Norma.uz
Кадрлар бўлими
16.08.2019 Вақтинча бошқа лавозимга ўтиш: тўғри расмийлаштирамиз
Германия қўшма корхонаси ходими муассислар йиғилишининг баённомасига кўра 1 йилга директор этиб сайланган. Кадрлар хизмати ходимни директор лавозимига ўтказиш бўйича қўшимча битим тузди (ходимнинг ёзма розилиги билан). Мазкур ҳолатда директор лавозимига ўтказиш тўғри расмийлаштириляптими?
далее...»»
16.08.2019 Гувоҳнома зарур
Ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаши билан 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш таътилига чиқмоқчи. Мазкур ҳолатда ходима боланинг туғилганлик гувоҳномасини кўрсатиши зарурми?
далее...»»
06.08.2019 Ишдан четлаштирилдингиз!
Маст ҳолда келган ходимни ишдан четлаштириш тартиб-таомили нима учун керак? Ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши зарурми? Тиббий хулосадан ташқари яна қандай ҳужжатлар ишдан четлаштириш учун асос бўла олади? Бу саволларга жавоблар – шарҳимизда.
далее...»»
03.05.2019 Меҳнат дафтарчаларини расмийлаштириш ва ҳисобини юритиш жиҳатлари
Янги меҳнат дафтарчаларини олиш чоғида уларнинг ҳисоби Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш китобида, шунингдек меҳнат дафтарчаларини ҳисобдан чиқариш далолатномасида юритилади. Китобда ва ҳисобдан чиқариш далолатномасида рўйхатдан ўтказиш чоғида меҳнат дафтарчасининг серияси ва рақами нотўғри кўрсатилган бўлса (ассистент ва кадрлар бўйича инспекторнинг эътиборсизлиги), китоб ва далолатномаларни қайта ёзиш шартми? Мисол учун, китоблар ва далолатномада Т 123456-сон меҳнат дафтарчаси Шарипов С.К.га берилгани кўрсатилган, амалда эса у Аҳмедов В.Д. номига тўлдирилган бўлса? Китоб ва далолатномаларни қайта ёзиш шартми? Бундай ҳуқуқбузарлик учун қандай жавобгарлик назарда тутилган?
далее...»»
03.05.2019 Ходим фамилиясини ўзгартирди: қаерга ўзгартириш киритилади
Ходим фамилиясини ўзгартирганлиги муносабати билан паспортини алмаштирди. Маъмуриятни ярим йил ўтгач бу ҳақда хабардор қилди. Ходимнинг фамилияси (исми ёки отасининг исми) ўзгаргани ҳақидаги буйруқ қанча муддатда расмийлаштирилиши керак?
далее...»»
03.05.2019 Ишнинг иккинчи кунида иш ҳақи сақланмайдиган таътил
Янги ходимни ишга қабул қилдик. Эртаси куни у оилавий шароитига кўра 10 кунга иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришни сўраб ариза ёзди. У атиги 1 иш куни ишлаган бўлса, унга бундай таътил беришимиз мумкинми?
далее...»»
03.05.2019 Бир неча лавозимда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ
Ходимамиз (дорихона мудири) декрет таътилига чиқди. У декрет таътилида бўлган даврда дорихона мудирининг мажбуриятлари бошқа ходим – фармацевт зиммасига юкланиши тўғрисида буйруқ чиқарилди. Табиийки, унинг иш ҳақи дорихона мудириникидан кам. Унга қўшимча ҳақ тўланмай, фақат иш ҳақи тўланмоқда, ходим бунга рози бўлмаяпти. Шу тўғрими? Агар тўғри бўлмаса, дорихона мудирининг мажбуриятларини вақтинча бажаргани учун қўшимча ҳақ тўланиши тўғрисидаги буйруқни қандай расмийлаштириш лозим?
далее...»»
21.02.2019 Ҳар бир ҳужжатнинг ўз муҳри бор
Меҳнат шартномалари ва моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномаларга корхона муҳрини босиш шартми ёки кадрлар бўлими муҳрини босиш мумкинми? Қандай ҳужжатлар муҳр билан тасдиқланиши керак?
далее...»»
21.02.2019 Ишлаб чиқаришдан ташқаридаги муҳандис
Ўзбекистонда аккредитация қилинган, хўжалик фаолиятини амалга оширмайдиган хорижий ваколатхона шахсларни бош муҳандис ва лойиҳаловчи муҳандис лавозимларига ишга қабул қилиши мумкинми?
далее...»»
21.02.2019 Соғлиғи панд берган бўлса
Корхонада ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Унинг якунларига кўра кўп ходимлар, тиббий хулосага биноан, эгаллаб турган лавозимларида ишлашга яроқсиз деб топилди. Кадрлар бўйича инспектор тиббий кўрикдан ўтмаган ходимларга нисбатан қандай ҳаракат қилиши керак?
далее...»»
12.02.2019 Классификатор-2017 кенгайтирилди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи (24.01.2019 йилдаги 3132-сон) билан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (ХАЛИКК–2017) (ВМнинг 4.10.2017 йилдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
далее...»»
12.02.2019 Молия вазирлиги айрим тоифадаги ходимлар иш ҳақининг оширилиши хусусида тушунтириш берди
Идора ўзининг расмий сайтида тегишли ахборотни эълон қилган.
далее...»»
12.02.2019 Жамоа шартномаси макети янгиланди
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси 2019 йил учун Жамоа шартномасининг намунавий макети, шунингдек, тармоқ ва идоравий мансублигидан келиб чиқадиган ҳужжатларнинг янгиланган макетларини тақдим этди.
далее...»»
04.12.2018 Ишдан бўшаётганда ишлаб бериладиган кунлар ҳисоб-китобидаги байрамлар
Ходим ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб ариза берди. Ариза 2018 йил 7 март куни ёзилган, унда уни шу куниёқ, яъни 7.03.2018 йилдан ишдан бўшатишлари сўралган эди. Директор «2 ҳафта ишлаб бериш шарти билан ишдан бўшатилсин» дея резолюция қўйди. Ушбу 14 кун қачон тугайди: 21.03.2018 йилдами ёки байрамларни (8 март ва 21 март) ҳисобга олган ҳолда 22.03.2018 ёки 23.03.2018 йилдами?
далее...»»
04.12.2018 Умумий асосларга кўра таътил
Бўлимимизда 10 ва 12 ёшга тўлмаган иккита фарзандли аёл ишлайди. У соат 9.00 дан 16.00 гача давом этадиган, соат 13.00 дан 14.00 гача танаффус билан 6 соатлик тўлиқсиз иш кунини белгилашни илтимос қилиб раҳбариятга мурожаат қилди. Унинг аризасини кўриб чиқиб, тўлиқсиз иш кунини белгилашлари, бироқ иш ҳақи камайтирилиши ва, тегишинча, таътил ҳам қисқартирилишини маълум қилдилар. Шу тўғрими?
далее...»»
04.12.2018 Ишдан бўшаётганда тўлиқ ҳисоблашинг
Ходим ишдан бўшаётганда фойдаланмаган таътил учун унинг олдидаги қарзни у ишга жойлашган корхонага ўтказиш мумкинми?
далее...»»
30.10.2018 Ходимнинг мажбуриятларини кенгайтириш
Компаниямизда аппарат раҳбари – мансабдор шахслар ўз ваколатларини самарали ва аниқ ташкил этган ҳолда бажаришлари имконини берувчи шарт-шароитлар яратиш учун иш бошқарувчини тайинлаш зарур. Бироқ штат жадвалимизда бундай лавозим йўқ. Олий маълумотли ходимимиз бор. Бироқ унинг лавозим мажбуриятларида бундай функция қайд этилмаган. Ходим қўшимча ҳақ тўланса, масъул этиб тайинланишга рози. Бизнинг ҳолатда қўшимча мажбуриятлар юклатилганлиги ва қўшимча тўловни қандай расмийлаштирган маъқул?
далее...»»
30.10.2018 Ишдан бўшатиш – охирги чора
Ишда жанжаллашиб қолиб, ўз хоҳишимга кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим. Ўша кундан бери ишга чиқмаяпман. Иш берувчи мени прогул учун ишдан бўшатиши мумкинми?
далее...»»
19.09.2018 Ишдан бўшатиладиган ходимга бошқа ишни қандай қилиб тўғри таклиф этиш мумкин
Ишдан бўшатиладиган ходимга бошқа ишни қандай қилиб тўғри таклиф этиш мумкин Иш берувчи таклиф этиши керак бўлган бошқа ишга ўтказишлар орасида меҳнат шартномасини бекор қилиш ўрнига бошқа ишга ўтказиш алоҳида ўрин эгаллайди. Бошқа ишни таклиф этиш ва ходимнинг бошқа ишга ўтишдан бош тортишини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш, мазкур тартиб-таомилнинг ўзига хос жиҳатлари ва бунда кўп йўл қўйиладиган хатолар ҳақида «Norma» МЧЖ эксперти Ленара Хикматова сўз юритади.
далее...»»
30.08.2018 Кундузги бўлимда ўқийдиган талабани қисқартириш мумкинми
Мен олий таълим муассасаси талабасиман, ташкилотда тўлиқсиз иш куни давомида ишлайман. 2018 йил 2 июнда штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиш тўғрисидаги огоҳлантиришни имзоладим. Агар бунга рози бўлмасам, нималарга эътибор қаратишим лозим, ишдан бўшатаётганда менга қандай тўловлар тўланиши зарур?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика