526 400
|
408 000
|
Февраль
|
1 000 000
|
2 000 000
|
947 200
|
1 052 800
|
526 400
|
408 000
|
Март
|
1 000 000
|
3 000 000
|
1 420 800
|
1 579 200
|
526 400
|
408 000
|
Изоҳ.
*ШЖБПҲга бадалларни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган даромаддан ЭКИҲнинг 1 баравари чегирилади (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова).
2-ВАЗИЯТ. Корхона 2015 йил 20 январда қарамоғида иккита вояга етмаган боласи бор ёлғиз онани ишга қабул қилди. У ҳар бир болага ФҲДЁдан берилган маълумотномани тақдим этди. Штат жадвали бўйича аёлнинг маоши 700 000 сўмни ташкил қилади. Шкала бўйича ЖШДС солинади.
2015 йилнинг I чораги учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар бўйича солиқ солинадиган база:
(сўм)
Ой
|
Маош
|
Жами даромад ортиб борувчи якун билан
|
ЭКИҲнинг 4 баравари ортиб борувчи якун билан (Солиқ кодексининг 180-моддаси иккинчи қисми бўйича имтиёз)
|
ЖШДС бўйича ССБ
|
ШЖБПҲ бўйича ССБ (ойлик)
|
|
ортиб борувчи якун билан
|
бир ой учун
|
|||||
Январь
|
300 000*
|
300 000
|
300 000**
|
0
|
0
|
0
|
Февраль
|
700 000
|
1 000 000
|
773 600
|
226 400
|
226 400
|
0***
|
Март
|
700 000
|
1 700 000
|
1 247 200
|
452 800
|
226 400
|
97 600
|
Изоҳлар:
*300 000 сўм ҳисоблаб ёзилган, чунки январда 9 кун ишланган.
**Агар даромад берилган имтиёз миқдоридан кам бўлса, унинг жами суммасига имтиёз қўлланади, агар юқори бўлса, имтиёз фақат ЭКИҲнинг 4 бараварига қўлланилади.
***(1 000 000 – 773 600) – 236 800 = -10 400, яъни 0.
3-ВАЗИЯТ. Корхона 2015 йил 1 мартда Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар қатнашчисини* ишга қабул қилди. У корхона бухгалтериясига қатнашчи гувоҳномасини тақдим этди. Жорий йил бошидан у ишламаган, бу ҳолат белгиланган тартибда тўлдирилган меҳнат дафтарчасида қайд этилган. Штат жадвалига мувофиқ унга 700 000 сўм иш ҳақи белгиланган. ЖШДС шкала бўйича ҳисобланади.
2015 йилнинг I чораги учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар бўйича солиқ солинадиган база:
(сўм)
Ой
|
Маош
|
Жами даромад ортиб борувчи якун билан
|
ЭКИҲнинг 4 баравари (Солиқ кодексининг 180-моддаси иккинчи қисми бўйича имтиёз)
|
ЖШДС бўйича ССБ
|
ШЖБПҲ бўйича ССБ (ойлик)
|
|
ортиб борувчи якун билан
|
бир ой учун
|
|||||
Январь
|
0
|
0
|
0
|
0
|
0
|
0
|
Февраль
|
0
|
0
|
0
|
0
|
0
|
0
|
Март
|
700 000
|
700 000
|
473 600
|
226 400
|
226 400
|
0
|
Изоҳ.
*Уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар рўйхатига қаралсин (Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга2 1-илова).
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган, мазкур имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиб, маълум қилади:
– Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан қисман (ушбу даромадлар олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод қилинадиган жисмоний шахслар тоифалари рўйхати келтирилган. Тегишинча, даромад олинмаган ойлар учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги имтиёз қўлланилмайди ва бошқа ҳисобот ойларига кўчирилмайди.
М.МИРЗАЕВ,
молия вазирининг ўринбосари.
ТАҲРИРИЯТДАН: хулоса қилар эканмиз, мазкур имтиёзни қўллаш тартибида даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар солиқ солишдан озод қилиниши энг муҳим жиҳат эканлигига яна бир бор эътиборни қаратмоқчимиз. Яъни даромад олинмаган ойлар учун имтиёз қўлланилмайди ва бошқа ойларга кўчирилмайди.
Шу ўринда оддий бир мисолни келтириб ўтсак бўлади. Имтиёзга эга ходим бир ойга иш ҳақи сақланмайдиган таътил олди. Маълумки, ушбу ойда унинг даромадлари бўлмайди. Мазкур ойда ходимнинг даромадлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли имтиёз ҳам бўлмаслигига ҳеч кимда шубҳа уйғонмаса керак. Тегишинча, кейинги ойларда Солиқ кодексининг 186-моддасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоб-китоб қилиш тартибида «жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ ставкасини қўллаш мақсадида энг кам иш ҳақи миқдори йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича (йил бошидан тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақларининг суммаси) ҳисобга олинади» деб белгиланганидек, имтиёз суммасини аниқлашда биз ЭКИҲнинг 4 бараварини ойлар сонига кўпайтира олмаймиз.
Бу ҳол бир ой учун даромадлар ЭКИҲнинг 4 бараваридан кам бўлган вазиятларга ҳам тегишлидир. Агар бир ой учун даромад – 300 000 сўм 473 600 сўмдан (ЭКИҲнинг 4 баравари) кам бўлса, биз 173 600 сўмлик тафовутни имтиёзни ортиб борувчи якун билан ҳисоб-китоб қилишда кейинги ойдаги даромаддан чегириб қолишимиз нотўғри бўлади.
Хулоса: «ЭКИҲнинг 4 баравари х ойлар сони» формуласи ходим ҳар бир ойда даромадга эга бўлганда ва бу даромад ЭКИҲнинг 4 бараваридан кам бўлмагандагина қўлланилади. Шу боис ЖШДСни ҳисоб-китоб қилишда адашмаслик ва уни камайтирмаслик мақсадида Солиқ кодексида назарда тутилганидек, ҳар бир ой учун имтиёз аниқланади. Яъни:
● агар бир ой учун даромад > ЭКИҲнинг 4 баравари бўлса, имтиёз = ЭКИҲнинг 4 баравари;
● агар бир ой учун даромад = ЭКИҲнинг 4 баравари бўлса, имтиёз = ЭКИҲнинг 4 баравари;
● агар бир ой учун даромад < ЭКИҲнинг 4 баравари бўлса, имтиёз = бир ой учун даромад;
● агар бир ой учун даромад = 0 бўлса, имтиёз = 0 бўлади.
1Уларнинг батафсил рўйхати Солиқ кодексининг 180-моддаси иккинчи қисмида келтирилган.
2ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова.