|
Хўжалик муҳити
- Асосий фаолият тури: қачон ва нима учун аниқланади
Асосий фаолият тури – кенг қўлланиладиган ва аҳамиятли кўрсаткичлардан бири. Ташкилотга солиқ солиш тартиби, солиқнинг у ёки бу ставкасини қўллаш, имтиёз ва преференциялар олиш ҳуқуқи унга боғлиқ.
Асосий фаолият турининг ИФУТ бўйича коди – бошланғич ҳужжатларда (ҳисобварақ-фактуралар, чеклар, далолатномаларда) акс эттириладиган ташкилотнинг мажбурий реквизитларидан бири. Уни солиқ ва статистика ҳисоботларида, рухсатнома тусидаги ҳужжатларни бериш ҳақидаги аризаларда кўрсатиш зарур.
Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда асосий фаолият турини аниқлаш қоидалари мақсадига кўра фарқланади. Баъзи ҳолларда у йилда 1 марта белгиланади, бошқаларда эса уни ҳар чоракда белгилаш зарур бўлади.
Ушбу мақолада ташкилотнинг асосий фаолият тури қайси ҳолларда, қандай даврийлик билан ва қай тартибда аниқланишини кўриб чиқамиз.
|
|
Бухгалтерга ёрдам
- Импортдаги курс фарқи
Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ваколатли банклар томонидан бозор курси бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади.
МЧЖ ҚК хизмат кўрсатувчи банк орқали бозор курси бўйича валюта харид қилади ва қопқоқларни импорт қилади. Банк биржадан ташқари валюта бозорида 1 АҚШ доллари учун 8 500 сўмдан валюта харид қилади + банкнинг 2% воситачилик ҳақи. Бозор ва расмий курс ўртасидаги фарқ 443 971 174,4 сўмни ташкил этади.
Бозор курси билан МБ курси ўртасидаги салбий курс фарқи бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? У товар қийматига киритиладими?
|
|
Ахборот технологиялари
- Энди солиқни электрон шаклда тўлаш мумкин
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси «Солиқ тўловчининг шахсий кабинети» деган 221-модда билан тўлдирилди.
|
|
Солиқ солиш
- Қарз олувчининг даромади: қабул қилинадиган фоизлар миқдори
Корхона 2004 йилда юридик шахс – Ўзбекистон резидентидан АҚШ долларида фоизсиз қарз олган. Ҳисоб-китоб тўлов кунидаги курс бўйича сўмда амалга оширилади. Курс фарқи қарз суммасидан қарийб 3,5 баравар ошади. 2017 йилдан бошлаб қайта молиялаштириш ставкасида фоизларни ҳисоблаш ва солиқ солинадиган базага киритиш зарур, бироқ доллар эквивалентидаги қарзларни нима қилиш кераклиги ҳеч қаерда кўрсатилмаган. Бунинг устига, МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси 2017 йил 28 июндан бошлаб 14%гача ошди.
1. МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб қарз олувчининг даромадини аниқлаш тартиби резидентлардан олинган хорижий валютадаги қарзларга татбиқ этиладими? Солиқ солиш мақсадида қарз олувчининг доллар эквивалентидаги фоизсиз қарз бўйича даромадини қандай аниқлаш мумкин?
2. Қарз олувчининг ўтган чораклардаги фоизсиз қарз бўйича даромади суммасини янги белгиланган 14%лик қайта молиялаштириш ставкасида қайтадан ҳисоблаш зарурми?
- Солиқ имтиёзлари: қўллаш шартлари
Ташкилотимиз Янгийўл туманида жойлашган. Аҳолига пуллик хизматлар кўрсатамиз. Булар пойабзал таъмирлаш – умумий ҳажмдан 14%, сартарошхона хизматлари – 59%, кимёвий тозалаш – 14% ва кир ювиш – 13%. Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарорига мувофиқ, 2017 йил 1 январдан 2020 йил 1 январгача қишлоқ жойларда пойабзал таъмирлаш хизматлари ва сартарошхона хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун имтиёзлар назарда тутилган.
Президентнинг ПҚ-325-сон қарори бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида ташкилотимиз қишлоқ жойда жойлашганлар сирасига кирадими?
- Ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш: ҳисоб ва солиқ оқибатлари
Корхона (ЯСТ тўловчи, асосий фаолият тури – аудиторлик хизматлари) айни пайтда бизнес-марказдаги офисни 2020 йилгача ижарага олиш шартномасини тузди. Ижара молиявий ижара аломатларига эга эмас. Офис ҳудудида капитал таъмирлаш ишлари ўтказилади, қуриладиган мебель ўрнатилади. Бунда контракт шартларига кўра ижара объектининг ажралмас қисми бўлган, шифт, пол ва деворларга зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиб бўлмайдиган жами инвентарь, қурилган мебель ва бошқалар ижарага олувчига муайян компенсация тўланмай ижарага берувчининг мулкига ўтади.
1. Ижарага олинган хонадаги капитал таъмирлашни ижарага олувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин?
2. Ижара объектининг ажралмас қисми ҳисобланган ижарага олувчининг мол-мулки ижарага берувчининг мулкига ўтганда иккала тарафда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
3. Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
- Бепул – текин дегани эмас
Бизнинг МЧЖ спорт кийим-кечакларини ишлаб чиқаради ва сотади, шу жумладан жисмоний шахс билан шартнома тузиб, уларни Спорт федерациясига бепул беради. Ўзбекистон вакили сифатида спорт мусобақаларида (шу жумладан халқаро даражадаги) қатнашадиган спортчи билан шартнома тузилади. Унга молиявий ёрдам ҳам берилади. Спортчи Ўзбекистон терма жамоасининг расмий вакили ҳисобланиши ҳамда бепул кўрсатилган ёрдам Ўзбекистондаги спорт ривожига хизмат қилишини эътиборга олишингизни сўрайман.
Спортчида, шунингдек берувчи тараф – МЧЖда унга бепул спорт кийим-кечаклари ва молиявий ёрдам берганда солиқ оқибатлари қандай бўлади? Ушбу вазиятда жисмоний ва юридик шахсларга солиқ солишда қандайдир имтиёзлар мавжудми?
ЖШДСни ким, қандай тартибда ва қайси муддатларда тўлаши керак?
Агар кийим-кечак таннархи бўйича берилса, ЖШДС қайси суммадан тўланади?
Мазкур операциялар қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади?
|
|
Хўжалик юритиш амалиётидан
- Харажатлар ҳисобини алоҳида юритинг
Оилавий корхона Тошкент вилоятининг Зангиота туманида рўйхатдан ўтказилган. Корхона муассисларидан бирининг участкаси ҳудудида макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Фирма бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда бўлганида цехни ижарага олган ёки сотиб олган бўларди. Бироқ оилавий корхонадаги турар жой ва участка муассисга қарашли.
Ишлаб чиқариш жойлашган турар жой ва ер участкасини сақлаш (ижара, коммунал тўловлар, ободонлаштириш ва б.) харажатларини корхонанинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш зарурми? Бу ҳолда фирманинг ҳеч қандай харажат қилмаслиги далили таннархни пасайтириш деб ҳисобланмайдими?
- Ишончли вакилнинг харажатларини компенсациялаш
Бизнинг МЧЖ улгуржи савдога лицензияга эга, савдо маркасининг ягона дистрибьютори ва эгаси ҳисобланади. У мазкур савдо маркаси остида шарбатлар ва нектарлар ишлаб чиқарувчи завод билан ўраш материалини сотиб олиш учун текин топшириқ шартномасини тузди. МЧЖ топшириқ шартномасини бажараётганда ўраш материалини сотиб олиш учун импорт контрактини тузди. Унда у харидор, завод эса юк олувчи бўлиб чиқди.
1. Текин топшириқ шартномасини тузиш тўғрими?
2. Агар завод юк олувчи ва барча божхона харажатларини зиммасига олувчи тараф ҳисобланса, харидор (МЧЖ) ўров материалини кирим қилиши шартми? Агар шарт бўлса, қандай бухгалтерия проводкалари қилинади?
3. Завод қандай ҳужжат воситасида ўров материалини сотиб олишга сарфлаган пул маблағларини тўлаш талабини қўйиши мумкин? Қандай бухгалтерия проводкалари қилинади?
4. МЧЖ зиммасига қандайдир солиқ мажбуриятлари юкланадими?
|
|
Тадбиркор ён дафтарига
|
|
Хусусий иш
- Якка тартибдаги ёндашув
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмоқчиман. Фаолият соҳаси – ТИФ. Асосан фермер хўжаликлари ва агрофирмалар билан ишламоқчиман: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб оламан, қайта ишлайман ва экспортга жўнатаман.
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш, қайта ишлаш ва экспортга жўнатиш қайси фаолият турига киради?
2. Якка тартибдаги тадбиркор ушбу фаолият билан шуғулланиши мумкинми?
3. Якка тартибдаги тадбиркор – ТИФ қатнашчиси қандай солиқлар тўлайди ва қандай преференциялар ёки имтиёзларга эга бўлади?
|
|
Амалий бухгалтерия
- Тугалланмаган ишлаб чиқариш мавжуд бўлганда
Ишлаб чиқариш корхонаси хорижий брендларнинг маиший техникасини ишлаб чиқаради. Бизда ишлаб чиқариш мунтазам тусга эга эмас (баъзан бекор турамиз). Ишлаб чиқаришнинг ўзига хос жиҳати – конвейер линияси. Тўғридан-тўғри харажатларимиз – моддий. Қўшимча ишлаб чиқариш харажатлари (ҚИЧХ) – ишчиларнинг МҲТФ, ишчиларнинг МҲТФдан 15%, АВ (асбоб-ускуналар) эскириши, омборхона ижараси, чироқ, газ ва ҳ.к. Бизга таннархни аниқлашнинг норматив усули тўғри келади. Январда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди. Февраль ва мартда бекор турдик, яъни тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилмади, бироқ ҚИЧХ бўлди. Апрель ва майда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тикланди.
1. «Тугалланмаган ишлаб чиқариш» тушунчасига нималар киради?
2. Агар режали қийматдан келиб чиқиб таннархни аниқлашнинг норматив усулини танлаган бўлсак, ҚИЧХ тайёр маҳсулотга мутаносиб тақсимланиши керакми? Масалан: ҚИЧХ = 100 000 000 сўм, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш эса = 20 000 бирлик. ҚИЧХ тайёр маҳсулот бирлигига тақсимланади – 5 000 сўм, яъни 100 000 000 сўм / 20 000 тайёр маҳсулот бирлиги?
3. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилишига қараб ҚИЧХни йил давомида турлича тақсимлаш мумкинми? Яъни бекор турган ойларда ҚИЧХни тугалланмаган ишлаб чиқариш сифатида ҳисобга олиб, кейинги ойларда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига мутаносиб тақсимласа бўладими?
4. Тайёр маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати номоддий актив бўладими? Уни қандай қилиб тўғри ҳисобга олиш мумкин? Проводкалар қандай бўлиши керак? Мувофиқлик сертификатини олиш билан боғлиқ харажатларни дарҳол тайёр маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқариш тўғрими?
- Товар – еврода, ҳақи – сўмда
Харидор ташкилот (асосий фаолият тури – дори-дармон воситалари билан улгуржи савдо қилиш) хорижий ҳамкор билан биржа орқали шартнома тузди, унинг асосида товар (дори-дармон воситалари) сотиб олинди. 28.02.2017 йилда товар олинди. Унинг қиймати спецификация, божхона ва товарга илова қилинувчи ҳужжатларда еврода кўрсатилган. Товар учун кредиторлик қарзи 6011-валюта счётида акс эттирилади. Товарнинг ҳақи биржа орқали сўмда тўланади.
1. Импорт контракти бўйича кредиторлик қарзи валютаси ўзгаришини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин?
2. Биржа орқали ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим?
|
|
Таътилга чиқувчиларга маслаҳатлар
- Самолётда – саёҳатга
Август охирлаб, куз ҳам келиб қолди – ёзги таътиллар тугамоқда. Ҳар доимгидек самолётга чипта тугамоқда. Омади келганлар эса орзиқиб кутилган сафарга отланадилар. Божхона расмиятчиликлари ва қўл юкини самолётда ташиш сингари «майда-чуйда»лар саёҳатга отланганларнинг диққатини ортиқча безовта қилмаслиги учун қоидаларни эслатиб ўтамиз. Аввалги ёз мавсумларида самолётда сафарга чиққанлар ҳам бу эслатмаларни эътибор билан ўрганиб чиқишларини тавсия қиламиз, чунки мазкур масалада баъзи бир янги жиҳатлар пайдо бўлган.
|
|
Ижтимоий ҳимоя
|
|
Божхона
- Ахборот хуружининг йўли тўсилди
Божхоначилар 14 мингдан ортиқ «нобоп адабиётлар»нинг олиб ўтилишига чек қўйишди
- «Нафсим балодур...»
Инсон агар оқил бўлса, энг катта душманини яхши таниб олади – бу унинг нафсидир! Баъзида дунёпарастлик, бойликка ўчлик ортидан нафс домига тушган кимсалар пировардида барча нарсасидан – мисқоллаб йиққан обрў-эътибори, ҳурматидан бир зумда маҳрум бўлади. Бу ҳақда халқимиз «Менинг нафсим балодур, ёнар ўтга салодур» деб бежиз айтмаган.
|