05.02.2020
Солиқ кодексида назарда тутилмаган
Қўшма корхонанинг устав фондини тўлдириш ҳисобига йўналтириладиган божхонага келиб тушадиган товарлардан ҚҚС тўланадими? далее...»» |
05.02.2020
Сирдарё: Солиқ кодекси – дастуриламал ҳужжат
Шу кунларда Сирдарё вилоятида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, шунингдек, унга кўра божхона соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий нормалардаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. далее...»» |
05.02.2020
Радиоактив материаллар кириб келиши назорати кимнинг зиммасида?
Божхона назорати соддалаштирилган тартибда, тадбиркор ва туристлар учун тобора қулай шарт-шароитларда ташкил этилишига катта эътибор қаратилаётган бир пайтда божхона назоратини сусайтириб бўлмайдиган, аксинча, уни кескин тусда амалга ошириш талаб этиладиган вазиятлар ҳам учрайди. далее...»» |
05.02.2020
ЭИЗ учун имтиёзлар
Эркин иқтисодий зонада жойлашган ҳамда солиқлар тўлашдан озод этилган корхона металл маҳсулотларини импорт қилишда божхона расмийлаштируви учун йиғим ва ҚҚСни тўлайдими? далее...»» |
05.02.2020
Экологик кун тартиби: Бугун! Эртага кеч бўлади
Бир йил олдин, 24–25 январь кунлари Тошкентда Европа Иттифоқи–Марказий Осиё атроф муҳит ва сув ресурслари соҳасида ҳамкорлик бўйича юқори даражадаги 6-конференция бўлиб ўтган эди. Унда томонлар иқлим ўзгариши натижасида юзага келаётган ортиб бораётган хатарлар ва уларнинг жиддий оқибатлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун изчил мулоқотларни давом эттириш ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини тасдиқлаган эдилар. далее...»» |
05.02.2020
Туристик йўлланмаларни реализация қилишда ҚҚС
Корхона – Ўзбекистон резиденти (воситачи) Қозоғистон резиденти бўлган юридик шахсга (комитент) воситачилик хизматларини кўрсатади. Шартномага мувофиқ воситачи комитентнинг топшириғига кўра: 1) Ўзбекистон фуқароларига комитентнинг Мисрга турлар бўйича туристик йўлланмаларини реализация қилади; 2) комитентнинг турлари учун Тошкент-Қоҳира-Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни брон қилади ва сотиб олади; 3) Ўзбекистондаги босма нашрларда комитентнинг реклама материалларини жойлаштиради. Воситачи авиачипталар ва реклама учун комитентнинг туристик турларини реализация қилишдан келиб тушган пул маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлайди. 2020 йилда комитент ва воситачи учун солиқ солиш тартиби қандай бўлади? далее...»» |
05.02.2020
Ягона солиқ тўлови: ҳисоблаш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
ЯСТ суммаси қандай ҳисобланади далее...»» |
05.02.2020
Фойда солиғи: тўлаш ва ҳисобот топшириш муддатлари
2019 йил учун тўлов ва ҳисобот далее...»» |
05.02.2020
2020 йил учун «сув солиғи» бўйича бўнак тўловлари
Солиқ даври – календарь йил мобайнида солиқ тўловчилар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлашади (Солиқ кодексининг 448-моддаси 1-қисми). далее...»» |
05.02.2020
Ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМ қайта ҳисобланади. ҚҚС тўлаш тартиби
Солиқ қонунчилигининг долзарб саволларига молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг жавобларини эълон қилишни давом эттирамиз. Ушбу материалда – МҲЭКМни қайта ҳисоблаш қоидалари, таълим бўйича имтиёзларни қўллаш, ходимларга бўнак тўлаш чоғида ЖШДСни тўлаш ва иш ҳақига доир, ҚҚС ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги бошқа саволларга жавоб оласиз. далее...»» |
05.02.2020
1 февралдан қандай ўзгаришлар бор
Тўловлар индексацияси, спорт соҳасидаги таълим тизими ислоҳотлари ҳамда бизнес учун бир қатор позитив янгиликлар – 2020 йил 1 февралдан кучга кирган Ўзбекистон қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ана шулардан иборат. далее...»» |
05.02.2020
Солиқчилар ҳаракати устидан қандай низолашса бўлади?
Солиқ инспекцияси 31.10.2019 йилда талабнома юбормасдан, ҳисобрақамимиздан 30 992 000 сўмни ҚҚС бўйича боқиманда сифатида ечиб олди. Солиқ бўйича тўлиқ ҳисоб-китобни тақдим этдик ва уларнинг ҳаракати ноқонуний эканлигини билдирдик (буни шахсан бориб ва шахсий кабинет орқали бир неча марта амалга оширдик). 10.12.2019 йилда ДСИ томонидан хулосага (бизга тақдим этилмади) биноан 11 056 000 сўм қайтарилди. Телефон қўнғироқларига ДСИ жавоб бермайди, инспектор уларнинг ҳаракатларини тушунтириб бера олмайди. 13.12.2019 йилда ўз ҳаракатларини тушунтириб беришларини сўраб, шахсий кабинет орқали сўров юбордик. Бу вазиятга ойдинлик киритиш учун қаерга мурожаат қилиш керак? далее...»» |
05.02.2020
Квартираларни сотиш – ҚҚС билан
Қурилиш ташкилотига (ҚҚС тўловчиси) 2019 йил мартда қурилиш учун рухсатнома берилган бўлса, бу 2020 йилда янги қурилган бинолар ҚҚС ҳисобланган ҳолда сотилишини англатадими? далее...»» |
05.02.2020
Пул олиш учун пойтахтдаги квартирани гаровга қўйиш
Вилоятда истиқомат қиладиган фуқаро Тошкент шаҳрида яшайдиган фуқарога катта миқдорда қарз бермоқчи, бунда қарз олувчига тегишли Тошкентдаги квартира гаровга қўйилмоқда. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай қарз берилиши мумкинми? далее...»» |
05.02.2020
Олдиндан тўловсиз ТМҚ берилиши
Товарни сотиш ва уни харидорга беришда ҳисобварақ-фактурани олдиндан тўлов ўтказилмасдан тузиш мумкинми? далее...»» |
05.02.2020
Жавобгарликдан озод этиладиган ҳолатлар
Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва савдо қоидаларини бузиш ҳолларида жиноий иш қўзғатилмаслиги учун ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга 30 кунлик муддат қандай асосда берилади? далее...»» |
05.02.2020
Фақат битта фуқаролик
Ўзбекистон фуқароси 90-йиллар охирида Россияга кетиб, у ернинг фуқаролигини олган, бироқ 13 йилдирки Ўзбекистонда яшайди. У Ўзбекистон паспортига эгалиги ва Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечмаганлиги сабабли, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон фуқароси ҳисобланишини таъкидлайди. Шундай бўлиши мумкинми? далее...»» |
05.02.2020
Рўйхатдан чиқариш учун – шахсий иштирок
Фуқаро Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиб, Самарқандга келолмайди. Унинг ишончнома бўйича (адвокат номига имзо ҳуқуқи берилган ҳолда расмийлаштирилган асосий ишончнома бор) квартирадан рўйхатдан чиқариш мумкинми ёки у шахсан иштирок этиши зарурми? далее...»» |
05.02.2020
Ота-онам ёнимда яшаши учун
Рўйхатнинг 5-бандига биноан 2012 йилда Тошкентда прописка қилинганман. 2019 йил 23 сентябрда прописка қилиниш асосимни (1-бандга) ўзгартиришди. Пойтахтдаги хусусий турар жойимга 1941 ва 1945 йилда туғилган, ҳозирда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида прописка қилинган ва у ерда доимий яшайдиган пенсионер кекса ота-онамни прописка қилсам бўладими? Бунинг иложи бўлса, давлат органларига мурожаат қилиш тартиб-таомилларини тушунтириб беришингизни сўрайман. далее...»» |
05.02.2020
Консуллик ҳисобига туриш лозим
Корея Республикасида ўқийман. Консуллик ҳисобида турмайман. Февралда Индонезияда Халқаро талабалик форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда. Факультетимиздагилар конференцияга мени юборишмоқчи, бироқ ОВИР стикерим амал қилиш муддати тугаган, паспортимни эса алмаштирмаганман. Бошқа давлатга ОВИР стикерисиз борсам бўладими? Чиқиш учун рухсатнома қандай олинади? Ёки ЎзРнинг Кореядаги Ваколатхонасида паспортни алмаштирсам бўладими? далее...»» |