Norma.uz
Публикации
08.09.2014 Муддатга амал қилиш керак

Муассасамизда муддатли меҳнат шартномасига кўра пенсионер (67 ёшли) ишлайди. Шартноманинг муддати тугади, мен эса уни бу ҳақда огоҳлантирмаган эдим. Директор у билан шартномани узайтиришни хоҳламаяпти. Ходим норозилик билдирмоқда, у бундан кейин ҳам ишламоқчи. Бундай вазиятда нима қилиш керак?


далее...»»
08.09.2014 Икки иш – битта стаж

Мен бир ташкилотда бухгалтер бўлиб ишлайман, бошқасида эса фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича баъзи хизматларни кўрсатаман. Пенсияни ҳисоблаб чиқаришда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича иш стажи ҳисобга олинадими? Стажга меҳнат шартномаси эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома эканлиги таъсир кўрсатадими?


далее...»»
08.09.2014 Пенсияга – мудадатдан олдин

Мен 58 ёшдаман. Штат қисқариши муносабати билан мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳозирданоқ пенсияга чиқишим мумкинми?


далее...»»
08.09.2014 Ҳуқуқий вориснинг бурчи

Тугатилган корхонанинг собиқ ходимига 2008–2009 йилларда берилган имтиёзли пенсияни тўлашни талаб қилишлари тўғрими?


далее...»»
08.09.2014 Маълумотномага қараб ҳисобланади

Мен 54 ёшдаман. Иш стажим 32 йил. Учта болам бор. Пенсияни расмийлаштираётганда Пенсия жамғармасида мендан уч болани парваришлаш таътилларида бўлган вақтимни тасдиқлайдиган ҳужжатларни талаб қилишди. Нима учун уларни тақдим этиш керак? Иш стажимга уч болани парваришлаш таътиллари даврлари қўшилмайди-ку?


далее...»»
08.09.2014 Ким ҳақлию, ким айбдор?

Мендан 2 млн сўм миқдоридаги умумий ортиқча тўловни 2004 йилдан 2013 йилгача бўлган давр учун ушлашяпти. Пенсия жамғармасининг ҳаракатлари тўғрими?


далее...»»
08.09.2014 Ваколатлар бўлмаса шартнома ҳам бўлмайди

ХФ директори йўқлигида қўшимча битимга унинг ўринбосари имзо чеккан. Бироқ у ўз ваколатлари доирасидан чиқиб кетган, чунки ишончномада директор ўринбосари 30 млн сўмгача миқдордаги битимларни тузишга ҳақлилиги аниқ қайд этилган.


далее...»»
08.09.2014 Биринчи синф ўқувчисига эслатма

Жорий ўқув йилида 580 мингдан кўпроқ ўқувчи илк маротаба мактабга йўл олди. Мазкур эслатма ўқувчиларнинг ота-оналарига мактабда ва оилада таълим-тарбия ишларини оқилона олиб боришларида кўмак беради.


далее...»»
08.09.2014 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан norma.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
08.09.2014 Тегирмон гали билан

Бош бухгалтер ишдан бўшаётганда ишларни топширишнинг аниқ тартиби борми? Баъзан янги бухгалтерни ҳали топиб улгуришмаган, эскиси эса компанияни тарк этаётган вазиятлар ҳам учраб қолади. Бундай ҳолларда ишни кимга топширадилар? Ишга янги қабул қилинган бухгалтер қанақа таҳдид ва таваккалчиликларга дуч келиши мумкин?


далее...»»
08.09.2014 Солиқ тўламаслик оқибатлари

Агар хўжалик юритувчи субъектларда бюджет олдида қарз вужудга келса, солиқ инспекциялари уларга хизмат кўрсатувчи банкларга қарзнинг бутун суммасига инкассо топшириқномалари қўядилар.


далее...»»
08.09.2014 Ўлчов бирлигини ТИФ ТНдан изланг

Интернет-дўкон орқали Хитойдан дастгоҳларга эҳтиёт қисмлар сотиб олмоқчиман. Юк оғирлиги, чамаси, 70 кг бўлади, балки ундан кўпроқ бўлар. Эҳтиёт қисмлар турлари. Унинг фарқини юзаки билиш қийин. Бож тўлашим керакми ёки йўқми? Агар тўлаш керак бўлса, қандай тўланади: кг учун, ҳажм учун ёки донаси учунми?


далее...»»
08.09.2014 Маҳалла тасдиқлашга ваколат олмаган

Йил ўртасида ишга қабул қилинган, меҳнат дафтарчасига қараганда, жорий йилда ҳеч қаерда ишламаган ходимнинг даромадига қай йўсинда даромад солиғи солинади?


далее...»»
08.09.2014 Фойдаланилмаган меҳнат таътили кунлари

Февралда ишга қабул қилинган ходим апрелнинг охиригача ишлади. Май ва июнь ойларида ҳақ тўланмайдиган таътилда бўлди, июлда эса ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Агар меҳнат шартномаси бўйича асосий таътил 15 кунни, қўшимча таътил 6 кунни ташкил этса, фойдаланилмаган меҳнат таътили кунларининг сони қандай ҳисобланади?


далее...»»
08.09.2014 Меҳнат дафтарчаси учун проводкалар

Биз Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказидан меҳнат дафтарчаларининг бланкаларини олдик. Уларни олиш ва ҳисобдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?


далее...»»
08.09.2014 Буюртмачининг хом ашёсидан

Ташкилотимиз юридик шахс билан қайта ишлашга берилган хом ашёмизни қайта ишлашга шартнома тузди. Бухгалтерия ҳисобида металлни қайта ишлашга бериш, фланецларни тайёрлаш бўйича ижрочининг хизматлари ва тайёр буюмларни балансга қабул қилиш қандай акс эттирилади? Мазкур ҳолда ЯСТ тўловчиси бўлган буюртмачи корхонада қандай солиқ мажбуриятлари вужудга келади?


далее...»»
08.09.2014 Кофе ва чой дегустациясида

Кофе ва чой улгуржи савдоси билан шуғулланамиз, фирма ҳузурида дўконимиз бор. Вақти-вақти билан мижозлар маҳсулотни дегустация қилишади. Дегустацияланган товар ҳисобдан чиқарилишини қандай қилиб тўғри ҳужжатлаштириш керак? Бухгалтерия проводкалари қандай бўлиши лозим?


далее...»»
08.09.2014 Товар – ҳозир, пули – бугун, эрта, индинга

Корхонамиз улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланади. Биз Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган товарларни сотамиз. Уларни жисмоний шахсларга ҳақини бўлиб-бўлиб олиб сотмоқчимиз. Бунинг учун биз қандай рухсатнома олишимиз керак? Қандай қилиб бир бирликдаги товарни қисмларга бўлиб ҳисобдан чиқариш мумкин? ЯСТ қандай тўланади: савдо тушумидан 4%ми ёки жисмоний шахсга ёзилган ҳисобварақ-фактуранинг 4%и биланми?


далее...»»
08.09.2014 ННТнинг молиявий ҳисоботи

Инсонпарварлик фаолияти билан шуғулланадиган халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти филиали (ХХТУТ бўйича коди – 98600) молиявий ҳисоботни ДСИга қандай тартибда тақдим этади? У чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботнинг қандай шаклларини, қайси муддатларда солиқ органларига тақдим этиши керак?


далее...»»
08.09.2014 Сервис харажатлари

Бухгалтерия ҳисобида хизмат кўрсатувчи хўжаликнинг ишлар ва хизматларни реализация қилишдан даромади қандай акс эттирилади, улар бажарган ишлар ва кўрсатган хизматларнинг ҳақиқатдаги таннархи қандай ҳисобдан чиқарилади (2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар»)? Агар у 9100-ҳисобварақ бўйича ҳисобдан чиқарилса, болалар соғломлаштириш оромгоҳи тўғрисида сўз борганда, хизмат кўрсатувчи хўжаликнинг харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чегириладиган харажатлар ҳисобланадими?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика