Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 24-25 / Юридик маслаҳатлар

Бошқа ишга ўтайми ёки бўшайми?

 

Ташкилот трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Трикотаж полотнолар ишлаб чиқариш учун технология ва меҳнатни ташкил этишни ўзгартириш режалаштирилмоқда. Ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда штатдаги ходимлар сонини қисқартириш мўлжалланган. Шунингдек ташкилот ҳудудида ижара асосида трикотаж буюмлар ишлаб чиқарувчи бошқа ташкилот ишлайди.

Иккала ташкилот раҳбарлари олдиндан аҳдлашиб олиб, бир ташкилотдаги бўшаётган ишчиларни меҳнат шартлари ва тўланадиган ҳақни ўзгартирмасдан бошқасига ўтказишга ҳақлими? Агар мумкин бўлса, қандай асосларга кўра?

П.И.

 

Йўқ, ҳақли эмас.

МКнинг 92-моддаси маъносидан келиб чиқишича, бошқа доимий ишга ўтказиш (битта лавозимдан ёки корхонадаги бўлинмадан бошқасига) ходим штатида бўлган корхона доирасида амалга оширилади.

Ходимлар янги ишга (бошқа ташкилотга) қабул қилингунга қадар МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига мувофиқ (ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги ўзгаришлар муносабати билан) улар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш зарур.

Бунда иш берувчи ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида уларни камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт.

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин (МКнинг 102-моддаси 1-қисми 1-банди, 2-қисми).

МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи ходимга қуйидагиларни тўлайди:

► меҳнат шартномаси бекор қилинган кунни ҳам қўшган ҳолда ишланган барча кунлар учун иш ҳақи (МКнинг 110-моддаси);

► фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация (МКнинг ­151-моддаси);

► тарафларнинг келишувига биноан огоҳлантириш муддати ўрнига 2 ой учун пуллик компенсация (МКнинг 102-моддаси 2-қисми);

► ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси (МКнинг 109-моддаси);

► ходимга меҳнат вазифаларини бажарганлиги муносабати билан унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар.

 

Жамолиддин Ваққосов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1376 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика