Norma.uz
НОРМА МАСЛАХАТЧИ
04.09.2020 Хорижлик муассис учун рухсат берувчи ҳужжатлар
Корхона хорижлик муассисни штатга ишга қабул қилмоқчи. Бунинг учун қандай рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши лозим ва ҳар доим шундай қилиниши керакми?
далее...»»
04.09.2020 Курраи заминнинг ярим бойлигига 26 киши эгалик қилмоқда
Дунёнинг 26 нафар бой одамлари сайёрамиз аҳолисининг ярми тўплаган бойликни қўлида сақламоқда, Ер куррасининг 70 фоиз аҳолиси ўсиб бораётган тенгсизлик шароитида яшамоқда, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш.
далее...»»
04.09.2020 Мақсадсиз харажатлар келишувни талаб этади
Нодавлат нотижорат ташкилоти мақсадли беғараз молиявий ёрдам олган ва сумма-нинг катта қисмини сарфлаб бўлган. Бироқ маблағлар ажратилган мақсадлар амалга оширилганидан кейин сумманинг бир қисми қолган. ННТ сумманинг қолган қисмини мо-лиявий ёрдам кўрсатган донор билан келишиб олмаган ҳолда, бошқа устав мақсадларига сарфлашни режалаштирган. Беғараз молиявий ёрдамнинг қолган қисмини мақсадли йўналиш бўйича эмас, балки бошқа мақсадларда фойдаланишни донор ва текширувчи органлари билан келишиб олиш лозимми?
далее...»»
04.09.2020 Тугатиш 6 ой ичида

100 фоизлик хорижий капиталли ташкилот (МЧЖ) муассиснинг қарорига кўра 2019 йил июнь ойида тугатиш жараёнини бошлаган. Барча кредиторлик қарзи сўндирилган, хо-димларнинг кўпчилиги пулли компенсация тўланиб ишдан бўшатилган. Октябрь ойида солиқ текшируви ўтказилган. Бироқ компания балансида асосий воситалар – ишлаб чиқариш ускуналари ҳисобда туради, улар юзасидан муассис бир қарорга келмаган: улар-ни сотиш ёки дивиденд сифатида олишдан бирини танламаган. Шунингдек яна 5 нафар ходим (қоровул, бухгалтер, тугатувчи) ишлайди, уларга иш ҳақи ҳисобланади, солиқлар тўланади, ДСИга ҳисобот топширилади. Ҳозирги пайтда муассис тугатиш жараёнини 2020 йил 3 июлга қадар узайтирган, яъни корхона деярли бир йилдан ортиқ муддатда тугатилади.


далее...»»
04.09.2020 Турар жой томини ижарага берса бўладими?
Ташкилот бинони ижарага беради. Ижарага берувчига уяли оператордан унга антенна ўрнатиш учун бино томини ижарага бериш таклифи тушди. Бошқа ташкилотга бинони ижарага берган ижарага берувчи бино томини уяли опера-торга ижарага бериши мумкинми?
далее...»»
04.09.2020 Баённома устидан шикоят қилиш ҳуқуқи

ЙПХ ходими жисмоний шахсга светофорнинг қизил чироғида ўтганлиги учун баённома-ни ноқонуний равишда расмийлаштирган. Ҳайдовчи ЙПХ ходими устидан қандай шикоят қилиши мумкин? Судга мурожаат қилишда давлат божи тўланиши лозимми?


далее...»»
04.09.2020 Республика ҳудудлари ва тармоқлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи республика комиссиясининг «Маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартиби

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат


далее...»»
04.09.2020 «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини ҳамда Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналарини ривожлантиришни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
далее...»»
04.09.2020 Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
далее...»»
04.09.2020 «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
далее...»»
04.09.2020 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Президент қарори билан иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсу-лотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди (10.07.2020 йилдаги ПҚ-4779-сон).
далее...»»
03.09.2020 «Цемент импорти тартибини соддалаштириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш чора–тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
далее...»»
03.09.2020 «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


далее...»»
03.09.2020 «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб–қувватлашнинг қўшимча чора–тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
далее...»»
02.09.2020 «Маҳалла оқсоқоли» умумий йиғилишда раис бўла оладими?

Ширкатимиз аъзоларининг умумий йиғилишларида кўпинча маҳалла қўмитаси раиси ҳозир бўлади. Баъзида у йиғилиш раиси ваколатларини ўз зиммасига олиб, йиғилишни ўзи бошқаради. Бу қонунбузарликка кирмайдими?


далее...»»
02.09.2020 Бадалларни кўтариб юборишди – мен уларни тўламайман
Кўп квартирали уйдаги жой мулкдори умумий мол-мулкни сақлаб туриш учун мажбурий бадалларни тўлашдан бош тортяпти. Унинг айтишича, уларни ошириш учун овоз бермаган, шу туфайли умумий йиғилиш қарорига бўйсунмас эмиш. Бошқа мулкдор ҳам бадалларни тўламоқчи эмас, сабаби у ўзини ширкатнинг аъзоси деб ҳисобламайди. Айтишича, таъсисчилар мажлисида иштирок этмаган, уни тузишда овоз бермаган, шундай экан, бадалларни ҳам тўламоқчи эмас. Янги уй-жой қонун ҳужжатлари бу масалаларни қандай тартибга солади?
далее...»»
02.09.2020 Қандай қилиб йирик УМШдан чиқиш ва мустақил рўйхатдан ўтиш мумкинлигининг 11 қадами
Йирик УМШ ишидан норози бўлган фуқаролар ундан чиқиб кетиб, мустақил ширкатни тузмоқчи бўлишгани – кўп учрайдиган ҳолат. Одатда «ажралиб кетиш» оғир кечади. Ҳамма нарса очиқ-ойдин, тушунарли бўлган муваффақият билан ишлаётган ширкатдан-ку, ҳеч ким чиқмайди. Қонунбузарлик устига қонунбузарлик бўлиб турган ширкатдан эса чиқишингизга йўл беришмайди, тиш-тирноқлари билан қаршилик кўрсатишади. У ердаги ёндашув аниқ – уйлар қанча кўп бўлса, шунча соз. Савол туғилади: кимлар учун соз? Ҳар ҳолда мулкдорлар учун эмаслиги аниқ. УМШ аъзолари бир қисмининг бундай ҳамжамиятлардан чиқиб кетиши бошқалар учун ўрнак бўлиши мумкин. Уйларда яшовчилар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни талаб қила бошлашади. Қонунбузарлик билан ишлаётганларнинг сир-асрорлари юзага чиқиб қолиши мумкин. Раҳбарият яшовчиларга бадалларни тўламаётганлари, кредит маблағларини сўндиришнинг имконияти бўлмаётганини рўкач қилади. Фуқаролар эътироз билдиради: «Кредитлар олмаганмиз, бу борада ҳеч нарса билмаймиз, маблағларнинг қаерга кетгани – бизга қоронғу». Майли, шундай ҳам дейлик, аммо битта «лекини» бор-да. Агар йирик ширкатда раҳбариятнинг иши назоратга олинган бўлмаса, яшовчилар ўзларининг пешона тери билан топган пуллари нималарга сарфланганини билмаса, демак, улар ўз маблағларининг бошқалар томонидан ўнгу сўлга исроф қилинишига йўл қўяётган бўлади. Бу ҳолда янги ширкатларда ўзгаришлар бўлишига умид қилиш мумкинми? Муаммо уйларнинг сонида эмас, одамларда қолган. Одамлар шинам уйларда яшашни қанчалик хоҳлашади, бунинг учун бирор ҳаракат қилишга тайёрмилар-йўқми, гап ана шунда. Йирик УМШдан асаббузарликлар билан эмас, балки дўстона ажраб чиқиш учун нималарни билиш лозим?
далее...»»
02.09.2020 Қарорлар қабул қилинг – муқобил йўллари бор
Кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорлари аксарият ҳолларда кўпчиликнинг овози билан эмас, балки йиғилишда иштирок этаётган камчилик мулкдорларнинг овози билан қабул қилинади. Бу уй-жой қонун ҳужжатларидаги нормаларда белгиланганига айнан тескари ишдир. Негаки мулкдорларни умумий йиғилишга тўплаш бизда доим муаммо бўлган – кимдир йиғилишга келишни истамайди, бошқаси келолмайди, яна бошқалари учун бу ишларнинг умуман қизиғи йўқ. Натижада демократик тамойил зарур тарзда ишламайди. Кўпчилик мулкдорлар ушбу ахборотни ўз вақтида олишмайди. Баъзида бу хабар уларга умуман етиб бормайди. Уйда яшовчиларнинг УМШ, бошқарувчи компания ёки уй кенгашининг иши тўғрисида хабардор бўлмаслиги – томонлар ўртасида юзага келаётган муаммоларга сабаб бўлаётир. ККУ бошқарув органларига нисбатан норозилик, ишончсизлик уруғлари шунда сепилади. Бунинг оқибати ўлароқ уйда яшовчилар мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортишади, уй-жой фондини бошқариш дастаклари ишдан чиқади. Турар жойга оид янги қонун ҳужжатлари мулкдорлар умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишнинг муқобил вариантларини назарда тутади: умумий йиғилишда ширкат аъзосининг иштирок этиши, мулкдорлар ўртасида сўров ўтказиш шулар жумласидан. Ўз кучини йўқотган «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунда ҳам бундай вариантлар назарда тутилган бўлса-да, бироқ улар етарлича тартибга солинмаган эди. «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунда бу муаммолар бартараф этилди, қарорлар қабул қилишда турар жой мулкдорларининг имкониятлари кенгайтирилди. Бу имкониятлардан фаол фойдаланиш учун нималарни билиш зарур?
далее...»»
31.08.2020 Ўзим билан шартнома тузаман…
«МЧЖда – ягона таъсисчи, унинг ўзи– директор. У билан меҳнат шартномаси тузиш керакми? У ким билан шартнома тузади – ўзи биланми?».
далее...»»
31.08.2020 Таътилга чиққан ходим касал бўлиб қолса
Ходим таътилга чиқди, қайтишда меҳнатга қобилиятсизлик варақасини тақдим этди. Бухгалтерлар ва кадрлар ишини юритувчи ходимлар амалиётда бундай вазиятга кўп тўқнаш келадилар. Бир қатор саволлар юзага келади: бу ҳолда касаллик варақаси бўйича тўловлар суммаси қандай ҳисобланади? Таътил кунларини кўчириш керакми? Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилган бўлса, нима қилиш керак?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика