|
Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!
- Ўзбекистон экспорт салоҳияти юксалмоқда
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган замонавий автомобиллар, телекоммуникация ускуналари, компьютер техникаси, кенг турдаги маиший электроника маҳсулотлари, жаҳонга машҳур матолару, улардан тайёрланаётган кийим-кечакларга дунё ҳавас қилмоқда.
|
|
Хабар
|
|
Хўжалик юритиш қоидалари
- Касса аппаратини қўлламаслик мумкин бўлган ҳолат
Юридик шахсни ташкил этмаган деҳқон хўжалиги боқилган чорва молларни деҳқон хўжалиги ҳудудида; ижарага олинган дўконда; бозорда сотади.
Юридик шахсни ташкил этмаган деҳқон хўжалиги қайси ҳолларда НКМдан фойдаланиши зарур?
- Эълон қилинмайдиган ҳисобот
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ, хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи манфаатдор банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқа шахслар учун очиқдир. Акциядорлик жамиятлари, шунингдек суғурта ташкилотлари, банклар, жамоат фондлари ва бошқа ташкилотлар ҳар йилги молиявий ҳисоботни акциядорларнинг ёки бухгалтерия ҳисоби субъекти бошқа юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 2 ҳафта олдин аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилиши шарт.
Ташкилотимиз – ломбард молиявий ташкилот ҳисобланади. Ташкилий-ҳуқуқий шакли – битта муассиси бўлган МЧЖ. Агар биз муассис битта бўлгани боис йиллик умумий йиғилиш ўтказмасак, йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилишимиз шартми, уни ким учун эълон қиламиз?
- Лицензия талаб этилмайди
Корхонамиз хорижий ҳамкоридан сотиб олган автомобиль мойини қадоқлаш ва сотиш билан шуғулланмоқчи. Агар автомобиль мойи хориждан олиб келиниб, шу ерда қадоқланаётган ва сотилаётган бўлса, ХХТУТ бўйича коди 11220 (нефтни қайта ишловчи ва нефть маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар (нефть қуруми чиқарадиган заводларсиз)) бўлган фаолият тури учун лицензия керакми?
|
|
Кадрлар бўлими
- Таътил олиш ҳуқуқи
Ходим 2016 йил 1 июнда ўриндошлик бўйича ишга кирди. Июнда унга 2016 йил 17 июндан бошлаб йиллик меҳнат таътили беришларини сўраб ариза ёзди, чунки ушбу даврга асосий иш жойидан йиллик меҳнат таътили берилган экан. Ўриндошлик бўйича иш жойида жамоа шартномаси билан йиллик асосий таътил муддати 24 иш куни этиб белгиланган. Июндаги лавозим маоши – 950 000 сўм.
Қонунга кўра у ўриндошлик бўйича йиллик меҳнат таътилига чиқа оладими? Агар чиқа олса, у қанча муддатга берилади, таътил пули қандай ҳисобланади?
- Ишдан бўшатяпсизми – ҳақини тўланг
Муассасада штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга қандай тўловлар тўланади?
- Ўриндош учун касаллик варақаси
Мен бир вақтнинг ўзида 2 та ташкилотда – асосий иш жойида ва ўриндошлик бўйича ишлайман. Касал бўлиб қолиб, 2 ҳафта касалхонада даволанишга мажбур бўлдим. Касалхонадан чиқаётганда 2 та ташкилотда ишлашимни айтсам ҳам, менга асосий иш жойига тақдим этиш учун фақат 1 та касаллик варақасини бердилар. Касал бўлганимни тасдиқлаш учун ушбу касаллик варақасининг кўчирма нусхасини олиб, уни аризага илова қилдим. Бироқ ўриндошлик бўйича иш жойимда касаллик варақасининг кўчирма нусхаси тасдиқланмаганлигини рўкач қилиб, унга ҳақ тўлашдан бош тортдилар. Бу вазиятда қандай йўл тутишим мумкин?
|
|
Паспорт масалалари
- Яшаш манзилисиз уч кун
Мен чет эл фуқаросига бериладиган яшаш гувоҳномасига эгаман, ҳозир Россияга доимий яшаш учун кўчиб кетаётганлигим сабабли квартирани сотаяпман. Жўнаб кетиш варақасини олиб, яшаш гувоҳномасини топширгач, Ўзбекистон ҳудудидан қанча муддатда чиқиб кетишим шарт?
- Битимда назарда тутилган
Қирғизистон фуқароси Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларни тақдим этаётганда паспортида визаси бўлиши шартми?
- Кириш чоғида муаммо бўлмайди
Ўғлим 2015 йил декабрда Нью-Йорк шаҳридаги Ўзбекистон консулхонасида янги намунадаги биометрик паспортни олди (АҚШда таълим олаётган талаба сифатида). Бироқ янги паспортда пропискаси ҳақида штамп ва чиқишга рухсат берувчи стикер қўйилмаган. Ўзбекистонга киришда муаммога тўқнаш келмайдими?
|
|
АвтоНорма
- Сохта битимни кашф этишга не ҳожат?
Мен хусусий фирма мулкдори ва раҳбариман. 2010 йилда барча солиқлар тўланганидан кейин қолган фойдага автосалондан «Матиз» автомашинаси олинди. Бугун унинг қолдиқ қиймати 1 500 000 сўмни ташкил этади. Мулкдор сифатида ДЙҲХХ органларига мурожаат этиб, автомашинани шахсий мулк қилиб бериш ҳақидаги буйруқни тақдим этдим. Мени нотариал идорага йўлладилар, нотариус 12 та ҳужжатни тақдим этишни талаб қилди. Шунингдек у автомашинани ўз номимга расмийлаштира олмаслигимни айтиб, қайсидир жисмоний шахс билан олди-сотди шартномасини расмийлаштиришни, сўнг у қайтадан бу машинани менга сотиши мумкинлигини маслаҳат берди. Ёки директор ваколатларини бошқа ходимга бериш кераклигини айтди, шунда у фирма номидан ҳадя шартномасини расмийлаштира олар экан. Нотариусларнинг айрим талаблари жуда қизиқ. Улардан бири менинг номимга ҳадя шартномаси расмийлаштирилиши учун турмуш ўртоғим розилик бериши кераклигини талаб қилди. ДЙҲХХда илгари бундай битимларни нотариуссиз расмийлаштирганликларини, бироқ солиқ органлари билан қандайдир ихтилофлар туфайли бундай қилмай қўйганликларини айтишди. Нима сабабдан мен ХК мулкдори бўлатуриб сохта битимларни расмийлаштиришим, уларни нотариусда тасдиқлашим кераклиги тушунарсиз. Эксперт-юристингиз Елена Ермохина менинг саволимга жавобан мулкдор «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига асосан автомобилни шахсий мулк қилиб бериш ҳақида қарор қабул қилиши кераклигини айтди. Ушбу битимни тасдиқлаш учун нотариусга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур: ХК мулкдорининг қарори, агрегат рақами рўйхат рақамига мувофиқлигини тасдиқловчи штамп қўйилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида ҳужжат (техпаспорт), автотранспорт воситаси бўлажак эгасининг паспорти. Ҳаммаси аниқ-равшан. Фойда ҳисобига хусусий корхонадан унинг мулкдорига транспорт воситасини қабул қилиш-топширишни расмийлаштиришни тартибга соладиган расмий ҳужжатларни, қонунларга, фармонларга ва бошқа ҳужжатларга ҳаволаларни топишда ёрдам берсангиз. Бу савол кўпгина хусусий бизнес вакилларини қизиқтиради.
- Хорижий фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш қанчага тушади
Мен ЎзР резидентиман, хорижий фуқаро учун Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эгаман. Автомактабдаги курсларни ўқиб битирдим. ДЙҲХХ органларида ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш учун имтиҳонларни топшираётганимда ЎзРнинг барча фуқаролари сингари эмас, балки хорижий фуқаро сифатида ҳақ тўлашим кераклигини айтишди. Мен 15 йил ичида бундай вазиятга энди тўқнаш келдим.
ЎзРда яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаро ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш учун имтиҳонларни топширишда қанча тўлаши кераклигини айтиб берсангиз.
|
|
Суд иши
- Ўз қарзимиз учунгина жавоб берамиз
1-МЧЖ (сотувчи) ва ХФ (харидор) 2015 йил январида 200 млн сўмга олди-сотди шартномасини тузишди. Унинг шартларига кўра харидор 5 банк куни ичида олдиндан шартнома умумий суммасининг 50%ини, қолган 50%ини эса товар етказиб берилган кундан бошлаб 30 кун ичида тўлаши керак эди. Шартномада назарда тутилган муддатларда харидор олдиндан тўловни амалга оширди, сотувчи ҳам ўз вақтида – февралда унга товарни етказиб берди.
Июнь ойида ХФ олдиндан 1-МЧЖнинг (бундан кейин – кредитор) ёзма розилигини олиб, ўз қарзини 2-МЧЖга ўтказиш тўғрисида битим тузди ва 1-МЧЖни 100 млн сўм қарзни тўлаш масаласи бўйича энди у янги қарздорга (2-МЧЖ) мурожаат қилиши кераклиги тўғрисида хабардор қилди. Кредитор янги қарздорга қарзни тўлаш талаби билан мурожаат қилди. Айни вақтда кредитор етказиб берилган товарга ўз вақтида ҳақ тўламаганлик учун пеня тарзида 20 млн сўм миқдорида неустойка тўлашни талаб қилди. Янги қарздор пеня тўлашдан бош тортди, чунки қарзни ўтказиш тўғрисидаги битимда янги қарздорнинг бундай мажбурияти назарда тутилмаган.
Янги қарздорнинг важларига кўнмаган кредитор 2015 йил июлида хўжалик судига 100 млн сўм асосий қарзни, 1 200 минг сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини тўлаган ҳолда етказиб берилган товарга ўз вақтида ҳақ тўламаганлик учун 20 млн сўм пеняни ундириш тўғрисида даъво билан мурожаат қилди.
Ишни кўриб чиқишга алоҳида талабларни қўймаган учинчи шахс сифатида ХФ жалб этилди.
|
|
Суд амалиёти
|