Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 20 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти

2014 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 7,5%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2099-сон Қарорига 8-илова, бундан кейин – ПҚ-2099-сон Қарор).

•• Январь–май ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 480 525 сўмни (96 105 х 5) ташкил этади (Президентнинг 2.12.2013 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4582-сон Фармони билан белгиланган).

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ суммаси

 

2 402 625 сўмгача (5 х 480 525)

 

Даромад суммасининг 7,5 фоизи

 

2 402 626 сўмдан 4 805 250 сўмгача
(10 х 480 525)

 

180 196,88 сўм + 2 402 625 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи

 

4 805 251 сўм ва ундан юқори

 

564 616,88 сўм + 4 805 250 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи

 

 

 ••• Бутун йил давомида ЖШДС суммаларини ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 96 105 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – СК).

•••• 2014 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2099-сон Қарорга 8-илова).

••••• ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

•••••• 2014 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6,5 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2099-сон Қарорнинг 3-банди).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 2 000 000 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000) ташкил этди. Жисмоний шахснинг 2 402 625 сўмгача бўлган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–май ойлари учун солиқ суммаси:

2 000 000 х 7,5% = 150 000 сўмга тенг.

Январь-апрель ойларида 120 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси:

150 000 – 120 000 = 30 000 сўмга тенг.

Январь–май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 000 000 х 1% = 20 000 сўмни ташкил этади.

Январь–апрель ойларида ШЖБПҲга 16 000 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 4 000 сўмни (20 000 – 16 000) ташкил этади.

Май ойи учун бюджетга:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг апрель ойидаги жами иш ҳақидан – 400 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

400 000 х 6,5% = 26 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан ке­йин ходимга:

400 000 – 30 000 – 26 000 = 344 000 сўм тўла­нади.

 

2-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲ­дан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 2 500 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилди. ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(2 500 000 – 2 402 625) х 16% = 97 375 х 16% = 15 580 сўм.

Бир ойда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган ЖШДС суммаси 180 196,88 сўмни ташкил қилади. Тегишинча, январь–май ойлари учун солиқ суммаси:

180 196,88 + 15 580 = 195 776,88 сўмга тенг.

Январь-апрель ойларида 156 621,5 сўм солиқ ушланган. Май ойи учун ЖШДС суммаси:

195 776,88 – 156 621,5 = 39 155,38 сўмни ташкил этади.

Январь–май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 500 000 х 1% = 25 000 сўмни ташкил этади.

Январь–апрель ойларида ШЖБПҲга 20 000 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 5 000 сўмни (25 000 – 20 000) ташкил этади.

Май ойи учун бюджетга:

39 155,38 – 5 000 = 34 155,38 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

500 000 х 6,5% = 32 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

500 000 – 39 155,38 – 32 500 = 428 344,62 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲ­дан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 5 000 000 (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) сўмни ташкил қилди. Аввало 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(5 000 000 – 4 805 250) х 22% = 194 750 х 22% = 42 845 сўм.

Ойига ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммаси 564 616,88 сўмни ташкил қилади. Ушбу суммаларни қўшиш орқали январь–май ойларидаги даромадлардан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

564 616,88 + 42 845 = 607 461,88 сўм.

Январь–апрель ойларида 485 969,5 сўм миқдорида солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун ЖШДС суммаси:

607 461,88 – 485 969,5 = 121 492,38 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

5 000 000 х 1% = 50 000 сўмга тенг.

Январь–апрель ойларида ШЖБПҲга 40 000 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 10 000 сўмни (50 000 – 40 000) ташкил этади.

Май ойи учун бюджетга:

121 492,38 – 10 000 = 111 492,38 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 6,5% = 65 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 121 492,38 – 65 000 = 813 507,62 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

4-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 5 000 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) ташкил этди. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга.

Йил бошидан солиқ имтиёзи миқдорини ҳисоб-китоб қиламиз:

480 525 х 4 = 1 942 100 сўм.

Солиқ солинадиган даромад:

5 000 000 – 1 922 100 = 3 077 900 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–май ойлари учун имтиёз эгасининг даромадларидан солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

180 196,88 + (3 077 900 – 2 402 625) х 16% = 180 196,88 + 675 275 х 16% = 180 196,88 + 108 044 = 288 240,88 сўм.

Январь–апрель ойларида 230 592,7 сўм миқдорида солиқ ушланган. Май ойи учун ЖШДС суммаси:

288 240,88 – 230 592,7 = 57 648,18 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 077 900 х 1% = 30 779 сўмни ташкил этади.

Январь–апрель ойларида ШЖБПҲга 24 623,2 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 6 155,8 сўмга (30 779 – 24 623,2) тенг.

Бюджетга:

57 648,18 – 6 155,8 = 51 492,38 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 6,5% = 65 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 57 648,18 – 65 000 = 877 351,82 сўм иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СКнинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 96 105 х 12 = 1 153 260 сўм).

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 3 500 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 1 300 000 сўм моддий ёрдам берилган. Солиқ солинадиган даромад:

3 500 000 + 1 300 000 – 1 153 260 = 3 646 740 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(3 646 740 – 2 402 625) х 16% = 1 244 115 х 16% = 199 058,4 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–май ойлари учун жисмоний шахс­нинг даромадларидан ЖШДСни оламиз:

180 196,88 + 199 058,4 = 379 255,28 сўм.

Январь–апрель ойларида 308 099,9 сўм миқдорида солиқ ушланган. Май ойи учун ЖШДС суммаси:

379 255,28 – 308 099,9 = 71 155,38 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 646 740 х 1% = 36 467,4 сўмни ташкил этади.

Январь–апрель ойларида ШЖБПҲга 29 467,4 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 7 000 сўмни (36 467,4 – 29 467,4) ташкил этади.

Май ойи учун бюджетга:

71 155,38 – 7 000 = 64 155,38 сўм ЖШДС ўтка­зилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6,5% = 45 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 71 155,38 – 45 500 = 583 344,62 сўм иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 96 105 х 6 = 576 630 сўм).

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 3 500 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 700 000 сўмлик фотоаппарат совға қилинди.

Солиқ солинадиган даромад:

3 500 000 + 700 000 – 576 630 = 3 623 370 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(3 623 370 – 2 402 625) х 16% = 1 120 745 х 16% = 195 319,2 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–май ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

180 196,88 + 195 319,20 = 375 516,08 сўм.

Январь–апрель ойларида 304 360,7 сўм миқдори­да солиқ ушланган. Май ойи учун ЖШДС суммаси:

375 516,08 – 304 360,7 = 71 155,38 сўмни ташкил этади.

Январь–май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 623 370 х 1% = 36 233,7 сўмга тенг.

Январь–апрель ойларида ШЖБПҲга 29 233,7 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 7 000 сўмни (36 233,7 – 29 233,7) ташкил этади.

Бюджетга:

71 155,38 – 7 000 = 64 155,38 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Май ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6,5% = 45 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 71 155,38 – 45 500 = 583 344,62 сўм иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Қуйидагиларга мувофиқ:

● СКнинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (96 105 х 12 = 1 153 260 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

● СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (96 105 х 6 = 576 630 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

● СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (480 525 х 4 = 1 922 100 сўм) чиқариб ташланади.

СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимнинг январь–май ойларидаги иш ҳақи миқдори 4 000 000 сўмни (800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 1 200 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 800 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Ходимнинг январь–май ойлари учун жами даромади:

4 000 000 + 1 200 000 + 800 000 = 6 000 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

6 000 000 – 1 153 260 – 576 630 – 1 922 100 = 2 348 010 сўм.

Жисмоний шахснинг 2 402 625 сўмгача бўлган даромадларига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-май ойлари учун солиқ суммаси:

2 348 010 х 7,5% = 176 100,75 сўмга тенг.

Январь–апрель ойларида 145 810,3 сўм миқдори­да солиқ ушланган. Май ойи учун ЖШДС суммаси:

176 100,75 – 145 810,3 = 30 290,45 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 348 010 х 1% = 23 480,1 сўмни ташкил этади.

Январь–апрель ойларида ШЖБПҲга 19 324,3 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 4 155,8 сўмни (23 480,1 – 19 324,3) ташкил этади.

Бюджетга:

30 290,45 – 4 155,8 = 26 134,65 сўм солиқ ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 6,5% = 52 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 30 290,45 – 52 000 = 717 709,55 сўм иш ҳа­қи олади.

 

8-ВАЗИЯТ. Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 31-бандига кўра фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 4 000 000 сўмни (800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) ташкил қилди. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2013–2014 ўқув йилида ўғлининг институтда ўқиши учун 1 750 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади. Ходимнинг аризасига биноан ўқиш учун тўланган ҳақни сўндиришга унинг даромадларидан ҳар ойда 300 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди.

Январь–май ойлари учун солиқ солинадиган даромад 2 500 000 (4 000 000 – 1 500 000) сўмни ташкил этади.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(2 500 000 – 2 402 625) х 16% = 97 375 х 16% = 15 580 сўм.

Январь-май ойларидаги жисмоний шахснинг даромадларидан ЖШДС:

180 196,88 + 15 580 = 195 776,88 сўмни ташкил қилади.

Январь–апрель ойларида 156 621,5 сўм миқдорида солиқ ушланган. Май ойи учун ЖШДС суммаси:

195 776,88 – 156 621,5 = 39 155,38 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 500 000 х 1% = 25 000 сўмни ташкил этади.

Январь–апрель ойларида ШЖБПҲга 20 000 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 5 000 сўмни (25 000 – 20 000) ташкил этади.

Бюджетга:

39 155,38 – 5 000 = 34 155,38 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 6,5% = 52 000 сўмга тенг.

Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ўқиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

800 000 – 39 155,38 – 52 000 – 300 000 = 408 844,62 сўм иш ҳақи тўланади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

9-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2099-сон Қарорга 25-илова).

● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

● Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади – 7,5% (СКнинг 181-моддаси).

● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ кўринишидаги даромади 2 000 000 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000) ташкил этди. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 52 кв.м бўлган турар жой биносини 1 мартдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 600 000 сўм ижара ҳақи олади.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 156 000 сўмни (3 000 х 52) ташкил этади. Ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис май ойи учун шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

600 000 х 7,5% = 45 000 сўм.

Жисмоний шахснинг 2 402 625 сўм миқдоригача даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–май ойлари учун солиқ суммаси қуйидагига тенг:

2 000 000 х 7,5% = 150 000 сўм.

Январь–апрель ойларида 120 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун эса:

150 000 – 120 000 = 30 000 сўм тўланиши лозим.

Январь–май ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

2 000 000 х 1% = 20 000 сўмни ташкил этади.

Январь–апрель ойларида ШЖБПҲга 16 000 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 4 000 (20 000 – 16 000) сўмни ташкил қилади.

Май ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўмга тенг.

Бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси эса 71 000 (26 000 + 45 000) сўмга тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

400 000 х 6,5% = 26 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

400 000 + 600 000 – 30 000 – 45 000 – 26 000 = 899 000 сўм тўланади.

 

10-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СКнинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СКнинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

● Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СКнинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

Ўриндош ходимнинг январь–май ойларидаги иш ҳақи миқдори 2 250 000 сўмни (450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000) ташкил этади. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

2 250 000 сўм 2 402 625 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:

2 250 000 х 7,5% = 168 750 сўм.

Январь–апрель ойларида 135 000 сўм миқдори­да солиқ ушланган. Май ойи учун ЖШДС суммаси:

168 750 – 135 000 = 33 750 сўмни ташкил этади.

Январь–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

2 250 000 х 1% = 22 500 сўмга тенг.

Январь–апрель ойларида ШЖБПҲга 18 000 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 4 500 сўмни (22 500 – 18 000) ташкил этади.

Бюджетга:

33 750 – 4 500 = 29 250 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

450 000 х 6,5% = 29 250 сўмни ташкил этади.

Ўриндош:

450 000 – 33 750 – 29 250 = 387 000 сўм иш ҳақи олади.

 

11-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган бадал суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадини аниқлашда чегирилиши керак.

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга 600 000 сўмлик ойлик маош тайинланди. Ходим бухгалтерияга барча зарур ҳужжатларни, шу жумладан унинг иш ҳақидан 200 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди. Февраль–май ойлари учун жами даромад 2 400 000 сўмни (600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000), ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар эса 800 000 сўмни (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000) ташкил этди.

Ходимнинг даромадларидан ЖШДС қуйидагича ушлаб қолинади.

Солиқ солинадиган даромадга (2 400 000 – 800 000 = 1 600 000 сўм) 7,5%лик ставкада солиқ солинади. Февраль–май ойлари учун ЖШДС:

1 600 000 х 7,5% = 120 000 сўмга тенг.

Февраль-апрель ойларида 90 000 сўм солиқ ушланган. Май ойи учун ЖШДС суммаси:

120 000 – 90 000 = 30 000 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланади:

1 600 000 х 1% = 16 000 сўм.

Февраль-апрель ойларида ШЖБПҲга 12 000 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 4 000 сўмни (16 000 – 12 000) ташкил этади.

Бюджетга:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ходимнинг бутун иш ҳақига (600 000 сўм) мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланади:

600 000 х 6,5% = 39 000 сўм.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий равишда ўтказилган бадал чегирилганидан ке­йин ходимга:

600 000 – 30 000 – 39 000 – 200 000 = 331 000 сўм тўланади.

 

12-ВАЗИЯТ. Илгари бошқа корхонада ишлаган, янги ишга қабул қилинган ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

СКнинг 186-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс йил бошидан ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДС суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги иш жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт. Ушбу маълумотнома ёки СТИР тақдим этилмаган тақдирда, ЖШДС энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. Мазкур ҳужжатлар кейинчалик тақдим этилгач, илгариги асосий иш жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда солиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Февраль ойида 500 000 сўм иш ҳақи олувчи янги ходим ишга қабул қилинди. Февраль–май ойларида унинг иш ҳақи 2 000 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил этади. У апрель ойида бухгалтерияга аввалги асосий иш жойидан маълумотнома ва СТИРни тақдим этди.

Февраль–март ойларида янги ишга қабул қилинган ходимнинг 1 000 000 сўм даромадидан солиқ энг юқори ставкада – 220 000 сўм ушлаб қолинди. У апрель ойида зарур ҳужжатларни тақдим этганлиги боис ЖШДС қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Аввалги иш жойидан берилган маълумотномага асосан ходим январь ойида 350 000 сўм даромад олган, ундан 26 250 сўм ЖШДС ушлаб қолинган ва ШЖБПҲга 3 500 сўм йўналтирилган.

Январь-май ойларида солиқ солинадиган даромад 2 350 000 сўмни (350 000 + 2 000 000) ташкил қилади.

2 350 000 сўм 2 402 625 сўмдан ошмаганлиги ­боис энг кам ставкада ЖШДС солинади:

2 350 000 х 7,5% = 176 250 сўм.

Январь-апрель ойларида 138 750 сўм ЖШДС ушлаб қолинди. Май ойи учун ЖШДС:

176 250 – 138 750 = 37 500 сўмни ташкил этади.

Январь–май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

2 350 000 х 1% = 23 500 сўмга тенг.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 18 500 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 5 000 сўмни (23 500 – 18 500) ташкил этади.

Бюджетга:

37 500 – 5 000 = 32 500 ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

500 000 х 6,5% = 32 500 сўмни ташкил этади.

Ходимга:

500 000 – 37 500 – 32 500 = 430 000 сўм иш ҳақи тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ. Компенсация тўловларини оладиган ва алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Ижро ҳужжати бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан ке­йин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

● Қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун ходимга компенсация тўловлари кўринишидаги юридик шахсларнинг харажатларига жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СКнинг 171-моддаси иккинчи қисми 8-банди). Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига (2.04.1999 йилдаги 154-сон) 3-илованинг 4-банди билан ойлик компенсациянинг энг юқори миқдори белгиланган. Қуввати 70 от кучидан 100 от кучигача бўлган автомобиллар учун у ЭКИҲнинг 3,5 бараварига (336 367,5 сўм) тенг бўлади.

Ходимнинг январь–май ойларидаги иш ҳақи миқдори 3 000 000 сўмни (600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000) ташкил қилди. Март ойида йил якунларига кўра 1 200 000 сўм мукофот тўланди. Март ойидан бошлаб қуввати 75 от кучига тенг «Нексия» шахсий автомобилидан хизмат сафарларида фойдалангани учун унга ойига 350 000 сўмдан компенсация тўланади. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

Нормативдан ортиқ компенсация суммаси 13 632,5 сўмни (350 000 – 336 367,5) ташкил этади. Ходимнинг январь–май ойларидаги жами солиқ солинадиган даромади:

600 000 + 600 000 + 600 000 + 1 200 000 + 13 632,5 + 600 000 + 13 632,5 + 600 000 + 13 632,5 = 4 240 897,5 сўмга тенг.

Январь–май ойлари учун ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

180 196,88 + (4 240 897,5 – 2 402 625) х 16% = 180 196,88 + 1 838 272,5 х 16% = 180 196,88 + 294 123,6 = 474 320,48 сўм.

Январь–апрель ойларида 416 983,9 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун ЖШДС суммаси:

474 320,48 – 416 983,9 = 57 336,58 сўмга тенг.

Январь–май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

4 240 897,5 х 1% = 42 408,98 сўмни ташкил этади.

Январь–апрель ойларида ШЖБПҲга 36 272,65 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 6 136,33 сўмни (42 408,98 – 36 272,65) ташкил этади.

Май ойи учун бюджетга:

57 336,58 – 6 136,33 = 51 200,25 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

(600 000 + 13 632,5) х 6,5% = 613 632,5 х 6,5% = 39 886,11 сўмни ташкил этади.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(613 632,5 – 57 336,58 – 39 886,11) х 25% = 516 409,81 х 25% = 129 102,45 сўм.

Ходим қўлига:

600 000 + 350 000 – 57 336,58 – 39 886,11 – 129 102,45 = 723 674,86 сўм иш ҳақи олади.

 

*ЖШДСнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 21.01.2014 йилдаги 3 (1015)-сонида, февраль ойи учун 18.02.2014 йилдаги 7 (1019)-сонида, март ойи учун 18.03.2014 йилдаги 11 (1023)-сонида, апрель ойи учун 22.04.2014 йилдаги 16 (1028)-сонида чоп этилган.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 3335 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика