|
Наврўзи олам муборак!
- Наврўз ифори боқийдир
Ислом Каримов ташаббуси ва жасорати билан ҳали мустабид тузум ҳукмрон бўлиб турган даврда Наврўз байрами қайта тикланди. Президентимизнинг 1990 йил 3 майдаги Фармонига мувофиқ Наврўз умумхалқ байрами, 21 март дам олиш куни, деб эълон қилинди. Ўтган йилларда Наврўз мазмунан янада бойиди, халқимизнинг қадим маданияти, эзгу фазилатлари тимсолига айланди.
|
|
Мавзуга қайтиб
- «Ким имтиёзлар олади?»
«СБХ»нинг 2016 йил 1 мартдаги 9-сонида экспертларимизнинг ушбу мунозарали материалини чоп этаркан, таҳририят акциядорлик жамиятлари томонидан имтиёзларни қўллаш масаласи бўйича давлат органларининг расмий нуқтаи назарини чоп этишга ваъда берган эди. Бугун биз Давлат солиқ қўмитасининг таҳририят сўровига жавобини эътиборингизга ҳавола этамиз.
|
|
Мутахассис жавоб беради
- АЖ: кенг миқёсдаги ўзгаришлар
2015 йилда акциядорлик жамиятлари фаолияти, корпоратив бошқарилиши ва уларга солиқ солишини ташкил этишни тартибга соладиган қонун ҳужжатларига кўп ўзгартишлар киритилди. Бугунги шарҳда биз 2016 йилда акциядорлик жамиятлари ўз тузилмаси, солиқ қонунчилигига риоя этиш, устав капитали ва корпоратив бошқаришда нималарни ўзгартиришлари кераклигини кўриб чиқамиз.
|
|
Солиқ солиш
- Бир ўзингиз эгалик қилинг
МЧЖ икки нафар жисмоний шахс томонидан таъсис этилган. Улардан бирининг улуши 3,33%ни ташкил этади, у улушни бошқа муассисга сотмоқчи. Бир жисмоний шахс томонидан устав фондидаги улуш бошқа шахсга сотилганда ва у бепул берилганда солиқ солишнинг тартиби қандай бўлади?
- Чипталар ҳам, автоматлар ҳам – тижорат
Жамоат ташкилоти ҳисобланадиган маданий-ижодий марказимиз Тошкентда спектакллар қўйиш билан шуғулланади. Театрга келадиган томошабинлардан ташқари, спектаклларга болалар уйларидан болалар текинга таклиф қилинади. Бизда фойда вужудга келмайди. Чипталарни сотишдан тижорат мақсадини кўзламаймиз, чунки уларни сотишдан олинган бутун тушум харажатларни қоплаш ва театрни сақлаб туришга йўналтирилади. Ташкилот ўзини ўзи молиялашни таъминлаш учун болалар ўйин автоматларини ўрнатишни мўлжаллаяпман. Маданий-ижодий марказ болалар ўйин автоматларини ишлатишдан олинган тушумдан қандай солиқларни тўлаши керак?
- Пенсионер дам олади, автомобиль эса ишлайди
Такси хизматлари кўрсатадиган фирма менга, ишламайдиган пенсионерга енгил автомобилимни (двигатель қуввати – 110 от кучи) унга ижарага беришни таклиф қиляпти.
Ушбу ҳолда фирма билан шартнома тузиш ва уни солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш керакми? Ижара ҳақи пенсиям миқдорига таъсир кўрсатадими?
Автотранспорт ижараси учун тўловнинг энг кўп ва энг кам ставкалари мавжудми? Ундан даромад солиғи ва суғурта бадаллари ушлаб қолинадими? Ижарадан олинган даромадни декларациялашим керакми? Агар керак бўлса, қачон ва қандай қилиб?
- Иш ҳақини фойдага йўналтиринг
Молиявий қийинчиликлар боис директор хусусий корхона – муассиси узоқ вақт иш ҳақи олмади. Унинг даромадларидан ҳар ойда ва ўз вақтида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва Пенсия жамғармасига ажратмалар ҳисоблаб ёзиб борилди.
Директор буйруқ чиқариб, ўзининг иш ҳақини корхона фойдасига киритиши мумкинми? Фирма танг вазиятдан чиққанидан кейин унинг иш ҳақи бўйича қарзини сўндириши мумкинми?
- Якка тадбиркор автомобилларни сақлайдими?
Якка тартибдаги тадбиркор автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эгами? У қандай солиқ ва йиғимларни тўлаши керак?
|
|
Амалий бухгалтерия
- Ҳисобрақамга келиб тушганда
Кичик корхона ўзи ишлаб чиқарадиган мис маҳсулотини экспорт қилади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига асосан ўзи ишлаб чиқарган товарларни экспорт қилишдан тушум 2016 йил 1 январгача мажбурий сотилмаган. Бироқ 2015 йил охирига келиб корхонада 2015 йилги экспортдан дебиторлик қарзи юзага келди. Мазкур дебиторлик қарзи бўйича валюта тушуми контракт шартларига кўра 1.02.2016 йилгача келиб тушиши керак эди. Тартибга 1-иловага киритилган ўзгартишларга мувофиқ, 2016 йил 1 январдан бошлаб экспортчи корхоналар – кичик тадбиркорлик субъектлари мис ва ундан ясалган маҳсулотлар экспортидан олинган валюта тушумини мажбурий сотишлари керак. 2015 йилда амалга оширилган экспортга мис маҳсулотини етказиб берганлик учун 2016 йилда олинган валюта тушуми мажбурий сотилиши керакми?
- Бир тугатиш иши учун учта ечим
Муассис корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бироқ корхонада ходимлардан иш ҳақи бўйича ва бюджетдан қарз мавжуд. Унда 2-сон картотека бор. Устав фонди тўлиқ шаклланган.
Муассис, агар у корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса, ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда корхона ходимларга иш ҳақи бўйича ва бюджетга қарзларни қандай сўндириши мумкин?
- Тўланмаган иш ҳақи корхона даромадими?
2013 йилда корхона ходимларга иш ҳақи ҳисоблаб ёзган ва ундан даромад солиғи, ЯИТ ва суғурта бадалларини тўлаган. Ишлаб чиқариш ҳажми мавжуд бўлмаганлиги боис унда 2-сон картотека юзага келди. Барча пул тушумлари солиқларга оид қарзларни сўндиришга кетган. Ходимларни ишдан бўшатишга тўғри келди, уларга иш ҳақи тўлови бўйича қарзлар корхона зиммасида қарз бўлиб қолди. 2015 йилнинг охирида корхона ўз фаолиятини тиклади.
У 3 йил давомида, агар ходимлар ишдан бўшаб кетган, улардан баъзилари Ўзбекистондан ташқарига кетиб қолган бўлсалар, иш ҳақи бўйича қарзларни даромадга ҳисобдан чиқариши мумкинми?
- Зарар ҳисобига қўшиб юбориш
2015 йилда 2 та ташкилот қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил қилинди.
Ташкилотни қайта ташкил этишдан кўрилган зарар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) қайси сатрида акс эттирилади?
|
|
Бухгалтерга ёрдам
|
|
Божхона
- Янги Кодекс асосида ишлаймиз
Янги таҳрирдаги Божхона кодексининг қабул қилиниши мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.
- Учрашувлар, анжуманлар, семинарлар: Кодекс қоидалари ўрганилмоқда
Йил бошида «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонун (20.01.2016 йилдаги ЎРҚ-400-сон) имзоланиши биланоқ Давлат божхона қўмитаси ундаги янгиликлар мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва умуман кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида идораларда ва минтақавий бўлинмаларда турли тадбирлар ташкил қилмоқда.
- Кучли ижтимоий ҳимоя омили
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни бундан қарийб йигирма уч йил бурун – 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, у меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг ягона тартибини белгилайдиган ҳамда фуқаролар соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлашга қаратилган асосий ҳужжатлардан бўлди.
|
|
Экспорт
- Куз ғамини қишда енг
Бу йил қиш одатдагидан ташқари илиқ келди. Минтақанинг мева-сабзавотчилик соҳаси экспорт салоҳиятига бағишланган Форум иштирокчиларини Фарғона водийси баҳорги дала ишлари бошланиб, интенсив боғлар барқ уриб гуллай бошлаган бир паллада кутиб олди. Импорт қилиш борасида ўзини кўрсатиши кутилаётган йирик савдо тармоқларининг, транспорт-логистика компанияларининг, ЕИ мамлакатлари (Латвия, Литва, Германия ва бошқалар), Қозоғистон, Россия, Беларусь бизнес уюшмаларининг, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси ва экспортини ривожлантиришдан манфаатдор ташкилотларнинг намояндалари ўзларини қизиқтираётган ҳосил ибтидосини кўришга муваффақ бўлдилар. USAIDнинг минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (REC) лойиҳаси томонидан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда ЕХҲТ ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 300 га яқин киши иштирок этди.
|