Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 10 / Айёмингиз муборак, муҳтарама аёллар!

Ватан олдида бурчлимиз

 

Божхона тизимидаги 23 йиллик хизматим давомида соҳанинг божхона экспертизаси, юкларни божхона кўригидан ўтказиш, валюта назорати каби муҳим йўналишларида фаолият юритиб келдим. Сўнгги 5 йил давомида эса янги – жамоатчилик билан алоқалар, ахборот хизмати йўналишида хизмат кўрсатиб келаётирман.

 

 

Шуни алоҳида эътироф этишим керакки, мустақиллик йилларида шаклланиб, такомиллашиб келаётган божхона хизмати «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (ВМнинг 22.09.2006 йилдаги 203-сон) ҳамда Президентимизнинг «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (10.08.2011 йилдаги ПҚ-1595-сон) билан янада ривожланиш сари юз тутди: бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, идора раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш сингари вазифаларга алоҳида урғу берилди. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар менинг хизмат фаолиятимда ҳам ўзининг ижобий аксини топди. Яъни юқоридаги қонун ҳужжатлари билан Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларида ахборот хизматлари ташкил этилди. Бу эса, шубҳасиз, божхона органларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини ривожлантириш ҳамда янги поғонага кўтариш, соҳа фаолиятини кенг ёритишда холислик ва ҳаққонийликни таъминлаш, бу йўналишдаги кўрсаткичларнинг сифати ва сонини оширишда муҳим роль ўйнамоқда. Масалан, 2011 йил давомида ОАВда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси фаолиятига доир эълон қилинган телелавҳа, эшиттириш ва мақолалар 70 тани ташкил қилган бўлса, 2015 йилга келиб бу кўрсаткич 300 дан ортди.

Амалга ошириладиган бу йилги иш-режаларимиз ҳам бисёр. Сабаби, ўзингизга маълум, 21 апрелдан янги таҳрирдаги Божхона кодекси кучга киради. Демак олдимизда мазкур Кодекснинг қабул қилинишига сабаб бўлган заруратлар, унинг амалдаги ҳужжатдан фарқли жиҳатлари, белгиланган янги меъёрлар, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қулайликлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш вазифалари турибди.

Тан олиш керак, ишимизда қатъият ва талабчанлик ходимларга қўйиладиган асосий талаблардан ҳисобланади. Аммо қандай шароитда меҳнат қилишидан қатъи назар, энг асосий шарт шуки – аёл оилада ҳам, жамиятда ҳам ўзининг аёллигини, нафосатини унутмаслиги керак! Шу билан бирга аёл атроф-муҳитда содир бўлаётган янгиликларни ўринли мушоҳада қила олиши, рўзғорда эса моҳир уй бекаси ва қўли ширин пазанда бўлиши керак. Бу эса ундан ўз устида мустақил ишлаш, мунтазам изланиб боришни талаб қилади. Ўрганаман, изланаман деган аёл учун эса жамиятимизда ҳамма шарт-шароитлар муҳайё!

Ҳозир баҳорий кайфият ва аёллар байрами кунларида турган эканмиз, Ватан тинчлиги ва ободлиги учун барчамиз бурчли эканлигимизни эътироф этиб, божхона органларида хизмат қилиб келаётган хотин-қизларимизга кўпдан-кўп куч-қувват, оилаларига эса бахт ва қувонч тилайман!


Наргиза ЮНУСОВА
,

Ахборот хизмати катта инспектори.

Прочитано: 2079 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика