14.03.2016
АО: меняемся глобально
В 2015 году было внесено много изменений в законодательные акты, регламентирующие организацию деятельности, корпоративного управления и налогообложения акционерных обществ. В сегодняшнем обзоре мы рассмотрим, что следует изменить акционерным обществам в своей структуре, налогообложении, уставном капитале и корпоративном управлении в 2016 году. далее...»» |
09.03.2016
Қайтарган мол-мулкингиз энди сизники эмас
2013 йил февралда хусусий корхона МЧЖ иштирокчилари таркибига пулсиз шаклда баҳолаш қиймати 50 млн сўм бўлган нотурар жой (дўкон) тарзидаги ҳиссаси билан қўшилди. 2015 йил май ойида ХК иштирокчилар таркибидан чиқишга қарор қилди ва МЧЖнинг умумий йиғилиши унинг улушини натурада – унга илгари киритилган ҳиссани топшириш йўли билан ажратишга қарор қилди. МЧЖ ва ХК объектни (дўконни) қабул қилиш-топшириш далолатномасини имзоладилар. МЧЖ таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритилганидан кейин 2015 йил июнида ХК «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Тошкент бошқармасига (бундан кейин – давлат органи) дўконга бўлган мулк ҳуқуқини қайтадан рўйхатдан ўтказиш тўғрисида мурожаат қилди. 2015 йил июлида ХК МЧЖ умумий йиғилишининг баённомаси ва нотурар жойни қабул қилиш-топшириш далолатномаси чиқиб кетган иштирокчи учун унга бўлган мулк ҳуқуқининг вужудга келганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланмайди деган асосга кўра (Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 7.01.2014 йилдаги 1-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида жавоб олди. Давлат органининг важ-далилларига қўшилмаган ХК 2015 йил сентябрида хўжалик судига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш қарорини бекор қилиш, шунингдек 1 302 240 минг сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Даъво предметига доир мустақил талабларни изҳор қилмаган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга МЧЖ жалб этилди. далее...»» |
09.03.2016
Узлуксизликни корхона белгилайди
Мен кўп йил ишлаганлик учун устама белгилайдиган корхонада 20 йилдан ортиқ ишлайман. Бир йил аввал қизимнинг соғлиғи ёмонлашганлиги боис ишдан бўшашга мажбур бўлдим. Бироқ 3,5 ойдан сўнг ўша корхонадаги ўз лавозимимга қайтдим. Менга энди сенга устама мумкин эмас дейишди, чунки узлуксиз иш стажи бир йилдан камни ташкил қилади. 3–4 ой узилиш бўлган стажим узлуксиз деб ҳисобланиши мумкинми? Узлуксиз стаж учун танаффус қанча муддатгача чўзилишига йўл қўйилиши мумкин? далее...»» |
09.03.2016
Байрам кунларида икки ҳисса тўланади
Ташкилот таълим бобида хизматлар кўрсатади. Электриклар, механиклар, қоровуллар бизда смена бўлиб, шу жумладан якшанба ва байрам кунлари ишлайдилар. Бундай ходимларга ҳақ қандай тўланади? далее...»» |
09.03.2016
Кеч қолганим хусусида
Мени қурилиш ташкилотига ишга қабул қилишди. Меҳнат шартномаси имзоланишига қадар мени ташкилотнинг ички тартиб қоидалари ва бошқа локал ҳужжатлари билан таништиришмади. Ходимлардан уларда иш бошланиши ва тугаши вақтига қаттиқ риоя этиш зарурлиги белгиланмаганлигини эшитдим. Шундай бўлса-да, ишга 25 дақиқа кечикканим учун мен интизомий жавобгарликка тортилдим – менга ҳайфсан эълон қилишди. Иш берувчининг мазкур қарори устидан шикоят қилишга қарор қилдим. Қаерга мурожаат этишим лозим? далее...»» |
09.03.2016
Шартномасиз муносабатлар
ХУМШ уй-жой мулкдорлари билан ширкат ўртасидаги шартномани бузган тақдирда шартнома мажбуриятларига риоя этмаганлик учун унга нисбатан қандай жарима санкциялари қўлланилади? далее...»» |
09.03.2016
Иккаласи бир квитанцияда
Мен иссиқ сув ва иситиш учун тўловни алоҳида квитанциялар билан тўлайман. Бироқ иссиқлик таъминоти ташкилоти уни умумийлаштириб ҳисоблайди, яъни иссиқ сув учун тўловни иссиқ сув ва иситиш учун деб ҳисоблайди. Шу тўғрими? далее...»» |
09.03.2016
Фақат текширув учун тўлаймиз
Газ ҳисоблагичи текширувдан ўтказилиши керак эди, мен уни ўтказиш тўғрисида ариза ёздим. Газ таъминоти ташкилоти ходимлари ҳисобга олиш асбобини жойдан олишлари учун қарийб 22 000 сўм тўлашимни талаб қилишди. Мен квитанция ёзиб беришларини сўрадим. Газчилар бундан бош тортишди, шу сабабли мен тўловни тўламадим. Текширувдан кейин ҳисоблагични ўрнатишди ва пломбалашди, бироқ пломбалаш далолатномасини олмадим. Тўловни тўламагунимча уни бермасликларини айтишди. Истеъмолчи ҳисоблагич текширувдан ўтгандан кейин уни ўрнатиш ва пломбалаш учун тўлов тўлаши керакми? далее...»» |
09.03.2016
Ўзингиз уламанг
Биз электр энергияси учун 4 ой пул тўламадик. Натижада бироз қарз ҳосил бўлди. Қарзимиз борлигидан хабардор қилмай туриб, бизни электр энергияси берилишидан узиб қўйишди. Биз уни мустақил равишда уладик, кейин огоҳлантиришда кўрсатилган рақам бўйича қўнғироқ қилдик. Бизга айтишларича, электр таъминоти ташкилоти ходимлари уйимизга кундузи бир неча маротаба келишган ва пулни тўлаш тўғрисида хабарнома қолдиришган. Бироқ хабарнома фақат бир марта келган. Инспекторнинг маълум қилишича, электр энергияси унинг ҳақини тўламаганимиз учун ўчирилган, ўзбошимчалик билан улаш эса қонунчиликни бузиш ҳисобланади. Қарзни ва энг кам иш ҳақининг ярми миқдорида жарима тўлашимиз лозимлигини айтди. Жарима тўлаш мажбурийми? далее...»» |
09.03.2016
Ортиқча тўланганми? – Бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказилади
Бир истеъмолчи электр энергияси учун тўлаган ортиқча тўловни бошқа истеъмолчига ўтказса бўладими? далее...»» |
09.03.2016
Турар жой мулкдорлари-ку бор, ширкат деганлари етишмаяпти-да фақат
Турар жой қурилиши муваффақиятли тарзда изчил кечаётган иқтисодий тараққиёт белгиларидан биридир. Ҳамонки, турар жойлар бунёд этилаётган экан, демак уларга талаб-эҳтиёж, бинобарин тўловга қурби келадиган истеъмолчилар бор. Мамлакатимизда янги қурилишлар қанчалик кўпайса, иқтисодиётимизнинг бу йўналишида ҳамма ишлар жойида деяверинг. Шу сабабли ҳам, Навоий шаҳрида шоҳона кўп қаватли уйлар қандай суръатлар билан қад кўтараётганлигини кўриб, миллий иқтисодиётимизнинг ҳар йилги ўсиш кўрсаткичи 8 фоизга тенг эканлигига тўла ишонч ҳосил қиласан киши. Ана шу тобора кенгайиб бораётган уй-жой хўжалигини бошқариш эса бутунлай бошқа масала. Бундай қараганда, «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон) ҳамда ҳамма нарса – ким, қандай ва нима учун жавоб бериши аниқ тавсиф этилган қонуности ҳужжатлари бордай. Бироқ салкам 10 йил муқаддам қабул қилинган норматив ҳужжатда бугунги айрим воқеликлар инобатга олинган бўлиши даргумон. Бу хил ўй-фикрларни ХУМШлар уюшмасининг Навоий бўлинмаси раиси, балансида 4 та беш қаватли уй бўлган «Мустанг Оқ тулпор» ширкати раҳбари Асқар ҲАМИДОВ билан суҳбатимиз ёрқин ифода этиши мумкин. далее...»» |
09.03.2016
Уйни ўзимиз бошқарамиз. Иккинчи қисм
Ширкатдан чиқиш ва уйдаги умумий мол-мулкни юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда мулкдорлар жамоаси бошқарувини йўлга қўйиш мумкинми? Ўтган мавзувий сонда («Норма маслаҳатчи», 16.02.2016 йилдаги 7-сон) ушбу йўлнинг бошланғич босқичи қийинчиликлари тўғрисида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани Қодиров кўчасидаги 11-уйнинг уй қўмитаси раиси Максим Черников гапириб берганди. Унинг фаол фуқаролик позицияси, ҳуқуқий саводхонлиги, бир сўзлиги, қатъияти, шунингдек аҳолининг қўллаб-қувватлаши туфайли кўплаб муаммоларни бартараф этишга муваффақ бўлинди. Бугунги сонда у мулкдорлар жамоаси томонидан хизматларни етказиб берувчилар билан муносабатларни йўлга қўйиш, уйдаги умумий инфратузилмани бошқариш, таъмирлаш, маълумотномалар бериш, бадаллар йиғиш ва ҳоказолар бўйича тажриба билан ўртоқлашишни давом эттиради. Ушбу амалиёт уйни ширкатсиз бошқаришнинг афзалликлари ва етарлича ҳуқуқий тартибга солинмаганликни намойиш этади. далее...»» |
09.03.2016
Давлат бюджетининг ташқи аудити
127 млрд сўмдан зиёдроқ молиявий камчиликлар бартараф этилди далее...»» |
09.03.2016
Тўланган пайтдан бошлаб бир йил ичида қайтарилади
Бизнинг МЧЖ пластмассадан буюмлар ишлаб чиқаради. 2014 йил 17 апрелда биз Хитойдан буюм ишлаб чиқариш учун пресс-қолип харид қилдик. Юкни расмийлаштиришга 156 000 сўм тўладик. Божхона йиғимлари, импорт божи, акциз солиғи ва ҚҚС суммаси 10 053 688,5 сўмни ташкил қилди. Президентнинг 24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон Фармони билан кичик тадбиркорлик субъектлари божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган. Имтиёздан фойдаланмаганимиз боис биз божхона тўловлари сифатида тўланган пулни қайтариб ола биламизми? Агар ололсак, буни қандай амалга ошириш мумкин? далее...»» |
09.03.2016
Сертификатсиз чиқаришмайди
Олиб келинадиган ускуналарнинг ҳаммасини биз Им-70, 74 ва Им-40 божхона режимларида расмийлаштирамиз. Бироқ ҳужжатларнинг тўлиқсиз пакети тақдим этилмайдиган вазиятлар учраб туради, масалан, мувофиқлик сертификати йўқ бўлади. Уни жуда узоқ кутишга тўғри келади. Ҳужжатлар дастлабки топширилишида ушбу сертификатсиз ҳам электрон шаклда шартли чиқаришни расмийлаштириш мумкинми? далее...»» |
09.03.2016
Ҳунармандларни қўллаб-қувватлаб
2015 йилда Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида бўлиб ўтган «Ўзбекистон керамикаси сақловчилари» кўргазмаси жамоатчиликнинг юксак эътиборига сазовор бўлди. Кўргазма маҳаллий ва хорижий ОАВларда, ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди. Нафақат сопол идиш ясовчи усталар, балки барча ҳунарманд усталар билан учрашувларда, одатдагидек, улар ясаган буюмларни хорижга олиб чиқишда тўланадиган солиқлар ҳақида кўп саволлар берилади. Ҳунармандлар бу ҳақда етарлича маълумотга эга бўлмаганликлари туфайли ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмайдилар. Шу боис биз бугун энг долзарб саволларга жавоб берамиз. далее...»» |
09.03.2016
Даромадларни декларациялаш фурсати етди
2016 ЙИЛ 1 АПРЕЛЬ – 2015 йилда олинган жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисида декларацияни тақдим этишнинг сўнгги куни. Кимлар декларация топшириши шарт, кимлар уни ихтиёрий равишда топширади, қандай ҳужжатлар тақдим этилади, декларация қандай тўлдирилади каби саволларга «Norma Ekspert» мутахассислари тушунтириш берадилар. далее...»» |
09.03.2016
Ватан олдида бурчлимиз
Божхона тизимидаги 23 йиллик хизматим давомида соҳанинг божхона экспертизаси, юкларни божхона кўригидан ўтказиш, валюта назорати каби муҳим йўналишларида фаолият юритиб келдим. Сўнгги 5 йил давомида эса янги – жамоатчилик билан алоқалар, ахборот хизмати йўналишида хизмат кўрсатиб келаётирман. далее...»» |
09.03.2016
Гулдек нафис, метиндек қатъий!
Бугун нафосат соҳибалари орасида парламентимиз сенаторлари, депутатлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, корхона ва ташкилотларда ишбошчи-раҳбарлар, тадбиркор-ишбилармонлар, спорт усталари, бир сўз билан айтганда, исталган соҳа вакилларини учратиш мумкин. Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи божхона органларида эса 300 нафардан ортиқ офицер опа-сингилларимиз хизмат қилиб келмоқда. Бугун улар билан яқиндан танишамиз. далее...»» |
09.03.2016
Тунда базм, эрталаб – солиқ
Корхонанинг фаолият тури – умумий овқатланиш (кафе). Мижоз бу ерда 80 киши учун базм ўтказмоқчи. Олдиндан тузилган менюга кўра базм 20 млн сўмга тушади, бунда хизмат кўрсатилиши санасидан 10 кун аввал олдиндан 100% ҳақ тўланиши лозим. Ҳисоб-китоб мижоз – жисмоний шахснинг пластик карточкаси воситасида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўлаш ва базмни ўтказиш саналари турли ойларга тўғри келади. Ҳар қайси тараф базмдан уни ўтказишдан камида 5 кун олдин бош тортиши мумкинлиги ҳам келишилган. Ушбу ҳолда пул мижозга тўлов топшириқномаси орқали қайтарилади. Кафе билан жисмоний шахс ўртасида базм ўтказишга шартнома тузиш шартми? У билан боғлиқ операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби қандай бўлади? ЯСТ ҳисоб-китоби чоғида базм ўтказилиши қандай ҳисобот даврида акс эттирилади? далее...»» |