|
02.03.2015
Буларнинг барчаси сиз учун
Бугунги кунда бизнес, ижтимоий соҳа, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини, сиёсат, маданият, фан – умуман жамиятимиз ҳаётини аёлларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Уларнинг оиладаги ўрни, болалар тарбиясидаги роли беқиёсдир. Давлатимиз томонидан аёлларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни юксак баҳоланиб, уларга турли имтиёзлар тақдим этилмоқда. далее...»» |
|
18.03.2017
Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олинган кўчмас мулк: ҳисоб ва солиқлар
Корхона олди-сотди шартномасига кўра кўчмас мулкни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олди. Шартнома шартларига биноан мулк ва тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ ҳақ тўлангандан кейин (2 йилдан сўнг) харидорга ўтади. Харидор тўлиқ ҳақ тўлагунча объектдан фойдаланишга ҳақли. 1. Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган кўчмас мулк харидор балансига қандай кирим қилинади? 2. Ушбу кўчмас мулкка қарашли ер участкаси ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш маълумотномасига киритиладими? 3. Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилиш ва жадвал бўйича даврий тўловлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
|
04.08.2025
Бўлиб-бўлиб тўлашда фоизлар
Тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича фоизларни қандай ҳисоблашни айтиб берсангиз. Мижоз божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш учун божхонага қанча тўлайди? Қандай муддатларда тўловни амалга ошириш керак? Бунда бирор имтиёзлар борми? далее...»» |
|
10.03.2014
Бўлинади ва чегирилади
Муассислар жаримани ташкилотнинг ҳисоб-китоб рақамидан тўлаб, суммани директорнинг иш ҳақидан 6 ой мобайнида ушлаш тўғрисида қарор қабул қилишди. Ушбу операцияни ЖШДС бўйича ҳисоботда қандай акс эттириш керак? далее...»» |
|
04.06.2013
Бўнак тўловлари сизга татбиқ этилади
Корхонамизга нисбатан ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларини тўлашга доир мажбурият татбиқ этиладими? далее...»» |
|
12.05.2025
Бўнак қисмларга бўлиб тўланса, импорт товарни қандай курсда кирим қилиш керак
Февраль ойида хорижий ҳамкорга товар учун 6 168 евро миқдорида (курс – 13 507,50 сўм) бўнак тўладик. Март ойида яна 6 168 евро ўтказдик, курс 14 044,41 сўм. Жами бўнак (100%) 12 336 еврони ташкил этди. Товарни апрель ойида 12 336 евро суммасида (курс 14 779,40 сўм) олдик. Агар бўнак қисмларга бўлиб – икки транш билан тўланган бўлса, импорт товарни қандай қилиб (қайси валюта курсида) тўғри кирим қилиш керак? далее...»» |
|
22.06.2015
Бўнакдан аввал иш ҳақини кутинг
Мен узрли сабабларга кўра ва раҳбариятнинг розилиги билан бир неча кун ишда бўлмадим. Ҳақ тўланмайдиган таътилдан чиққач, иш ҳақи ололмадим, бухгалтер эса уни банкка топширганини айтди. Унинг бундай қилишга ҳақи бор эдими? далее...»» |
|
09.02.2015
Бунга ёшнинг фарқи йўқ
Эндигина 25 баҳорни кўрган омилкор аёл International Tashkent Hotel меҳмонхонасининг бош бухгалтери вазифасини, мана бир йилдирки, адо этиб келмоқда. Хизмат борасида юқорилаб бориш «сир-асрорлари»ни у бажонудил газетхонларимиз билан ўртоқлашди. далее...»» |
|
24.08.2015
Бундай таътил қачон берилади?
Ҳақ тўланмайдиган таътилни расмийлаштираётганда қандай 12 ойлик даврни ҳисобга олиш керак: календарь йилними ёки аввалги таътилдан кейинги 12 ойними? далее...»» |
|
11.04.2016
Бунёдкорлик ва маъмурчилик ҳомийси
Амир Темур ўз замонасининг буюк жаҳонгири, илм-фан, маданият ва маърифатнинг улкан ҳомийси сифатида нафақат мамлакатимиз, балки дунё тарихида ўчмас из қолдирган сиймолардан ҳисобланади. Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган навбатдаги маънавият дарси буюк Соҳибқирон ва темурийлар даврининг интеллектуал салоҳияти ва маънавий меросини ўрганишга бағишланди. далее...»» |
|
08.03.2025
Буни исботлаш мумкин
МЧЖ коворкинг марказидаги жойни офис сифатида ижарага олади. Ходимлар асосан масофадан туриб ишлайди. Солиқ инспектори келиб, гўёки иш жойида ҳеч кимни топмаган. Шу асосда СКнинг 111-моддасига ҳавола қилган ҳолда ҳисоб-китоб рақамини ёпдим. Бундан ташқари, директорга жисмоний шахс сифатида маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима солинди. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак? Инспекторнинг хатти-ҳаракатлари қонунийми? далее...»» |
|
13.09.2020
Бурда нон топиш машаққати
Иккинчи жаҳон уруши Ўзбекистон халқининг матонат ва жасорати, эътиқод ва ишончи, инсонпарварлиги, бағрикенглиги ва меҳр-оқибатини яна бир карра намоён этди. Бундай синовдан ўтганлар орасида, шубҳасизки, самарқандлик меҳнаткашлар ҳам бор эди. далее...»» |
|
11.04.2016
Буромад даромаддан ошганда
Корхонанинг (ЯСТ тўловчи) асосий фаолият тури – ишлаб чиқариш. Шунингдек шартномалар бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга оширамиз. Бир ойда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари далолатномаси 20 млн сўм деб расмийлаштирилди, ҳақиқатда эса қурувчи ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди 30 млн сўмни ташкил этади. Корхона ишларни таннархидан паст реализация қилаётгани кўринади. Қурилиш-монтаж ишлари бўйича зарар 94-ҳисобвараққа ҳисобдан чиқариладими? далее...»» |
|
02.04.2013
Бурч, мажбурият ва масъулият
Солиқ тизимини янада такомиллаштириш ва эркинлаштириш, унинг ошкоралигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самарадорлиги солиқ тўловчиларнинг маданиятига ҳам боғлиқ. далее...»» |
|
10.09.2018
Бурчга садоқат ила
Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида жорий йилда мазкур олий таълим муассасасига қабул қилинган тингловчиларнинг «Ҳарбий ва божхоначи қасамёди»ни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда республика парламенти, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ота-оналар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. далее...»» |
|
27.06.2016
Бурчга садоқат руҳи билан...
Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида ушбу таълим даргоҳини жорий йилда тугаллаётган битирувчиларга дипломлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, божхона фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди. далее...»» |
|
05.09.2020
Бўстонлиқда солиқ тажрибаси
Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 12.06.2020 йилда 3243-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида жисмоний шахсларнинг солиқ солиш объектлари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш, ягона электрон платформани юритиш ва унга кўчмас мулк объектлари ижарага берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш тартиби ҳақида вақтинчалик низом тасдиқланди (ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда). далее...»» |
|
25.07.2018
Бутун кўчмас мулкка солиқ солинг
Масъулияти чекланган жамият – ЯСТ тўловчи 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади. 2017 йилдан буён фойдаланишда бўлган қуйидаги асосий воситалар: ерни ташқи ободонлаштириш объектлари, бинолар, иншоотлар, узатиш мосламалари, машина ва ускуналар, мебель, компьютер ускуналари, бошқа асосий воситалар мавжуд. Қандай турдаги асосий воситалардан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш лозим? далее...»» |
|
08.08.2016
Бутун майдондан тўланади
Фермер хўжалигига (Ангрен ш.) 16.05.2016 йилда Ангрен шаҳри ҳудудидаги умумий майдони 6 га бўлган ер участкасига кадастр берилган. Ушбу участка ҳокимнинг 25.12.2015 йилдаги қарорига кўра ташкилотга ажратилган. Илгари ягона ер солиғи тўланмаган, ноль даражадаги ҳисоб-китоблар топширилган. Сўнг ДСИ ходимлари ЯЕС ҳисоб-китоби ва тўлови кадастр асосида амалга оширилишини айтдилар. Уни олган заҳоти ҳисоб-китоб қилишга киришамиз. Бироқ бизда қуйидаги савол юзага келди... Фермер хўжалигига ажратилган ер участкасининг қанча майдонига ягона ер солиғи солинади: ер участкасининг умумий майдонигами (6 га) ёки ҳосилдор ер ётқизилган ва иссиқхоналар қурилган майдонигами (1,2 га)? ЯЕС ҳисоб-китобида умумий ер участкаси майдонининг атиги бир қисмига ишлов берилиши, қолган қисми эса қаровсиз ётгани каби омил ҳисобга олинадими? далее...»» |
|
26.08.2025
Бухгалтер аудитор сертификатини олиши мумкинми?
Ташкилот бухгалтерия ҳисоби соҳасида консалтинг хизматлари кўрсатади. Фаолиятни кенгайтириш мақсадида аудиторлик фаолияти билан шуғулланишни ният қилмоқда. Бизда 1995 йилда техникумни тамомлаган, шунингдек 2024 йилда олий таълим муассасасини тамомлаб, бакалавр даражасига эга ходим бор. 1995 йилдан бошлаб у турли ташкилотларда бухгалтер ва бош бухгалтер бўлиб ишлаган. Бухгалтер бўлиб кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган ушбу ходим аудитор сертификатини олиши мумкинми? далее...»» |
