Norma.uz
СБХ
06.06.2014 Бир киши ҳамма учун ва ҳар бир киши ўзи учун
Оддий ширкат доирасидаги биргаликдаги фаолият бир нечта мақсад ва уларга эришиш усулларининг кенг доирасига эга бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда юридик шахсни ташкил этмайдиган бундай фаолият бошқаришда қулай ва иқтисодий жиҳатдан самаралироқ бўлади. Масалан, бир нечта корхона мавжуд ишлаб чиқариш қувватларида маҳсулот ишлаб чиқариш учун ўз ҳиссаларини бирлаштиришга қарор қилди. Ёки бир нечта йирик компания хўжалик усули билан ўз ходимлари учун турар жой қуришни режалаштирди дейлик. Агар ушбу ҳолларда алоҳида корхона барпо этилса, янги ходимларни тўплаш, барча техника ва технологик ускуналар билан жиҳозлаш, буюртмаларни ўзининг муассисларида жойлаштириш ва уларнинг ўзидан кўп нарсани ижарага олиш зарур бўлади.
далее...»»
12.11.2024 Бир кун ичида
Божхона расмийлаштируви муддатлари (вақтлари) қайси ҳужжат билан тартибга солинишини айтиб берсангиз?
далее...»»
24.08.2016 Бир неча касбда ишлаганда декрет пули
Ходима болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлайди. У 2015 йил 1 июндан декретга чиқди, ўша пайтда унинг маоши 466 600 сўмни ташкил этар эди. Декретга чиқиш олдидан май ойида тарбиячи вазифаси билан бирга энага вазифасини ҳам бажарган. Якунда май ойи учун унинг маоши 699 910 сўмни ташкил этган. Бюджет ташкилотида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа қай тартибда ҳисоблаб ёзилади? Бир неча касбда ишлаганини инобатга олган ҳолда ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиқиб нафақа ҳисоблаб ёзилиши қонунбузарлик саналмайдими?
далее...»»
24.11.2020 Бир неча лавозимда ишлаганда иш ҳақи қандай ҳисоблаб чиқарилади?

Амалиётда ходим ўзининг асосий ишидан ташқари яна қўшимча иш бажарадиган вазиятлар юзага келади. Мисол учун – таътилга чиққан ходим учун ёки бўш лавозим бўйича тегишли номзод-мутахассисни излаш даврида. Бундай бир неча ишни бажаришни қандай тўғри расмийлаштириш ва иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришни buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ¬ХИКМАТОВА тушунтирди:


далее...»»
21.02.2019 Бир неча турдаги фаолиятни юритганда ҚҚС ставкалари
Корхонамиз шаҳар транспортида йўловчиларни ташиш билан шуғулланади. Асосий фаолиятдан ташқари мол-мулкни ижарага берамиз ва бошқа автопаркларга рейсга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш хизматларини кўрсатамиз. Ўтган йилги оборотимиз 2,5 млрд сўмни ташкил этди. Жорий йилдан умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан соддалаштирилган ҚҚСни тўлаймиз. 1. Соддалаштирилган ҚҚС тўланганда Солиқ кодексининг 208-моддаси 10-бандидаги имтиёз сақланиб қоладими? 2. Соддалаштирилган ҚҚС ставкалари қандай ҳисоблаб чиқарилади: асосий фаолият тури ставкаси бўйичами ёки ҳар хил турдаги фаолият учун турли ставкалар қўлланиладими? 3. Мол-мулкни ижарага беришдан ва автотранспортни рейсга чиқишидан олдин техник кўрикдан ўтказиш хизматларидан олинадиган даромадларга қандай ставкада солиқ солинади (ижара – 7%, хизматлар – 15%)?
далее...»»
17.09.2020 Бир неча усулда ҳал этиш

Товар ИМ40 режимига расмийлаштирилган, лекин унинг учун ҳали ҳақ тўланган эмас. Ҳозир вазиятларимиз ўзгарди. Хорижий ҳамкоримиз товарни бошқа харидорга сотмоқчи. Биринчи БЮДни бекор қилиб, уни бошқа олувчи номига расмийлаштирса бўладими?


далее...»»
17.05.2018 Бир нечта ер участкалари бўйича қандай ҳисобот бериш мумкин
Мирзо Улуғбек туманида рўйхатдан ўтказилган ЯСТ тўловчи корхона 2 та ер участкасига эга. Бири – Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 2,1 гектарлик майдонга эга (2-зона), иккинчиси – Тошкент вилояти Пискент туманида 1 гектарлик майдонга эга. 2018 йил 1 апрелдан корхона ер солиғини тўлаши шарт. Турли жойларда жойлашган, умумий майдони 1 гектардан ортиқ участкаларга эга бўлган ЯСТ тўловчилар учун ер солиғи бўйича ҳисоб-китоблар қай тартибда тақдим этилади?
далее...»»
31.03.2014 Бир нечта фаолият билан шуғулланганда эътиборли бўлинг!
2013 йил якуни бўйича мол-мулкни ижарага беришдан олинган тушум (55%) сотиш ҳажмида энг юқори миқдорни ташкил қилади. 2014 йилда корхона шунингдек воситачилик шартномалари бўйича товарлар сотишни бошлади, бундан ташқари мол-мулкни ижарага беришдан даромадларга эга. Бир нечта фаолият тури билан шуғулланганимизда ягона солиқ тўловини қандай тўлаймиз?
далее...»»
14.07.2014 Бир талай ҳужжатлар
Бизнинг фирмамиз ишлаб чиқариш мақсадлари учун Хитойдан дастгоҳларга деталлар олиб келди. Божхонадан ўтказиш билан шуғулланувчи декларантнинг айтишича, божхоначилар божхона қийматига тузатиш киритишни талаб қилишаётган экан. Уларнинг бунга ҳақлари борми? Агар ҳақлари бўлса, тузатиш қандай киритилади? Биз қандай ҳужжатларни расмийлаштиришимиз керак, божхона эса қандай ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас?
далее...»»
01.07.2025 Бир тартиб-таомилнинг турли номлари
Божхона расмийлаштируви, божхонада тозалаш ёки божхонадан ўтказиш (растаможка) – булар бир хил тушунчаларми ёки бир-биридан нимаси биландир фарқ қиладими? Шуни тушунтириб берсангиз.
далее...»»
13.04.2015 Бир текис ставкадан прогрессив солиқ сари

18 мартда Россия Давлат думасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ошириш тўғрисида яна бир қонун лойиҳаси киритилди. Унда таклиф этилаётган прогрессив шкала ЖШДСнинг 3 ставкасини – 13, 30 ва 50% – назарда тутади.


далее...»»
01.11.2022 Бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар: расмийлаштиришдаги ўзига хос жиҳатлар
Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. 22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ талабларини ҳисобга олган ҳолда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш керакми? Солиқ солиш мақсадида курсдаги фарқ бухгалтерия ҳисобининг қайси счётларида ҳисобга олинади? Банклардаги депозитлар бўйича фоизлар, шунингдек суднинг ҳал қилув қарори билан ундирилган етказиб берувчидан пеня тарзидаги даромадларга бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш керакми?
далее...»»
22.03.2016 Бир тугатиш иши учун учта ечим
Муассис корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бироқ корхонада ходимлардан иш ҳақи бўйича ва бюджетдан қарз мавжуд. Унда 2-сон картотека бор. Устав фонди тўлиқ шаклланган. Муассис, агар у корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса, ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда корхона ходимларга иш ҳақи бўйича ва бюджетга қарзларни қандай сўндириши мумкин?
далее...»»
01.12.2025 Бир туркум учун БЮД: биргаликда олиб кирайми ёки алоҳида?
Бир неча турдаги товарларни олиб кетаётган эдик, улар ҳозир омборда. «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимида расмийлаштириш режалаштирилган. Товарларнинг икки тури – ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуналар ва шунинг учун бож ва ҚҚСдан озод қилинади. Имтиёзли позицияларни алоҳида ва қолганларини алоҳида расмийлаштириш керакми ёки ҳаммасини битта БЮДга бирлаштириш мумкинми?
далее...»»
22.03.2016 Бир ўзингиз эгалик қилинг
МЧЖ икки нафар жисмоний шахс томонидан таъсис этилган. Улардан бирининг улуши 3,33%ни ташкил этади, у улушни бошқа муассисга сотмоқчи. Бир жисмоний шахс томонидан устав фондидаги улуш бошқа шахсга сотилганда ва у бепул берилганда солиқ солишнинг тартиби қандай бўлади?
далее...»»
09.12.2015 Бир умрга битта ШЖБПҲ
Ташкилот 2015 йил 2 октябрда янги ходимни ишга қабул қилди. Унда ШЖБПҲ дафтарчаси бўлмаганлиги боис сўровнома тўлдириш чоғида унинг амалдаги эски намунадаги паспортидан идентификация рақами олинди. Сўровнома банк маълумотлари базасига киритилаётганда бундай идентификация рақами бошқа кишида ҳам борлиги аниқланди. Банк ходими ходимга янги паспорт олишни, агар уни олгунча ШЖБПҲ реестрини топшириш муддати келса, унинг бадали суммасини бошқа бирор-бир ходимнинг бадалига қўшишни маслаҳат берди. Паспорт олингандан кейин иккала ходимнинг бадалларига тузатиш киритиш керак бўлади. Ходим сўровномасини банк маълумотлари базасига киритаётганда киритилаётган ШЖБПҲ идентификация рақами бошқа кишига бериб бўлинганлиги аниқланган вазиятда нима қилиш лозим?
далее...»»
06.06.2014 Бир хатога икки жавобгар
Биз йўл қўйган хато учун раҳбар ҳам, бухгалтер ҳам маъмурий жавобгарликка тортилишини айтишмоқда. ДСИ ходимларининг икки кишини жавобгарликка тортиши тўғрисидаги талаби тўғрими?
далее...»»
17.03.2014 Бир шахс номига декларацияланг
Икки тарафнинг учинчи тараф – етказиб берувчи хорижий фирма билан шарт¬номаси асосида сотиб олинадиган технологик жиҳознинг божхона расмийлаштирувини қандай амалга ошириш кераклигини айтиб берсангиз. Бунда харидор фирмалар уни биргаликда тижорий фаолият юритиш учун улушли эгалик қилиш мақсадида харид қиладилар.
далее...»»
12.05.2014 Бир ярим килолик «чанг»нинг чанги чиқди
«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари тилла ва заргарлик буюмларининг ҳаво йўллари орқали ноқонуний олиб ўтилишига оид бир нечта божхона қоидабузарликларини фош этишди.
далее...»»
14.11.2016 Биргаликда қарз олувчи ва қурувчи учун чегирма

Президентнинг «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (3.08.2009 йилдаги ПҚ-1167-сон) 9-бандида ҳамда Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 25.05.2009 йилдаги 148-сон қарори) назарда тутилган ёш оилаларга нисбатан қўлланадиган ЖШДС бўйича имтиёз бошқа жисмоний шахсларга ҳам татбиқ этиладими?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика