Norma.uz
Публикации
04.04.2016 Информационное сообщение

о пятом пленарном заседании Cената Олий Мажлиса Республики Узбекистан


далее...»»
04.04.2016 «Учолмаган» валюталар
«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши чора-тадбирларни давом эттиришмоқда.
далее...»»
04.04.2016 Божхоначилар китобхонлик тадбирида
Давлат божхона қўмитаси ва пойтахтимиздаги «Китоб олами» савдо мажмуаси ҳамкорлигида божхона органлари ходимларининг маънавиятини янада юксалтириш, уларда адабиётга бўлган эътиборни кучайтириш мақсадида «Божхоначилар китобхонлиги ойлиги» ўтказилмоқда.
далее...»»
04.04.2016 Янги технология келтирганмиз. Бизга имтиёз борми?
Биз жамиятимизга 2014 йил Давлат дастури асосида ишлаб чиқаришни янги технология асосида модернизация қилиш мақсадида хорижий давлатдан вино ва ароқ қуйиш линияларини (ушбу линиялар имтиёзга эга) олиб келганмиз. Шартномага илова қилинган қуйиш линияси жамламаси спецификациясига «Каплеструйный принтер»лар киритилган. Ҳозирги кунда божхона ходимлари ушбу принтерларга қуйиш линияси жамламасидан алоҳида ҳолда ҚҚС ҳисобламоқда. Шу тўғрими?
далее...»»
04.04.2016 Форс-мажор шарти билан...
Консигнацион контрактга асосан Россия Федерациясига ўзимизнинг маҳсулотларни экспорт қиламиз. Ҳозирги вақтда Россия Федерациясидаги иқтисодий қийинчиликлар туфайли савдомиз тўхтаб қолди. Контрактни Россия рублида қўшимча шартнома асосида тузмоқчимиз ва маҳсулотни зудлик билан жўнатишни мўлжаллаб турибмиз. Лекин жўнатилган маҳсулот учун иқтисодий қийинчилик туфайли вақтида маблағни тушира олмадик. Контрактнинг форс-мажор 8-бўлимига асосан кўзда тутилмаган шароитни ҳисобга олган ҳолда маҳсулотни жўнатиш имконияти борми?
далее...»»
04.04.2016 Узумни ўзимиз олиб чиқмоқчимиз
Юридик шахс томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича божхона тартиб-қоидалари: чекловлар, имтиёзлар ва экспорт қилиниши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхати, экспорт ва импорт бўйича ўзи олиб кириш-олиб чиқиш масаласи бўйича тўлиқ маълумот беришингизни сўраймиз.
далее...»»
04.04.2016 Дастгоҳ – ўнгга, калити – чапга
Божхоначилар биргаликда, бироқ қисмларга ажратилган ҳолда олиб келинган импорт ускуна ва унинг асбобларини алоҳида расмийлаштиришни талаб қилдилар. Бинобарин, улар учун божхона тўловларини ҳам алоҳида тўлашга тўғри келади. Бироқ уларнинг бутлиги ишлаб чиқарувчи завод томонидан назарда тутилган, қўшимча ҳақ эвазига ушбу асбобларни бизда, нафақат бизда, ҳеч қаерда алоҳида ясаб бермайди. Биз ТИФ ТНни кўриб чиқдик, бизнинг юкимиз унга алоқадор бўлган унинг 84-гуруҳида «машиналарни йиғиш ёки уларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган асбоблар, агар ушбу машиналар билан бирга импорт қилинаётган бўлса, улар билан бирга таснифланиши керак. Машиналар билан бирга импорт қилинадиган алмашинувчи асбоблар ҳам, агар асбоблар машиналарнинг одатдаги жиҳозлари бир қисмини ташкил этса ва одатда улар билан бирга сотилса, улар билан бирга таснифланиши керак» дея изоҳ берилган. Божхоначиларнинг талаблари қанчалик тўғрилигини аниқлашда ёрдам берсангиз.
далее...»»
04.04.2016 Ортиқча расмиятчиликларсиз
Мен хусусий тадбиркорман. Божхонага тақдим этиш керак бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини ва ушбу талаб қайд этилган ҳужжат рақамини кўрсатишингизни сўрайман. Божхоначилар керагидан ортиқча ҳужжат талаб қилмасликларини кўзлаб шу илтимос билан мурожаат қиляпман.
далее...»»
04.04.2016 Бож икки баравар оширилмайди
Текширув чоғида Туркманистондан келиб тушган товарларимизга қўшимча тўлов ҳисоблашди. Келишувда мамлакат юлдузча билан қайд этилганини, яъни унинг товарлари рўйхати йўқлигини айтишди. Бинобарин, уларга 2 баравар ҳажмда солиқ солиш керак экан. Аслида илгари 100% тўлар эдик. Вазиятга ойдинлик киритишингизни сўраймиз.
далее...»»
04.04.2016 Ишлатилган қурилмани сотиб оламиз
Корхона кўп функцияли қурилма (принтер, сканер, ксерокс) сотиб олмоқчи. Дўконда у қиммат туради, бироқ бир жисмоний шахсда яхши ҳолатдаги, ишлатилган қурилма топилди. Корхона жисмоний шахсдан қурилма сотиб олиши мумкинми? У билан шартнома тузиш ва уни нотариусда расмийлаштириш керакми? Қурилма харидида қандай ҳақ тўланади – нақд пул биланми ёки пулни пластик картага ўтказиш орқалими? Сотувчида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиш объекти юзага келадими?
далее...»»
04.04.2016 Ўзига зарар қилиб сотганда
ЯСТ тўловчи корхона (ХХТУТ коди – 16271) шартномалар бўйича сотиш учун бетон ишлаб чиқаради. 2015 йил май ойида уни сотишдан тушум таннархдан паст бўлиб чиқди, июнь ойида эса у ўтган ой ва умуман чоракда кўрилган зарарни қоплади. «Товар бетон»нинг хусусияти нимада? Ишлаб чиқарилаётган бетон корхона учун товар ҳисобланадими? Ишлаб чиқариш корхонасига Солиқ кодексининг товарларни таннархидан паст нархда реализация қилиш ҳолатига доир қоидаси татбиқ этиладими ёки у фақат савдо корхоналарига тегишлими?
далее...»»
04.04.2016 Юридик шахсдан – жисмоний шахсга
МЧЖ шаклидаги хорижий корхона (ХК) 2008 йилда иккита хорижий муассис – жисмоний ва юридик шахс томонидан ташкил этилган. Устав фонди тўлиқ шакллантирилган. 2015 йилда жамият устав капиталида қиймати 5 500 АҚШ долларига (ХК рўйхатдан ўтган санадаги сўмдаги эквиваленти 8 498 686,34 ни ташкил этади) тенг улушга эга бўлган юридик шахс олди-сотди шартномасига асосан уни ўша номинал қиймат – 5 500 АҚШ долларида бошқа жисмоний шахсга беряпти. Қайта рўйхатдан ўтказиш пайтида сўмдаги эквивалент 15 545 640 сўмни ташкил этди. Юридик шахс дивидендлар ва улушнинг ҳақиқий қиймати тўланишидан ёзма равишда воз кечди. Жамиятнинг бухгалтерия ҳисобида улушнинг олди-сотдиси ва юзага келган курсдаги фарқ қандай акс эттирилади? Унда дивидендлар ҳисоблаб ёзилгани ва сотилаётган улушнинг ҳақиқий қийматини акс эттириш керакми? Жамият учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
04.04.2016 Код бўйича эмас, экспорт бўйича
Корхона ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо билан шуғулланади. 2011 йил якунларига кўра тушумнинг умумий ҳажмида улгуржи савдодан тушум салмоғи ошди. Статистика органлари бизни улгуржи савдо корхоналари сирасига киритдилар, яъни бизнинг иштирокимизсиз ХХТУТ кодини ўзгартирдилар. 2012 йилнинг дастлабки 2 чорагида улгуржи савдодан тушум яна устуворлик қилди, бироқ III ва IV чоракларда, умуман 2012 йил якунларига кўра корхона тушум салмоғи кўрсаткичи бўйича ишлаб чиқариш корхонаси бўлди. Маҳсулотнинг бир қисми экспортга етказиб берилди, унинг улуши тушумнинг умумий ҳажмида 35%ни ташкил этди. Корхона 2012 йилда ишлаб чиқариш фаолияти билан бир қаторда савдо фаолияти билан шуғулланганини ҳисобга олиб, солиқ ставкасини пасайтириш кўринишида ЯСТ бўйича имтиёзни қўллашга ҳақлимизми?
далее...»»
04.04.2016 5 кунлик иш ҳафтасига асосан ҳисоблаймиз
Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Баъзи ходимлар учун меҳнат шартномасида ойига 4 иш куни назарда тутилган. Бу ҳолда ЯИТ энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади?
далее...»»
04.04.2016 Бошқа даромадларга имтиёз қўлланмайди
Бизнинг корхонамиз Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган. Биз 2 турдаги фаолиятни амалга оширамиз ва алоҳида-алоҳида ҳисоб юритамиз. Фаолиятнинг асосий тури – ишлаб чиқариш (Маҳаллийлаштириш дастури бўйича) – 99%. Бундан ташқари, бизда бошқа даромад (ижара, бошқа активларнинг чиқиб кетиши, ижобий курс фарқи) мавжуд. Биз маҳаллийлаштириш лойиҳаси бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум суммасига ягона солиқ тўловига оид имтиёзларни қўллаймиз. Мазкур имтиёзни корхонанинг бошқа даромадларига қўллаш мумкинми?
далее...»»
04.04.2016 Дрель ижарага олинганда
Бизнинг ташкилотимиз жисмоний шахслардан қурилиш ишларида фойдаланиладиган инвентарни ижарага олади. Масалан, электр дрель ижараси учун кунига 5 000 сўм тўланади. Ижара ҳақи суммаси инвентардан фойдаланиладиган кунлар сонига боғлиқ. Агар бир ой мобайнида дрель 10 кун ишлатилган бўлса, ижара ҳақи 50 000 сўмни ташкил қилади. Жисмоний шахсдан бир неча кунга олинган инвентарь 014-ҳисобвараққа кирим қилинадими? Агар шундай қилинса, қайси қиймат бўйича?
далее...»»
04.04.2016 Хайрли мақсадларга қабул қилинг
ННТга ҳомийлардан келиб тушаётган пул маблағларини қандай қилиб тўғри акс эттириш лозим: 8890-«Бошқа мақсадли тушумлар» ҳисобварағидами ёки 9380-«Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам» ҳисобварағидами? Шунингдек уларни молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қандай кўрсатиш керак – бошқа даромад сифатидами ёки соф тушум сифатидами?
далее...»»
04.04.2016 Хизмат сафарининг валютадаги ҳисоботи хусусида
Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандига кўра, агар хизмат сафари харажатлари учун бўнак АҚШ долларида берилган бўлиб, харажатлар эса хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасида амалга оширилган бўлса, хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасидаги ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар бўйича бўнак ҳисоботи АҚШ доллари хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасига алмаштирилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган курс бўйича қабул қилинади. Низомнинг 43-бандида тушунтирилишича, хизмат сафари натижалари бўйича якуний ҳисоб-китоб ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳақиқий харажатлар бўйича, белгиланган меъёрлар ва қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда, бўнак ҳисоботини қабул қилиш кунидаги Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича амалга оширилади. Бўнак ҳисоботи учун қандай курсни қўллашимиз лозимлиги бизга тушунарсиз – айирбошлаш шохобчасининг курсиними ёки ЎзР МБ курсиними? Қандай ҳолларда Низомнинг 43-банди, қайси ҳолларда эса 45-банди қўлланишини тушунтириб берсангиз. Агар бўнак бир валютада, харажатлар эса бошқа валютада берилган бўлса, хизмат сафари харажатларини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?
далее...»»
04.04.2016 Асосий воситалар трансформацияси: намунавий тузатишлар
Миллий бухгалтерия ҳисоби қоидалари ва усулларининг халқаро стандартлардагига муайян даражада ўхшашлигига қарамай, бугунги кунда МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни трансформацияловчи проводкаларсиз тайёрлаб бўлмайди. Ушбу мақолада МҲХС бўйича ҳисоботни тайёрлашда юзага келадиган асосий воситалар ҳисобидаги асосий намунавий трансформацияловчи тузатишлар хусусида сўз юритамиз. МҲХС билан БҲМС ўртасида активларни ҳисобга олиш ва баҳолаш масалаларида катта фарқ мавжудлиги трансформацияловчи тузатувчи проводкаларга эҳтиёж туғилишининг асосий сабабчисидир.
далее...»»
04.04.2016 Иқтисодий тараққиётимизнинг муҳим омили

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиатур ташкил этилди. Ушбу тадбир доирасида журналистлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Жаҳон банки гуруҳининг «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида энергия самарадорлиги юқори технологияларни жорий этиш ва энергия тежаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.


далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика