1 майдан бошлаб Ҳаво кемаси бортига йўловчиларнинг қўл юкида ва бож олинмай савдо қилинадиган товарлар таркибида етказиладиган суюқликлар, геллар ва аэрозолларнинг авиацион хавфсизлигини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномага ўзгартишлар киритилди.
Ўзбекистон аэропортидан учадиган йўловчиларга уларни қуйидаги талабларга риоя этган ҳолда самолёт салонида олиб ўтказишга рухсат берилади:
барча суюқликларни сиғими 100 миллилитрдан кўп бўлмаган идишларда ташиш лозим;
сиғими 100 миллилитрдан кўп бўлган контейнерларда, ҳатто идиш фақат қисман тўлдирилган бўлса ҳам, суюқликлар ташишга қабул қилинмайди;
идишни ҳажми 1 литрдан кўп бўлмаган ёпиладиган шаффоф пластик пакетга солиш керак;
идишлар шаффоф пластик пакетда эркин жойлашиши керак, пакет зич ёпилиши лозим;
пластик пакет назорат пунктида авиацион хавфсизликни кўзлаб визуал кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилиши керак;
ҳар бир йўловчига ҳажми 1 литр бўлган фақат 1 (бир) шаффоф пластик пакетга эга бўлишга рухсат берилади.
«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.