Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 12 / Мавзуга қайтиб

«Ким имтиёзлар олади?»

 

«СБХ»нинг 2016 йил 1 мартдаги 9-сонида экспертларимизнинг ушбу мунозарали материалини чоп этаркан, таҳририят акциядорлик жамиятлари томонидан имтиёзларни қўллаш масаласи бўйича давлат органларининг расмий нуқтаи назарини чоп этишга ваъда берган эди. Бугун биз Давлат солиқ қўмитасининг таҳририят сўровига жавобини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2016 йил 12 февралда юборилган 479226-сон ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 19 февралдаги ММ/04-01-32-14/140-сон мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2454-сон Қарори 4-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармони билан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга хорижий инвестор томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб юридик шахсларнинг фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш бўйича берилган имтиёзлар табақалаштирилган тарзда хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15 фоизидан 33 фоизигача миқдорни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилиши назарда тутилган.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, имтиёзлар фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон Қарорида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилади.

Х.ШОКИРОВ,

ДСҚнинг раис ўринбосари.

Прочитано: 2519 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика