Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 18 / Имтиёзли режимда

Битирув кечасидан уч йил ўтгач

«Белгилансинки, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан республиканинг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилганда, банд ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган нормативдан кўпи билан 50 фоиз оширилган ҳолларда, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар уларда сақланиб қолади. Бунда ходимлар сонининг оширилишига Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўқишни якунлаган кунидан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирдагина йўл қўйилади».

Президентнинг
«
Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш
борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони
(28.07.2010
йилдаги ПФ-4232-сон,
бундан кейинПФ-4232-сон Фармон).

 

Корхона тасдиқланган ходимлар сони мезонларига кўра кичик бизнес соҳасига мувофиқ келади. Касб-ҳунар коллежлари ва лицейларнинг битирувчиларини ишга қабул қилиб, у Президентнинг ПФ-4232-сон Фармони билан берилган имтиёзни қўллашга қарор қилди. Амалиётда ким коллеж битирувчиси деб ҳисобланади ва қандай вазиятларда имтиёзни қўллаш мумкин деган саволлар туғилди.

 

1-вазият.

Корхона 2014 йил апрелида ўқишни 2012 йил июнида тугатган касб-ҳунар коллежи битирувчиси билан меҳнат шартномаси тузди. Битирувчи 2012 йил июлдан 2014 йил мартгача бошқа корхоналарда ишлаган. Меҳнат дафтарчаси меҳнат фаолиятини бошлаганидан расмийлаштирилган. Уни ходимларнинг имтиёзли сони (+50%) таркибида қайси санагача – 2015 йил июнга қадар ҳисобга олиш мумкинми?

 

2-вазият.

Корхона 2014 йил декабрида касб-ҳунар коллежини 2014 йил июнида тугатган битирувчи билан меҳнат шартномаси тузди. У ишлаб чиқариш амалиёти вақтида расмийлаштирилган меҳнат дафтарчасига эга. Уни ходимларнинг имтиёзли сони (+50%) таркибида қайси санагача – 2015 йил январигача ёки 2017 йил июнигача ҳисобга олиш мумкин?

 

3-вазият.

Корхона 2014 йил июлида касб-ҳунар коллежини 2014 йил июнида тугатган битирувчи билан меҳнат шартномаси тузди. У меҳнат дафтарчасига эга эмас, чунки ҳеч қаерда ишламаган. Уни ходимларнинг имтиёзли сони (+50%) таркибида қайси санагача – 2015 йил январигача ёки 2017 йил июнигача ҳисобга олиш мумкин?

МЧЖ бухгалтери.

 

Ваколатли давлат органларига юборилган сўровларга мазкур вазиятлар бўйича тушунтиришлар олинди, уларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилди:

– Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири) 5-моддасига мувофиқ микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ходимлар сонини ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади. Микрофирма ва кичик корхона Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 50 фоиз ошадиган бўлса, ушбу қоида татбиқ этилмайди. Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб кўпи билан уч йил ўтган бўлса, ходимлар сонининг оширилишига йўл қўйилади.

Масалан, маиший хизматлар кўрсатадиган, ходимларининг ўртача йиллик сони 25 кишини ташкил этадиган корхона 2014 йил декабрида коллежни битирган шахс билан меҳнат шартномаси тузди. Битирувчи касб-ҳунар коллежини 2013 йил июнида тугатган. Шу тариқа, мазкур битирувчи ҳисобига ходимларнинг чегараланган ўртача йиллик сони ошган тақдирда ушбу корхонада қонун ҳужжатларида кичик корхона учун назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар 2016 йил июнигача (июнь ҳам киради) ёки, мазкур битирувчи ушбу корхонага келгунга қадар қанча жойда ишлаганидан қатъи назар, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинишига қадар сақланади.

М.МИРЗАЕВ,

молия вазирининг ўринбосари.

 

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси аризангизни кўриб чиқиб, қуйидагича тушунтириш беради:

– Ўзбекистон Республикасининг 25.05.2000 йилдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сон Қонуни (янги таҳрирда) 5-моддаси 3, 4, 5-қисмларига мувофиқ «кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тадбиркорлик субъектларига улар томонидан ваколатли органлар ва ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органлари, давлат статистика органлари, банклар ва бошқаларга) имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар хусусиятидан келиб чиқиб, улар кичик тадбиркорлик субъектлари эканлиги ҳақида хабарнома тақдим этган ҳолда қилинган мурожаатлар асосида берилади. Бундай хабарноманинг тўғрилиги учун жавобгарлик хабарномани тақдим этган тадбиркорлик субъектлари зиммасига юклатилади.

Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ходимлар сонини ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади. Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:

микрофирма ва кичик корхона Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 50 фоиз ошадиган бўлса. Ходимлар сонининг оширилишига Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб кўпи билан уч йил ўтган бўлса, йўл қўйилади».

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.07.2010 йилдаги «Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4232-сон Фармонининг (ўзгартиришлар билан) 1-бандига кўра «микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан республиканинг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилганда, банд ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган нормативдан кўпи билан 50 фоиз оширилган ҳолларда, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар уларда сақланиб қолади.

Бунда ходимлар сонининг оширилишига Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўқишни якунлаган кунидан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирдагина йўл қўйилиши» назарда тутилган.

ЎзР Солиқ кодексининг 350-моддаси биринчи қисми ва иккинчи қисмининг 1-бандига (ўзгартиришлар билан) мувофиқ «ягона солиқ тўловини тўловчилар қуйидагилардир:

микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилганлар мустасно.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига ходимларининг сони бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мезонга мос келадиган юридик шахслар киради. Бунда:

ходимларнинг сони ҳисобот йили учун ходимларнинг ўртача йиллик сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;

ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар (шуъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади;

юридик шахсларни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритишда юридик шахснинг асосий фаолият (ихтисослиги) турига тўғри келадиган ходимлар сонининг мезони қабул қилинади».

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида айтилган Фармонида Ўзбекистон Республикасининг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини имтиёзли миқдорда ҳисобга олиш муддатларида чекловлар назарда тутилмаган, яъни юридик шахснинг асосий фаолият турига (ихтисослигига) мувофиқ келадиган ходимларнинг чегараланган сони, агар битирувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасаларини битириш кунидан бошлаб 3 йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса, кўпи билан 50 фоизга ошиши мумкин.

 

Ю.НАСИМЖОНОВ,

Тошкент шаҳар ДСБ
бошлиғининг ўринбосари.

 

Якунларни чиқарамиз:

1-вазият. Коллежни 2012 йил июнида тугатган битирувчини 2014 йил апрелида ишга қабул қилган корхонада, назарда тутилган ходимларнинг ўртача йиллик сони мазкур ходим ҳисобига ошган тақдирда, кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар 2015 йил июнгача сақланади.

2-вазият. Коллежни 2014 йил июнида тугатган битирувчини 2014 йил декабрида ишга қабул қилган корхонада, назарда тутилган ходимларнинг ўртача йиллик сони мазкур ходим ҳисобига ошган тақдирда, кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар 2017 йил июнгача сақланади.

3-вазият. Коллежни 2014 йил июлида тугатган битирувчини 2014 йил июнида ишга қабул қилган корхонада, назарда тутилган ходимларнинг ўртача йиллик сони мазкур ходим ҳисобига ошган тақдирда, кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар 2017 йил июнгача сақланади.

 

«Norma Profi»
эксперти Дарина АБУХОВИЧ тайёрлади.

Прочитано: 2701 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика