Norma.uz

«Савдо ва хавфсизлик» кўрик-танлови

 

Озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, савдо ва умумий овқатланиш субъектларида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида бу йил биринчи марта «Савдо ва хавфсизлик» кўрик-танлови ўтказилади.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган брифингда маълум қилинишича, мазкур танлов Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 июлдаги қарорига асосан Тошкент шаҳри миқёсида ўтказилади.

«Энг яхши йирик савдо объекти», «Энг яхши ўрта савдо объекти», «Энг яхши савдо объекти», «Энг яхши ресторан», «Энг яхши кафе», «Энг яхши чойхона» каби номинациялар бўйича ўтказиладиган ушбу танлов соҳага замонавий технологияларни татбиқ этишни рағбатлантириш, давлат стандартлари, санитария-гигиена, ёнғин хавфсизлигига оид норматив ҳужжатлар, қоида ва талабларнинг бажарилишига, шохобчаларга ёндош ҳудудларнинг ободонлаштирилишига хизмат қилади.

Танловда ресторан, бар, кафе, чойхона кўринишидаги умумий овқатланиш шохобчалари, бозор, гипермаркет, супермаркет, минимаркет, киоск шаклидаги тадбиркорлик субъектлари иштирок этиши мумкин.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2103 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика