Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 18 / Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари

Газ таъминотида автоматлаштирилган тизимлар

● Тарифлар тўғри қўлланганми-йўқлигини «BillingGaz» яхши «билади»

● «FOSSA» газ тақсимоти ҳисобини шакллантиради

● Қанча суюлтирилган газни истеъмол
қилдингиз?

● Янги тарифларни сайтдан билса бўлади 

 

Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури бунинг ёрқин тасдиғидир. 

 

Ахборот ресурсларини изчил ривожлантиришни таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатилаётган интерфаол давлат хизматлари сифатини яхшилаш ва турларини кўпайтиришни рағбатлантириш вазифаларини ҳал этишга қаратилган ушбу комплекс дастурда фойдаланиладиган коммунал ресурслар истеъмолини ҳисоб-китоб қилиш ва бу ҳақидаги маълумотларни узатишнинг интеллектуал тизимларини жорий этиш ҳисобидан замонавий уй-жой ва коммунал соҳани янада ривожлантириш кўзда тутилган.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари шундан келиб чиққан ҳолда, «Электрон ҳукумат» тизими ёрдамида маълумотлар алмашишнинг электрон шаклидан самарали фойдаланмоқда, умумэътироф этилган стандартлар даражасида техник ва технологик қайта жиҳозлаш ишларини амалга оширмоқда, интерфаол хизматлар турини кўпайтириб, уларнинг сифатини оширмоқда. Ички ва ташқи бозорга табиий газ етказиб бераётган «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси ҳам бундан мустасно эмас.

Компания Президентимизнинг «Ўзтрансгаз» акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (8.08.2006 йилдаги ПҚ-438-сон) мувофиқ газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириб, истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш ва сотиш, шунингдек, табиий газдан оқилона фойдаланиш ва бунинг учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича самарали бошқарув тизимини яратмоқда.

 

Мамлакатимизда бир нафар истеъмолчига бир йилда ўртача 3 минг куб метрдан ортиқ табиий газ тўғри келади. Бу эса фойдаланилган «зангори олов» учун ўзаро ҳисоб-китоб масаласини янада долзарблаштирмоқда. Газ таъминоти соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилаётгани самарасида ушбу жараённинг очиқлиги, ошкоралиги ва тезкорлиги таъминланаётир. Энг муҳими, юқори технологияли маҳсулотларнинг амалиётга татбиқ этилаётгани табиий газдан фойдаланувчиларнинг қарздорлигини сезиларли камайтириш имконини бермоқда. 

 

Сўнгги вақтда «Ўзтрансгаз» АК «BillingGaz» автоматлаштирилган ўзаро ҳисоб-китоб тизимини жорий этди. Ушбу тизим маълумотлар узатиш ва сақлашнинг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда, жисмоний шахсларни ҳисобга олишни автоматлаштириш учун мўлжалланган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, «BillingGaz» тизими корхоналарнинг жисмоний шахсларни ҳисобга олишни автоматлаштириш соҳасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида яратилган.

Газ таъминоти тизимида «BillingGaz»дан фойдаланиш ­абонентлар томонидан тўловни ўз вақтида ўтказиш ва уни ҳисобга олишни таъминлаш, тарифларни тўғри қўллаш, етказиб берилаётган хизматлар ҳажмини аниқ ҳисобга олиш имконини бермоқда. Айни пайтда маълумотлар киритилишини назорат қилиш асосида ахборотнинг ишончлилиги, ахборот ва уни сақлашнинг ички талабларига мувофиқлилиги юқори даражада таъминланмоқда.

Жисмоний шахсларни ҳисобга олишни автоматлаштириш жараёни «Ўзтрансгаз» АКга бу борадаги фаолият давлат томонидан назорат қилинишини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш имконини берди. «BillingGaz» автоматлаштирилган ўзаро ҳисоб-китоблар тизими дастлабки ва чиқиш ҳужжатларини марказлаштирилган ҳолда сақлаш, абонентлар билан тезкор ишлаш, абонент тўлаган маблағни тез ҳисоблаш ва унинг ҳисоб карточкаси, абонентлар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатини шакллантириш, абонентлар фойдаланаётган газ ҳажмини назорат қилишга ёрдам бераётир.

Юридик шахслар бўлган абонентлар фойдаланган газни ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоб қилишни автоматлаштириш мақсадида «Ўзтрансгаз» «FOSSA» дастурий маҳсулотини ҳам жорий қилди. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу дастурий маҳсулот жорий вазиятни тезкор, аниқ ва мос равишда таҳлил қилиш ва баҳолаш, фойдаланилган газни ҳисоб-китоб қилишда асосли ва ўз вақтида қарор қабул қилишда самарали восита ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, шартномалар асосида контрагентларнинг маълумотлар базасини юритиш, умумий газ тақсимлаш тармоқлари топологиясини инобатга олган ҳолда ҳисоб-китоб схемасини шакллантириш, фойдаланиш ҳажмини аниқлаш, магистрал ва тақсимлаш тармоқлари орқали газ ташиш ва етказиб бериш учун тўловлар, жумладан, режали аванс тўловларини ҳисоблаш, истеъмолчиларнинг тўловларига доир маълумотларни киритиш, «банк-мижоз» тизимидан маълумотларни автоматлаштирилган ҳолда олиш ва бошқалар «FOSSA» дастурий маҳсулотининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Абонентлар томонидан фойдаланилган суюлтирилган газ учун ҳисоб-китобни автоматлаштириш масаласи ҳам эътибордан четда қолмади. «Ўзтрансгаз» АК бу борада «LGAS» автоматлаштирилган ўзаро ҳисоб-китоблар тизимидан фойдаланаётир. Ушбу дастурий маҳсулот маълумотларни узатиш ва сақлашнинг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда, суюлтирилган газ истеъмоли ҳисобини автоматлаштириш учун мўлжалланган.

«LGAS» жисмоний шахсларни ҳисобга олиш жараёнида бажариладиган вазифаларни автоматлаштиришни назарда тутади. Фойдаланувчилар ҳуқуқлари ва ҳисобот даври ҳисобга олинган ҳолда турли вазифалар бажарилишини таъминлаш, муддатни ўтказиб юборганлик ҳақида хабардор қилиш механизмини қўллаш, ҳисобот даврида киритилган ва қайд этилган маълумотларни ўзгартиришдан ҳимоя қилиш, махсус ишлаб чиқилган далолатнома тизими асосида ўтган давр учун ҳисоб-китоб маълумотларини ўзгартиришни таъминлаш шулар жумласидан.

«Ўзтрансгаз» АК истеъмолчиларга юқори даражада қулайлик яратиш мақсадида веб-ресурслар орқали интерфаол хизматларни кўрсатиш ишларини такомиллаштирмоқда. Айни пайтда табиий газдан фойдаланувчилар ва абонентлар учун www.uztg.uz веб-порталида «шахсий кабинет» хизмати ишлаб чиқилди. Бу ерда табиий газ учун тўловлар ҳолатига доир батафсил ҳисобот келтирилган. Шунингдек, www.mbank.uz ва www.smstulov.uz сайтларида газ учун тўловларни амалга ошириш бўйича интерфаол хизмат жорий этилди. Аҳоли ва улгуржи харидорлар учун тўловлар режимини кенгайтириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Компаниянинг веб-сайти – http://uztransgaz.uz узлуксиз ишлаб турибди. Сайтда табиий газ тарифларига оид маълумотлар янгиланиб, газдан фойдаланиш бўйича янги ҳужжатлар жойлаштирилмоқда, акциядорларга кун тартиби батафсил кўрсатилган ҳолда навбатдаги умумий мажлислар саналари ва сўнгги қарорлар ҳақида ўз вақтида хабар қилинмоқда.

Компания веб-ресурсларида ўндан зиёд интерфаол хизматлардан фойдаланиш мумкин. Бу вақт ва маблағни тежаш, фойдаланилган газ учун тўловларни online режимида амалга ошириш имконини бермоқда. Айни пайтда веб-ресурсларда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ерда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари «Ўзтрансгаз» АКга мурожаат қилиши ва уларни ташвишга солаётган масалалар юзасидан жавобларни электрон шаклда олиши мумкин.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 5085 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика