Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Солиқ солиш

Бўлинади ва чегирилади

Божхона органлари ташкилот директорига 457 650 сўм жарима солдилар. Муассислар жаримани ташкилотнинг ҳисоб-китоб рақамидан тўлаб, суммани директорнинг иш ҳақидан 6 ой мобайнида ушлаш тўғрисида қарор қабул қилишди. Ушбу операцияни ЖШДС бўйича ҳисоботда қандай акс эттириш керак?

 

– Ходим зиммасига юкланган жарима ташкилот томонидан тўланганда унда юридик шахс олдида қарз юзага келиб, у иш ҳақидан сўндирилади. Шуни ҳисобга олиш лозимки, Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра, иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг (шу жумладан, со­лиқлар, ижтимоий бадаллар, жарима санкцияларининг) умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50%идан ортиб кетмаслиги лозим.

Жисмоний шахсларга тў­ланган даромадлар ва ўтка­зилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова) тўлдирилиши чоғида ушланма суммаси (457 650 сўм / 6 ой = 76 275 сўм) иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш кунида 6-ус­тунда кўрсатилади. Худди шу куни ходимнинг банкдан олиниши ва унинг пластик карточкасига ўтказилиши керак бўлган меҳнат ҳақи суммаси каби унинг ташкилот олдидаги қарзи ҳам 76 275 сўмга камаяди.

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 923 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика