МЧЖ штатида ишлайдиган ходимга ҳафтасига 2 кун ишлайдиган режим белгиланган, бу меҳнат шартномасида ҳам қайд этилган. Тўлов тури – маош. У 7 ой ишлаганидан кейин меҳнат таътилига чиқмоқчи.
Меҳнат таътили кунлари ва тўлов миқдори қандай ҳисобланади?
– Меҳнат таътиллари давомийлиги ходимларнинг иш режимига боғлиқ бўлмайди ҳамда ходимнинг меҳнат шартномасида белгиланган миқдорга мувофиқ бўлиши лозим.
Меҳнат таътиллари 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак, улар учун тўлов 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан календардаги иш кунлари бўйича ҳисобланади (МКнинг 134, 139-моддалари).
7 ой ишлаган ходимга тўлиқ ёки унинг илтимосига кўра қисмларга бўлинган ҳолда таътил бериш ҳуқуқига эгасиз, бунда бўлинган таътилнинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги керак (МКнинг 143, 146-моддалари). Йиллик таътиллар даврида ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўлов кафолатланади (МКнинг 133-моддаси) ва тўлиқ иш ҳафтасида ишлайдиган ходимга тўланадиган тўловдан фарқ қилади.
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.