13.06.2017
Тамаки маҳсулотлари – махсус товар
Якка тартибдаги тадбиркор ёки кичик корхона (фаолият соҳаси – чакана савдо) келгусида қайта сотиш учун корпоратив пластик картадан тамаки маҳсулотларини сотиб олишга ҳақлими? далее...»» |
13.06.2017
Танлаш эркинлиги
Корхона ходимлар билан касаба уюшмаси тасдиқлаган жамоа шартномасини тузди. Агар корхонада жамоа шартномаси амал қилса, касаба уюшмасига ажратмалар тўлаш мажбурийми ёки ихтиёрийми? далее...»» |
13.06.2017
Меҳнатни муҳофаза қилиш: ким жавобгар бўлади?
Қандай шароитда айни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандисда жиноий жавобгарлик юзага келади? далее...»» |
13.06.2017
Бошқа ишга ўтайми ёки бўшайми?
Ташкилот трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Трикотаж полотнолар ишлаб чиқариш учун технология ва меҳнатни ташкил этишни ўзгартириш режалаштирилмоқда. Ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда штатдаги ходимлар сонини қисқартириш мўлжалланган. Шунингдек ташкилот ҳудудида ижара асосида трикотаж буюмлар ишлаб чиқарувчи бошқа ташкилот ишлайди. Иккала ташкилот раҳбарлари олдиндан аҳдлашиб олиб, бир ташкилотдаги бўшаётган ишчиларни меҳнат шартлари ва тўланадиган ҳақни ўзгартирмасдан бошқасига ўтказишга ҳақлими? Агар мумкин бўлса, қандай асосларга кўра? далее...»» |
13.06.2017
Етказиб беришнинг кечикиши қачондан ҳисобланади?
«Норма маслаҳатчи» газетасининг 25.04.2017 йилдаги 17 (614)-сонида «Етказиб бериш кечиктирилгани учун пеня» сарлавҳали материалда маҳсулот етказиб бериш муддатидан эртаси куни бажарилган мажбурият учун 1 кунга пеня ҳисобланиши юзасидан тушунтириш берилган. Масалан, маҳсулот етказиб беришнинг охирги муддати этиб 2017 йил 16 март куни белгиланган бўлса-ю, лекин маҳсулот 17 мартда етказиб берилса, кечиктирилган 1 кун учун пеня ҳисобланади дейилган. ФКнинг 261-моддаси 3-қисмида «Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҲАР БИР КУНИ учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади» деб белгиланган. Юқоридаги ҳолатда маҳсулот етказиб бериш муддати 2017 йил 16 март деб белгиланган, лекин у, айтайлик, 17 март куни соат 12.00 да ёки 15.00 да ва ҳ.к. соатда етказиб берилган ва бу билан кечикиш 12 ёки 15 ёхуд ҳ.к. соатга юзага келган ҳисобланади, шундайми? 261-моддада эса «ўтказиб юборилган муддатнинг ҲАР БИР КУНИ» учун дейилмоқда. Демак «БИР КУН» ўтиши учун маҳсулот келишилган куннинг эртасига 24 соатдан ортиқ кечикиши керак. Бизнинг фикримизча, маҳсулот белгиланган муддатнинг эртаси куни етказиб берилса, 24 соатдан ортиқ бўлмаганлиги, яъни «БИР КУН» ўтмаганлиги учун пеня ҳисобланишини нотўғри деб ҳисоблаймиз. далее...»» |
13.06.2017
Ускунани сотаётганда техпаспортни илова қилинг
Ташкилотимиз электр техника ускунасини (туркум эмас, якка тартибдаги буюртмалар бўйича, масалан, қуруқ қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқарувчи ускуна) тайёрлашни режалаштирмоқда. 1. Ушбу фаолият тури лицензияланиши керакми? 2. Олди-сотди шартномасига кўра тайёрланган электр техника ускунаси келгусида сотилганда илова қилинувчи ҳужжатлар пакети рўйхатида нималар бўлиши керак (паспорт, сертификатлар ва ҳ.к.)? далее...»» |
07.06.2017
Таомнинг ҳаммаси ҳам фойдали бўлавермайди
Ҳаммамиз тўкин дастурхонни яхши кўрамиз. Лекин баъзида сифатсиз озиқ-овқат тайёрлашда шундай жиноятлар учраб турадики, улар асосан кишиларнинг, айниқса болаларнинг соғлиғига жиддий, баъзан ўнглаб бўлмайдиган даражада зарар етказиши мумкин. Сифатсиз маҳсулот истеъмол қилиниши натижасида кўпинча ўткир ошқозон-ичак касалликлари юзага келади, айрим ҳолларда эса у ўлим билан хотима топади. далее...»» |
07.06.2017
Лифтдан фойдаланмасам ҳам, ҳақини тўлайман
Уйимиздаги лифт бузилиб қолди. Ширкатда уни таъмирлаш учун маблағ йўқ, чунки том ва ертўлани капитал таъмирлашга олган кредитларни тўлаяпмиз. Раис уй аҳлига кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилиш шарти билан лифтни таъмирлашга бир марталик ихтиёрий бадал тўлашни таклиф қилди. Мен биринчи қаватда яшайман. Лифтдан фойдаланмайман. Нимага унинг учун ҳақ тўлашим керак? Бундан ташқари, мажбурий бадал таркибида лифтга хизмат кўрсатиш ҳақи инобатга олинган. Кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида яшовчилар учун бадални камайтириб бўлмайдими? далее...»» |
07.06.2017
Реал жавобгарлик – виртуал участка
Аксарият ширкатларни ер участкаларидан маҳрум қилганларига 10 йилдан кўп вақт ўтди. Улар участка чегараси турар жой биносининг пастки қисми бўйлаб ўтадиган кадастрларни олдилар. Бу қонун ҳужжатларини қўпол бузишдир. Зеро ХУМШнинг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи Ер ва Уй-жой кодекслари, ХУМШ тўғрисидаги Қонун, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган. далее...»» |
07.06.2017
ХУМШни ёппасига кредитлаш
Сўнгги пайтда ижтимоий тармоқларда ширкатларни капитал таъмирлаш учун кредитлар олишга зўрлаётганлари ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Уларга қандай турдаги ишларга қанча миқдорда қарз маблағлари олишни буюраётганликларини ёзмоқдалар. Қайси пудратчи билан шартнома тузиш ва материалларни қаердан сотиб олишни кўрсатаётган эмишлар. Ширкатлар учун том, ертўла, электр хўжалиги биринчи навбатдаги ишлар бўлcа-да кўпинча видеокузатув камералари, пластик ромлар ўрнатиш, ҳудудни (дарвоқе, кадастр билан ХУМШга бириктирилмаган) бетонлаш устувор вазифаларни четга cуриб қўяди. Баъзан кредит олиш таклифига рад жавоби берилганда ХУМШга босим ўтказила бошлайди. Буларнинг бари – қонун ҳужжатларини бузиш, унинг фаолиятига қўпол аралашиш. далее...»» |
07.06.2017
Газчилар билан муносабатларда 22 ихтилофли вазият
Газ етказиб берувчилар қонунни четлаб ўтиб, асоссиз тўлов ҳисоблаб ёзишлари мумкин. Бу қандай ҳолларда юз беришини кўриб чиқамиз. 1 Истеъмолчиларни газни ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказиш оралиғи ўтаётганлиги ва текширувни белгиланган муддатларда ўтказиш зарурати ҳақида ўз вақтида хабардор қилмаслик. далее...»» |
07.06.2017
Молия вазирлиги Давлат бюджетининг ижроси бўйича ҳисобот берди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар парламент назорати доирасида Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ҳамда 2017 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар. далее...»» |
01.06.2017
Коррупцияга қарши курашиш йўлида
Бугунги кунда коррупция дунё мамлакатларини безовта қилаётган муаммолардан бирига айланган. Бу салбий воқеликка қарши курашиш борасида Ўзбекистонда ҳам муайян қонунчилик базаси яратилган. далее...»» |
01.06.2017
Ташкилот ва фуқароларнинг транспортидан фойдаланганлик учун зарар қандай қопланади
Ташкилот ва фуқароларнинг транспортидан фойдаланганлик учун зарар қандай қопланади Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2017 йилдаги 235-сон қарори билан Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. далее...»» |
01.06.2017
Ўз вақтида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ
Турмуш ўртоғимнинг эски намунадаги паспорти муддати 10.05.2017 йилда тугади. Яқин ҳафтада паспортини алмаштиришга шароити йўқ. Эски паспортнинг амал қилиш муддати ўтганлиги учун унга жарима солинадими? Турмуш ўртоғим – Ўзбекистон фуқароси биз илгари яшаган квартирада пропискадан ўтган. Эски паспортини алмаштирганидан кейин ўша тумандаги янги яшаш жойида пропискадан ўтиши керак бўлади. Агар у хизматни ўтамаган бўлса, янги манзилда пропискадан ўтиш учун ҳарбий комиссариатга мурожаат қилиши ва маълумотномалар тўплаши зарурми? далее...»» |
01.06.2017
Пенсионерларнинг шахсий карточкалари
Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 4.04.2017 йилда 2657-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди. далее...»» |
01.06.2017
Шахсий ҳамёнингизни корпоратив ҳамён билан адаштирманг
Иш ҳақи пластик карточкасидан корпоратив карточкага электрон тўлов тизимлари (Click, Payme ва б.) орқали маблағни ўтказиш мумкинми, қандай ҳужжатлар асосида? далее...»» |
01.06.2017
Апельсин ўрнига картошка
Бухгалтерларнинг ҳаммасига Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари яхши маълум: ташкилотлар ўз пул маблағларини банкларда сақлашлари шарт. Албатта, улар ўз кассаларида иш куни охирида қолган нақд пулларини сақлашлари мумкин, бироқ улар фақат белгиланган лимит доирасида бўлиши керак. Бунда ташкилотга тегишли бўлмаган нақд пул ва бошқа қимматликларни кассада сақлаш тақиқланади. Ташкилотларда барча пуллар ва бошқа қимматликлар ёнмайдиган металл жавонларда (сейфларда) сақланади. Иш куни тугаши билан улар калит билан қулфланади ва кассир муҳри билан сурғучланади. Муҳр шикастланган, қулф, эшик ва панжаралар бузилган тақдирда кассир дарҳол бундан ташкилот раҳбарини хабардор қилиши шарт. У эса ўз навбатида юз берган воқеа ҳақида ички ишлар органларига маълум қилиши ва милиция ходимлари келишигача кассани қўриқлаш чораларини кўриши керак. Бироқ, амалиётнинг кўрсатишича, агар қоидалар бузилган бўлса, демак бу кимгадир керак бўлганидан дарак беради... далее...»» |
01.06.2017
Ўқитувчининг узоқ дам олиши
Давлат мактаби ўқитувчилари учун таътиллар давомийлиги қандай белгиланади ва қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади? далее...»» |
01.06.2017
Кадрларга оид мажбурий ҳужжатлар
Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, ходимларнинг сонидан қатъи назар, кадрларга оид ҳужжатлар албатта юритилиши керак. Бу ҳужжатлар Меҳнат кодексида тўғридан-тўғри ёхуд билвосита тилга олинган ва ҳар бир иш берувчида бўлиши шарт. далее...»» |