Norma.uz
Кадрлар бўлими
29.04.2020 Стажёрнинг маоши
Ходим ишга қабул қилинаётганда етарлича тажрибага эга эмаслиги важидан кейинчалик маошини ошириб бориш шарти билан штатлар жадвалидагидан камроқ иш ҳақи беришга қарор қилинди. Янги ишга қабул қилинган ходимга штатлар жадвалидан камроқ маошни қандай тўғри белгиласа бўлади?
далее...»»
29.04.2020 Тўлов – баённома бўйича
Корхонада меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бўйича баённома тузиш мажбурийми?
далее...»»
29.04.2020 Филиал учун штатлар жадвали
Корхонанинг бош офиси Тошкентда жойлашган. Ўзбекистоннинг 7 та минтақасида филиаллар бор. Барчасида ягона штатлар жадвали (ШЖ) амал қилади. Директор бош офис ва филиалларда ўзининг ШЖ бўлиши кераклиги учун уни 8 та ҳужжатга ажратиб ташламоқчи. Имзолаш ва муҳр босиш ҳуқуқи фақат бош директорда мавжуд. Филиалларда директорлар бор, лекин уларнинг имзо қўйиш ҳуқуқи йўқ. Ягона штат жадвалини 8 та штатлар жадвалига бўлиб юборса бўладими?
далее...»»
29.04.2020 Доимий ходимни бошқа ишга ўтказиш
Ходимни бошқа лавозимга ўтказаётганда (доимий асосда) янги меҳнат шартномасини тузиш керакми?
далее...»»
29.04.2020 Иш берувчининг санитария меъёрларига доир масъулияти
Иш берувчи коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чораларни назарда тутмаган эди. Ходимнинг иш жойида Covid-19 вируси билан зарарланиши ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса бўлиб ҳисобланадими?
далее...»»
29.04.2020 Интизомсиз ходимни қандай ишдан кетказиш мумкин
Корхонада карантин режими жорий этилишидан олдин ҳам меҳнат тартиб-интизомини тез-тез бузиб турадиган – ишга кечикиб келадиган ходимамиз бор эди. Унга нисбатан ҳужжатлар билан тасдиқланмасдан, фақат оғзаки тарзда огоҳлантиришдан ташқари бирорта чоралар кўрилмаган. Ҳозир ходима масофадан туриб ишлашга ўтган, лекин унга жўнатилаётган ишни бажараётгани йўқ, телефон қўнғироқларига ҳам жавоб бермаяпти. Карантин режими тугагандан кейин бундай ходимани иш берувчининг ташаббуси билан қандай қилиб ишдан кетказса бўлади? Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан тугатилиши қонуний ва асосланган бўлиши учун ходимага нисбатан қандай чоралар кўрилиши лозим?
далее...»»
14.04.2020 ЭРИ барча калитлари бир хилда
Корхоналар илгари маълумотларни бухгалтерияда фойдаланиладиган ЭРИ ёрдамида ЯММТга киритган бўлсалар, фақат ЯММТ учун иккинчи ЭРИ калитини олгандан кейин корхона томонидан тизимда ишлаш янги калит ёрдамида давом эттирилиши мумкинми?
далее...»»
14.04.2020 Ходим терговда бўлганда…
Компанияда ҳайдовчи-экспедитор лавозимида ишлайдиган ходим ўз лавозим мажбуриятларини бажараётган пайтда ЙТҲга тўқнаш келган, одам уриб юборган. Ҳодиса содир бўлган жойда ДЙҲХХ ходимлари томонидан унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилган. Бинобарин, ходим ўз лавозим мажбуриятларини бажара олмайди. Ходимни бўш лавозимга ўтказишнинг имкони йўқ, у бунга рози бўлмаяпти. Айни пайтда жиноий иш қўзғатилган ва тергов ишлари кетаяпти. Ҳали суд бўлмади. Компания машинаси жарима майдончасига олиб кетилган. Иш берувчи ходим терговда бўлган даврда уни ишдан четлаштириши мумкинми? Шундай қилиш мумкин бўлса, унин ушбу даврдаги иш ҳақи қандай норматив ҳужжатга асосан ва қандай тартибда ҳисобланади?
далее...»»
14.04.2020 Розиликни олмасдан ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариш мумкинми
Бугунги вазиятда кўриб турилганидек, иш берувчи билан ходим ўртасидаги муносабатлар ноанъанавий тус олиб бормоқда. Лекин қонун ҳужжатларида бундай муносабатларни ҳал этиш йўл-йўриқлари баён этилган. Buxgalter.uz да юзага келаётган саволларга юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ жавоб берди:
далее...»»
08.04.2020 Мунтазам «касал» бўладиган ходимни қандай ишдан бўшатиш мумкин
Ходим ярим йил олдин ишга жойлашган, бироқ ишга чиқмаяпти. Касаллик варақаларини мунтазам тақдим этаяпти. 2019 йил 30 декабрда компаниянинг ички тартиб қоидалари тасдиқланган, уларга асосан ходимнинг иш жойида 3 соат мобайнида бўлмаслиги меҳнат вазифаларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Ходим 3 январдан бугунги кунга қадар иш жойида бўлмаган. 2020 йил 4 февралда меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун ходим ишдан бўшатилгани тўғрисида хабарнома юборилган, бироқ у 13 январда очилган ва яна давом эттириладиган касаллик варақасини жўнатган. Иш берувчи бундай ходимни қандай ишдан бўшатиши мумкин?
далее...»»
08.04.2020 ЯММТга қандай маълумотлар киритилади
АЖ шаклидаги, давлат улушига эга бўлмаган юридик шахс ишга қабул қилаётган ходимларининг аввалги иш жойлари ҳақидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга киритиши зарурми?
далее...»»
08.04.2020 Қоғоз меҳнат дафтарчаларини юритиш шартми?
Меҳнат дафтарчаларини юритиш бўйича йўриқнома талабларини бажариш лозимми ёки маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга киритишнинг ўзи етарлими?
далее...»»
08.04.2020 Қисман ҳақ тўланадиган таътил қандай расмийлаштирилади
Карантин чоралари муносабати билан корхонада иш тўхтатилган. Бўш туриб қолинган вақт учун ходимларга ўртача иш ҳақини сақлаб қолишнинг молиявий жиҳатдан имконияти йўқ, улар эса ўзларига иш ҳақи сақлаб қолинмаган ҳолда бериладиган таътил тақдим этиш тўғрисида ариза ёзишдан бош тортишмоқда. Ушбу вазиятда ходимларга таътилни расмийлаштириш ва уларга, айтайлик, МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида ҳақ тўлаш мумкинми?
далее...»»
08.04.2020 Қандай қилиб ходимларни тўлиқсиз иш вақтига ўтказиш мумкин
Меҳнатга ҳақ тўлашни илгариги даражада сақлаб қолиш учун пул етарли бўлмаса ва шу билан бирга ўз ходимларини сақлаб қолишни хоҳласа, иш берувчи қандай йўл тутиши лозим? Ходимларнинг бир қисмини тўлиқсиз иш вақтига ўтказиш мураккаб аҳволдан чиқиш йўли бўлиши мумкин. Бунда меҳнат қонунчилигининг барча талабларига риоя қилиш лозим. Саволларга юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ жавоб берди.
далее...»»
31.03.2020 Эҳтиёт чорасидан келиб чиқиб…
Ходимларни ўта йирик миқдордаги ўғирликда қўлга олишди. Бирининг иши терговда. Ушланганлиги тўғрисида ҳужжатлар мавжуд эмас. Иккинчи ходимни топиша олмаяпти. Учинчи ходимни ушлашган, у ҳам терговда – маълумотнома бор. Ўғирлик қилиб, иши терговда бўлган икки нафар ҳамда бирига нисбатан тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган ходимларни ишдан бўшатиб юборса бўладими? Агар бўшатиб бўлмаса, табелда қандай ёзув киритайлик?
далее...»»
31.03.2020 Таътилдаги таътил: ҳужжатли расмийлаштириш
Ходимага 1.02.2019 йилдан 31.01.2020 йилгача бўлган иш даври учун 2020 йилнинг 3 февралидан 29 февралига қадар 24 иш кунилик меҳнат таътили берилган. 24.02.2020 йилдан унга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасига биноан 126 календарь кунлик ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил расмийлаштирилди. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг бошланиши жорий йиллик меҳнат таътилига тўғри келган тақдирда, ходима ҳомиладорлик таътилига қайси санадан чиқарилади?
далее...»»
31.03.2020 Куну тун режимида ишлаганда иш вақти ҳисоби
Корхонада навбатчилик жадвали асосида куну тун ишланади. Ҳар бир навбатчиликдан кейин суткалик ҳисобот тузилади, унга кўра оператор эрталабки соат 8 да смена ва нефть маҳсулотлари қолдиқларини қабул қилади, бир сутка ишлагандан сўнг кейинги куннинг соат 8 ида ҳисобот топширади. Навбатчиликлар жадвалида фақатгина навбатчилик куни кўрсатилади. Табель эса 6 иш кунилик иш ҳафтаси ҳисобидан келиб чиқиб, ҳафтасига 40 соат деб тўлдирилади. Амалдаги куну тун ишлаганлик, навбатчиликлар жадвали ва меҳнатга ҳақ тўлашда номувофиқликлар бўлмоқда. Агар жадвал ҳақиқатда ишланган вақт бўйича тўлдирилса, ҳафтасига 40 соатдан кўп вақт ишланган бўлиб чиқмоқда. Яна жадвал бўйича навбатчилик қилаётган битта оператор билан бирор бахтсиз ҳодиса юз бериб қолган вазият юзага келиши мумкин. Лекин табелда унда ҳақиқатда дам олиш куни қайд этилган бўлади. Навбатчиликлар жадвали, табелни тўлдириш ва меҳнатга ҳақ тўлашни норматив ҳужжатларга амалда қандай мувофиқлаштирса бўлади?
далее...»»
31.03.2020 Ички меҳнат тартиби қоидалари: қандай танишиб чиқилади
МЧЖ ички меҳнат тартиби қоидаларини (ИМТҚ) қабул қилди. ИМТҚ билан танишиб чиқилганда ходимлар танишув варақасига имзо қўйишлари мумкинми ёки журнал юритиш шартми? ИМТҚ билан меҳнат шартномасида танишиб чиқиш қонунийми («Ички меҳнат тартиби қоидалари ва лавозим йўриқномаси билан танишдим»).
далее...»»
30.01.2020 Корхона қайта ташкил этилганда меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар
Бош бухгалтер 1-сонли фирмада меҳнат дафтарчаси бўйича, 2-сонли фирмада ҳисоб-китоб бухгалтери бўлиб ўриндошликда ишлайди. Октябрь ойида 1-сонли фирма 2-сонли фирмага қўшилди. Бош бухгалтер 2-сонли фирмада ўзи ўриндошликда шу лавозимда ишлаганидек, ҳисоб-китоб бухгалтери лавозимида ишлашга розилик билдирди. Бу ҳолда ҳужжатларни қандай тўғри тўлдириш ва меҳнат дафтарчасида ёзувлар қилиш керак бўлади?
далее...»»
30.01.2020 Меҳнат шартномасини тузаётганда тиббий кўрикдан ўтиш
Корхонада дори-дармон препаратлари ишлаб чиқарилади. Ходимларни ишга қабул қилиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинади: 1) наркологик диспансердан маълумотнома; 2) психоневрологик диспансердан маълумотнома; 3) флюорография билан бирга тиббиёт дафтарчаси; 4) 086-шакл бўйича маълумотнома; 5) ВИЧ-ОИТС мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома; 6) С гепатити мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома. Дори-дармон препаратларини ишлаб чиқаришга ишга қабул қилишда шахслардан қандай маълумотномаларни талаб қилиш зарур? Бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика