|
09.01.2017
Меҳнат дафтарчаси: алмаштириш талаб этилса
Ташкилотимизда бланкалари белгиланган намунага жавоб бермайдиган меҳнат дафтарчалари борлиги аниқланди. Қонунчиликка мувофиқ, корхонамиз ходимларга дубликатларни расмийлаштириши керак. Ходимлар биз меҳнат дафтарчалари дубликатларига тегишли ёзувларни киритишимиз учун асос бўлувчи маълумотномаларни тўплашни истамаяптилар. Шу муносабат билан биз илк ёзув қандай бўлиши лозимлигини била олмаяпмиз. У эҳтимол: «Ходимнинг айтишича, умумий стаж шунча-шунчани ташкил этади...» деган ибора билан бошланар. Ходим олдинги иш стажига доир маълумотномаларни тўплашдан воз кечганда аввалги бланка (белгиланмаган намунадаги) алмаштирилса, меҳнат дафтарчаси дубликатини қандай тўғри тўлдириш мумкин? далее...»» |
|
28.12.2016
Бесўроқ чақириб олдилар
Таътилимнинг учинчи куни менга қўнғироқ қилиб, иш берувчининг буйруғи билан мени таътилдан чақириб олаётганларини айтдилар. Оилавий шароитимга кўра ишга чиқа олмадим, бироқ бу ҳақда телефон орқали огоҳлантириб қўйдим. Иш берувчи рад жавобимни меҳнат интизомини бузиш деб баҳолади ва менга ҳайфсан эълон қилди. Иш берувчининг хатти-ҳаракатлари тўғрими? далее...»» |
|
28.12.2016
Рўйхатнинг ҳаммасини ўқисангиз
Корхонамизда штат қисқариши муносабати билан ходимлар ишдан бўшатила бошланди. Агар ходимга ҳамма бўш лавозимлар таклиф этилмаган бўлса, уни ишдан бўшатиш мумкинми? далее...»» |
|
28.12.2016
Қайта ташкил этиш – ишдан бўшатишга сабаб бўла олмайди
Акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш чоғида ходимлар сонининг бутун таркибини қисқартириб, кичик корхоналарга ажратгандан кейин эса ушбу ходимларни ишга қабул қилиш зарурми? далее...»» |
|
21.12.2016
Тайёргарлик кўриладиган ва тугайдиган иш вақти
Корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари билан 8 соатдан иборат 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Иш режими соат 8.00 дан 17.00 гача. Тушлик учун танаффус соат 12.00 дан 13.00 гача. Хизмат автобуси ишчиларни ҳудудга соат 7.50 атрофида олиб келади. Ишчилар ишни бошлашдан олдин форма кийишлари ва зарур асбоб-ускуналарни тайёрлашлари керак. Иш куни охирида ишчига иш жойини тартибга келтириши, шунингдек ювиниб, кийимларини алмаштириши учун вақт керак бўлади. Шу муносабат билан саволлар юзага келади. 1. Агар иш куни соат 17.00 гача белгиланган бўлса, автобус ҳудуддан соат нечада чиқиб кетиши керак? 2. Иш жойини тайёрлаш, шунингдек кийиниш вақти соат 8.00 дан бошланадиган иш вақтига кирадими ёки ушбу таомиллар соат 8.00 гача тугатилиши шартми, ишчи соат 8.00 дан ишга киришадими? Иш жойини тозалаш, ювиниш ва кийимларни алмаштириш вақти 8 соатлик иш кунига кирадими ёки ишчи ушбу таомилларни соат 17.00 дан кейин бажарадими? 3. Агар иш жойини тайёрлаш ва ювиниш таомиллари 8 соатлик иш кунига кирмаса, ушбу вақт иш вақтидан ташқари деб ҳисобланмайдими? далее...»» |
|
21.12.2016
Кимнинг тиббий кўрикдан ўтиши мажбурий
Ишга қабул қилишда тиббий маълумотномани («086/У» шаклидаги) тақдим этиш мажбурийми, бу қайси қонун ҳужжатларига кўра белгиланган? далее...»» |
|
21.12.2016
Дам олиш кунида ишлаш: тўлов ёки отгул
Ходимни дам олиш кунлари – шанба ва якшанбада хизмат сафарига юбордилар. У ҳақиқатан ҳам дам олиш кунларида ишлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга. Ташкилот ходим 2 та дам олиш кунида ишлагани ўрнига 4 та отгул беришга ҳақлими? Ушбу отгулларни табелда ишга чиқмаганлик деб расмийлаштириш ва иш ҳақини ҳисобламаслик мумкинми? далее...»» |
|
29.11.2016
Ҳар қандай йўл билан қайтарилсин
Ишдан бўшаган ходим меҳнат дафтарчасини олиш учун қайтиб келмади. Корхона қандай қилиб қонунни бузмаган ҳолда меҳнат дафтарчасини эгасига жўнатиши мумкин? Агар олувчини меҳнат дафтарчасини олиши зарурлиги ҳақида хабардор қилса, кейинчалик уни почта орқали жўнатиши ёки ишончномага кўра қариндошидан бериб юбориши ва ҳ.к. мумкинми? далее...»» |
|
29.11.2016
Дам олиш куни ишдан бўшатганда
Таътиллар жадвалига кўра ходим таътилга чиқиши керак. Бунда у кейин ишдан бўшатган ҳолда таътил беришни сўраб ариза ёзди. Иш берувчи имзо қўйганидан кейин мен таътил кунларини ҳисоблаб, ходимнинг таътили шанба куни, яъни дам олиш куни тугашини аниқладим. Таътилдан кейин меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқда қайси санани кўрсатиш зарур? далее...»» |
|
29.11.2016
Меҳнат дафтарчаси – товар эмас
Иккита фирма битта бинодаги хоналарни ижарага олади. «А» фирмаси йил бошида меҳнат дафтарчаларини сотиб олди. Уларнинг бир қисмини ишлатмади, янги ходимларни қабул қилиш нияти ҳам йўқ. «В» фирмаси ишлатилмаётган меҳнат дафтарчаларини «А» фирмасидан сотиб олиши мумкинми? далее...»» |
|
23.11.2016
Директор ишдан қандай бўшаши мумкин
МЧЖ таркибида иккита иштирокчи юридик шахс мавжуд, улардан бири – Ўзбекистон резиденти, иккинчиси – норезидент. Айни пайтда МЧЖ директори ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқчи. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши чақирилиши ҳақида бир неча бор хабар берганимизга қарамай, норезидентнинг вакили муносабат билдирмаяпти ва келмаяпти (ҳозир резидент норезидентни иштирокчилар таркибидан чиқариш ҳақида судга ариза берган). Иккита муассисдан бири ҳозир бўлмаганда МЧЖ директори ёзма равишда огоҳлантирган ва 2 ҳафта ишлаб берган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми? Тегишли ҳужжатлар қандай расмийлаштирилади? далее...»» |
|
23.11.2016
Устанинг маълумоти бўлмаса
Ишга талабгорни суҳбатга таклиф этдик. 1988 йилда туғилган йигит коллежни тугатмаган экан. Саноат альпинизми устаси гувоҳномасига эга. Классификатор бўйича қайси лавозим ушбу ихтисосликка мувофиқ келади? далее...»» |
|
15.11.2016
Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатиш
Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-бандида меҳнат шартномаси ушбу асосга кўра бекор қилиниши учун тарафларнинг келишуви қандай расмийлаштирилиши кўрсатилмаган. Бу ҳолда ходим ариза ёзиши шартми? далее...»» |
|
15.11.2016
Иш жадвалини ўзгартирамиз
Мен хусусий фирмада КБ инспектори бўлиб ишлайман. Жамоа катта эмас. Фирма директори ходимларнинг иш вақти муддатини ўзгартиришга ва 5 кун ўрнига 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтасини белгилашга қарор қилди. Юрист ва менга тегишли ҳужжатларни тайёрлаш вазифаси топширилди. Уларни тузишда нималарни ҳисобга олиш зарурлигини айтсангиз. далее...»» |
|
15.11.2016
Иш жадвалини ўзгартирамиз
Мен хусусий фирмада КБ инспектори бўлиб ишлайман. Жамоа катта эмас. Фирма директори ходимларнинг иш вақти муддатини ўзгартиришга ва 5 кун ўрнига 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтасини белгилашга қарор қилди. Юрист ва менга тегишли ҳужжатларни тайёрлаш вазифаси топширилди. Уларни тузишда нималарни ҳисобга олиш зарурлигини айтсангиз. далее...»» |
|
15.11.2016
Ваколатларни қайд этиш зарур
Корхонада кадрлар бўйича инспектор лавозими бўш турибди, бироқ унинг вазифаларини бош бухгалтер бажармоқда. Бош бухгалтер меҳнат дафтарчасига ёзув қайд этишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлмаса, уларни ким тўлдиришга ҳақли? далее...»» |
|
20.10.2016
Иш кўпайиб кетганда
Ишлаб чиқариш зарурати сабабли ташкилот смена билан узлуксиз ишлаш учун ходимларни жалб этмоқчи. Қуйидаги жадвалга биноан ходимларни ишга қабул қилишга йўл қўйиладими: бир кун ходим кундузи – 12 соат ишлаб, 12 соат дам олади, иккинчи куни – кечаси (12 соат) ишлаб, 24 соат дам олади? далее...»» |
|
20.10.2016
Таълим ёки тажриба: қай бири муҳимроқ?
Ходим Классификаторга кўра ўрта махсус касб таълимини талаб қилувчи лавозимга жойлашмоқчи. Бироқ мактабни битирмагани сабабли ҳатто аттестати ҳам йўқ. Шунингдек Классификаторда кўрсатилишича, Классификаторда белгиланган маълумот даражасига ва йўналишига эга бўлмаган, лекин амалий тажрибага эга бўлган ходим маълумотнинг юқорироқ даражасини талаб қиладиган лавозимга қабул қилиниши мумкин. 1. Агар ходим Классификаторда белгиланган маълумот даражасига эга бўлмаса ҳам, тажрибага эга бўлса ва ишни тўлиқ ҳажмда бажарса, уни ишга қабул қилиш мумкинми? 2. Аттестатсиз ходимни Классификаторга кўра маълумот даражасига талаблар қўйилмаган лавозимга, масалан, ёрдамчи ишчи қилиб қабул қилиш мумкинми? Ёки ҳатто шу ҳолда ҳам ходим энг кам маълумот ва аттестатга эга бўлиши шартми? далее...»» |
|
20.10.2016
Директор устидан шикоят
Мактаб директори илгари мен бажарган нагрузкани анча қисқартириб (5 соатгача – бу ярим ставка ҳам эмас, балки чорак ставка дегани), янги ўқитувчини ишга олишга ҳақлими? Мактаб маъмурияти ўқув йили тугаганда, яъни таътилга чиққунларига қадар ходимларини нагрузка ҳақида огоҳлантириши шартми? далее...»» |
|
20.10.2016
Каникулда таътилга
Мен ташкилотда ишлайман. Яқинда раҳбариятнинг тавсиясига кўра олий ўқув юртига (Давлат бошқаруви академиясига) ўқишга кирдим. Ўқув юрти ҳақидаги низомда ишлаб чиқаришдан узилган, иш жойи ва маошни сақлаган ҳолда 2 йил ўқиш назарда тутилган. Таътиллар жадвалига кўра жорий йилда декабрда меҳнат таътилига чиқишим режалаштирилган. Бироқ сентябрда таътилга чиқишга қарор қилдим (МКнинг 144-моддасига кўра, бунга рухсат берилган). Бироқ ариза билан мурожаат қилганимда рад жавоби олдим, юрист уни МКнинг 145-моддаси 2-қисми бузилиши далили сифатида кўрсатди. У ўқиш вақтида меҳнат таътилига чиқа олмаслигимни назарда тутди. Кейинги 2 йиллик ўқиш даврида таътилга чиқа олмаслигим тўғрими? Бу ҳолда МКнинг 133 ва 134-моддалари талаблари бузилмайдими? Таълим олаётган ходим бу вақтда меҳнат таътилига чиқа оладими? Агар чиқа олмаса, 2 йиллик ўқишдан сўнг уни 3 йил учун бир йўла олиш ҳуқуқига эга бўладими? далее...»» |
