|
01.04.2025
Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди: ● Иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 йилдаги 133-сон буйруғи билан тасдиқланган янги 5-сон БҲМСга; ● Президентнинг 27.01.2025 йилдаги ПФ-11-сон Фармонига. 5-сон БҲМС 2025 йил 1 январдан кучга киргани сабабли, тавсия шу санадан бошлаб амал қилади. далее...»» |
|
10.09.2018
Буюртмачида эътирозлар бор: пудратчи нима қилсин
Бош пудратчи (ЯСТ тўловчи) шартнома ва ЛСҲга мувофиқ бинони таъмирлади. Буюртмачи бажарилган ишларни қабул қилмаяпти ва иш учун берилган қурилиш материаллари, авансни қайтаришни, шунингдек объектни таъмирлашгача бўлган ҳолатга қайтаришни талаб қиляпти. Жарима ҳам ундиришини айтиб, пўписа қилмоқда. Бу қонунийми? Буюртмачи талабларига розилик билдирсак, буни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш, қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак? 2017 йил IV чорагида бажарилган ишлардан олинган даромаднинг бир қисмини тан олган ва ундан ЯСТ тўлаган бўлсак, бу солиқ солишга қандай таъсир кўрсатади? Ҳаммасини ишлатиб бўлган бўлсак, қурилиш материалларини нима қилишимиз керак? далее...»» |
|
06.06.2014
Буюртмачининг материалларидан қурамиз
Бизнинг корхонамиз (ягона солиқ тўлови тўловчиси) умумқурилиш ишлари билан шуғулланади. Бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномада бош пудратчининг материалларидан фойдаланиб, 90 млн сўмлик ишлар бажардик. Бош пудратчи томонидан бизга берилган 10 млн сўмлик қурилиш материаллари қийматини бош пудратчига қайтармасдан, 10 млн сўмлик қурилиш материаллари қиймати билан қўшиб 100 млн сўмлик бажарилган иш деб кўрсатдик. Мазкур 100 млн сўм бизнинг корхонамизга ялпи даромад ҳисобланадими? Бош пудратчи томонидан сотиб олинган қурилиш материалларининг қиймати ёрдамчи пудратчига ҳисобдан чиқарилиши (реализация қилиниши) мумкинми? Агар мумкин бўлса, биз бош пудратчидан олинган 10 млн сўмлик қурилиш материаллари учун пул ўтказиб беришимиз керакми? далее...»» |
|
08.09.2014
Буюртмачининг хом ашёсидан
Ташкилотимиз юридик шахс билан қайта ишлашга берилган хом ашёмизни қайта ишлашга шартнома тузди. Бухгалтерия ҳисобида металлни қайта ишлашга бериш, фланецларни тайёрлаш бўйича ижрочининг хизматлари ва тайёр буюмларни балансга қабул қилиш қандай акс эттирилади? Мазкур ҳолда ЯСТ тўловчиси бўлган буюртмачи корхонада қандай солиқ мажбуриятлари вужудга келади? далее...»» |
|
05.09.2024
Буюртмачининг қайта ишлашга берилган хом ашёси йўқолганда кўрилган зарар қандай қопланади
Шартнома асосида корхона қайта ишлашга берилган хом ашё сифатида бичимни олди. Ёнғин содир бўлганлиги сабабли бичимнинг бир қисми тўлиқ йўқ қилинди. Энди қайта ишлашга берувчи буни бичимни сотиш деб ҳисоблаб, ёниб кетган бичим қийматига ҚҚС билан ЭҲФ тақдим этмоқда. У қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига ҳавола қилмоқда. Лекин хом ашёни қайта ишловчига топширишда унинг қиймати буюртмачи балансидан чиқарилмайди. Демак, хом ашёга мулк ҳуқуқи ўтказилиши ва мос равишда ҚҚС солиш объекти (реализация бўйича айланма) юзага келмайди (СК 239-м. 1-қ. 1-б.). Бу шароитда буюртмачи қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишловчига қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юкхати бўйича топширади. Энди эса, бичим ёниб кетганда уни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тўлашни талаб қилмоқда. Лекин ёнғин бизнинг корхонамиз айби билан юзага келмаган, биз ҳам ёнғиндан жабрланганмиз. Ёнғинда айбдор аниқланмаган. Агар биз бу бичимни сотиб олингандек тўласак, у бизда амалда йўқ, ҳавони кирим қилишга тўғри келади. Нима қилиш керак? Қайта ишлашга берувчига фақат 4-даражали мураккабликдаги ёнғин оқибатида бичимнинг йўқолганлиги тўғрисидаги далолатнома асосида бичим қийматини тўлаш мумкинми? далее...»» |
|
13.09.2020
БФҚ йўли тўсилди
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг яширин айланмаси ҳозир энг хавфли «операция»лардан ҳисобланади. Бундай операцияларга қарши курашишда божхона органлари доим ҳушёрликни қўлдан бой бермаётирлар. далее...»» |
|
08.01.2019
БФҚ қай ҳолда улуш сифатида киритилади
Корхонанинг асосий фаолият тури улгуржи савдо (ИФУТ – 46450), биологик фаол қўшимчаларнинг (БФҚ) реализацияси билан шуғулланади. БФҚлар дори воситалари ҳисобланмайди. Корхона мижозлари асосан дорихоналар. Корхона таъсисчиси устав фондига БФҚни киритиш орқали уни кўпайтириши мумкинми? далее...»» |
|
26.06.2018
БЮД офисдан чиқмай туриб тақдим этилади
2018 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорларимиз учун яна бир қулайлик яратилди – эндиликда улар божхона юк декларацияларини Интернет ёрдамида ўз офисларидан чиқмасдан туриб, мустақил равишда тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш имкониятига эга бўлди. далее...»» |
|
18.02.2025
БЮД расмийлаштирилади
Жисмоний шахс номига жўнатилган юк – шахсий эҳтиёжлар учун 3 тонналик мебель келтирилди. Ҳар бир буюм ёки тўплам (стуллар ва ҳ.к.) бир бирликдан. Бундай юк қандай расмийлаштирилади: божхона кирим ордери биланми ёки БЮД биланми? Бу ҳолатда мувофиқлик сертификати керак бўладими? далее...»» |
|
22.07.2025
БЮД тақдим этиш муддати
Бизнинг юкимиз яшил йўлак орқали ўтиб, аллақачон божхона омборига жойлаштирилган. Божхона инспектори декларация тақдим этиш муддатини 5 кун деб кўрсатишимизни айтди. Шу тўғрими? далее...»» |
|
19.12.2016
БЮД ўрнига кирим ордери
Ўзбекистон фуқароси шахсий (нотижорат) мақсадда 1 500 АҚШ доллари қийматидаги товарни олиб киряпти. Бунда божсиз олиб кириш нормасидан ошган қийматдан божхона тўловлари ундирилади. Бу ҳолда божхона юк декларациясини тўлдириш зарурми? далее...»» |
|
21.05.2024
БЮД қайта расмийлаштирилиши имтиёзларга таъсир кўрсатмайди
Импорт бўйича ускуна келиб тушди. БЮД ИМ-40 режими бўйича. БЮДнинг «Қабул қилувчи» деб номланган 8-графасида «Х» компания кўрсатилган, у ускунани ўрнатади. БЮДнинг «Молиявий тартибга солиш учун ¬масъул шахс» деб номланган 9-графасида «А» компанияси кўрсатилган, у буюртмачи (Ўзбекистон Республикаси резиденти) ҳисобланади. Импорт 4.06.2021 йилдаги 352-сон ВМҚга мувофиқ имтиёзлар бўйича амалга оширилган. Бироқ «А» компанияси техник хусусиятлари туфайли ускунадан воз кечяпти. «Х» компанияси бошқа харидорни – «Б» компаниясини (Ўзбекистон резиденти) топди. Агар «Х» компанияси «Б» компаниясига ускунани (ЭҲФни ҚҚС билан расмийлаштирган ҳолда) реализация қиладиган бўлса, бу божхона ёки солиқ қонунчилигини ҳамда валютани тартибга солиш ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланадими ёки 9-графани «Б» компанияга тузатиш учун БЮД ИМ-40 қайта расмийлаштирилиши талаб этиладими? далее...»» |
|
02.02.2015
БЮД – ўзгартириш қийин бўлган ҳужжат
Божхона ходими божхона юк декларациясига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эгами? Агар бундай имконият қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, уни тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатни кўрсатсангиз. далее...»» |
|
29.04.2020
БЮД: бир туркумдаги товарлар учун шартлар
Март ойида 10 дан зиёд номдаги истеъмол товарларини олиб кирдик. Улар омборда сақланмоқда, импорт режимига расмийлаштиришга тайёрлаб қўйганмиз. Товарларнинг биттаси бўйича Президент Фармонига мувофиқ бож тўловига ноль даражадаги ставка юзага келди. БЮДни қандай расмийлаштиришимиз керак: имтиёзли товарга алоҳида ва қолган товарларга алоҳидами? Ёки уларни битта БЮДга бирлаштириш мумкинми? далее...»» |
|
22.04.2025
БЮДга тузатиш киритиш тартиби
Хорижий корхонанинг муассисларидан бири устав фондига қўшимча ҳисса киритмоқчи. Корхонанинг мазкур муассис олдида импорт шартномаси бўйича қарзи ва жўнатилмаган товар учун олдиндан тўлов мавжуд. Айрим сабабларга кўра корхона тўловни, юклаб жўнатишни ёки олдиндан тўловни қайтаришни амалга ошира олмайди. Иштирокчилар умумий йиғилишининг қарори қуйидагича бўлди: устав фондини кўпайтириш учун қўшимча ҳисса киритиш бўйича иштирокчининг қарзи корхонанинг кредиторлик қарзини қоплаш ҳисобига ҳисобга олинсин. Кредиторлик қарзи устав фондига қўшимча ҳисса сифатида ҳисобга олинган импорт шартномаси бўйича БЮДга тузатиш қандай киритилиши керак? далее...»» |
|
24.08.2020
БЮДга янги қоидалар бўйича тузатиш киритамиз
Товарлар декларациясига тузатиш киритиш – бу алоҳида турдаги божхона ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳисобланиб, бунда декларант экспорт ёки импорт учун тайёрланган маҳсулотнинг хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни маълум қилади. Жорий йилнинг 11 майидан Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 10.02.2020 йилда 3220-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Мазкур божхона декларацияларига қай тартибда ва қайси ҳолларда тузатиш киритиш мумкинлиги хусусида ББУ раисининг ўринбосари Энвер ХАЛИЛОВ Божхона брокерлари уюшмасининг семинарида гапириб берди. далее...»» |
|
13.12.2019
БЮДда товар қайси соҳа учун олиб кирилаётгани кўрсатилади
Давлат божхона қўмитасининг қарори (29.11.2019 йилдаги 2773-4-сон) билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритиилди. далее...»» |
|
15.06.2016
БЮДда хатоларга ўрин йўқ
2016 йил 21 апрелда ДБҚнинг “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кучга кирди. Уни қўллаш амалиёти БЮД графаларини тўлдириш тартиби бўйича саволларни юзага келтирди. Йўриқноманинг бир хилда тушунилишини таъминлаш, БЮДни расмийлаштиришда хатоларнинг олдини олиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси ўз тушунтиришларини тайёрлади. далее...»» |
|
17.05.2016
БЮДдаги янгиликлар
ДБҚнинг Қарори (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди, у 2016 йилнинг 21 апрелидан кучга кирди. Йўриқнома янги Божхона кодекси (21.04.2016 йилдан амалга киритилган), «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонун, Президентнинг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (18.07.2012 йилдаги ПФ–4455-сон) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарорига (31.12.2014 йилдаги 376-сон) мувофиқ БЮДни тўлдириш тартибини белгилайди. далее...»» |
|
28.09.2016
Бюджет билан ҳисоблашиш куни
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни мулкида уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, жойлар, иншоотлар бўлган фуқаролар, шу жумладан чет эл фуқаролари, шунингдек деҳқон хўжаликлари тўлайдилар. далее...»» |
